Apr 232014
 

Жиззахдаги манбаларга кўра, жорий йилнинг апрель ойида Тожикистондан
келаётган поезд Жиззахдаги темир йўл  вокзалида қисқа вақт оралиғида
тўхтаган пайтида  вагон тепасида МХХ ходимидан бир нафари поезд
тепасига чиққан пайтида поезда уланган катта электр токининг уруши
натижасида вагон тепасида хаётдан кўз юмади.

Поезднинг вагонидаги яширинча сир сақланиб келаётган товарлардан бир
гуруҳ ИИБ, МХХ ва улар томонидан ёлланган фуқаролар хабари бўлгач, бу
ишга қўл урадилар.

Ўғирликнинг олдини олиш мақсадида эмас, тўдага бошлиқ бўлиб нафсини
тия олмасдан мўмой даромаднинг соҳиби бўлишни орзу  қилиб, бир қанча
фуқароларнинг умрини камоқда ўтказишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу воқеадан сўнг қўлга олинган тўданинг 20 нафарини эҳтиёт чорасини
қамоқда қолдиришлик учун санкцияга ҳозирлик кўрилмоқда дейди воқеадан
хабари бўлган жиззахлик фуқаролардан бири.

 

 
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази
23- апрель, 2014-йил.

 Posted by at 16:10