Apr 242014
 


Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Яккабоғ тумани фаоли  Жамолиддин Ортиқов 22 апрель куни  менга қўнғироқ қилиб суд ижрочилари  унинг зиммасига юкланган ”жаримани” тўлатиришга мажбур  қилдиришганини билдирди.
 
“Энди жияни Баҳриддиннинг “жаримасини” тўлаб беришимиз ҳам керак экан”. – дейди фаол.  Ака-ука Ортиқовлар 192 минг сўмдан жарима тўлаб беришган. 
 
“Энди Россияга кетаяпман, нон топиб юрган йўлларим қандай бўлганлигини ўзингиз биласиз,  ҳаммасини ёпиб ташлашди. Шикоят қилсам ўзимни жавобгарликга тортишса”. –дея ҳайратланади фиғони фалакка етган фаолимиз Жамолиддин Ортиқов.
 
Эсингизда бўлса, 2013 йилги пахта терими даврида жиянларидан бирининг теримга чиқишига қаршилик кўрсатгани ортидан, Жамолиддин Ортиқов  бошига кулфатлар ёгдирилди.
 
Ж.Ортиқовнинг машинаси прокурорни “обгон” қилиб ўтган дея машинага мутлоқ алоқаси бўлмаган жияни Баҳриддин устидан, машина асоссиз равишда тортиб олинди ва жарима майдонига олиб кетилди. Улар ишлатиб келаётган автомойкаларидан ҳам қувилишди. Улар бош прокуратура ишонч телефонига қўнғироқ қилишгани ортидан эса, ака-укаларга нисбатан туҳмат уюштиришди деган важ билан иш очилди. Фаолимиз босимлар остида қолди!  Эндинги навбатда жаримани ҳам тўлашга мажбур бўлибди.  Яъни, емаган сомсаси учун пул тўлабди.
 

 

Гулшан Қораева
 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
  Қашқадарё вилоят бўлими раиси
 24- апрель, 2014-йил.