Apr 082014
 

 

Адолат палласининг бири бўлмиш адвокатларимиз нима билан машғул?  Фақат мурдани гўрга тиқишга ёрдамлашиш билан. Уларнинг бошқа қиладиган ишлари қолмади. Уларнинг ишонч кредитлари фоизини эса ўзингиз биласиз…

Эл таниган адвокатман ажойиб,
Саволарни ёғдираман антиқаю ғаройиб,
Одамларим йиқилишар кўп тойиб,
Ишинг менга тушса ҳолингдир хароб,
Босган ҳар қадаминг бўлади сароб.

Эл таниган адвокатман кўпикман,
Олди-берди борасида кўприкман,
Илдизига қуртлар тушган жуфтликман,
Ишинг менга тушса ҳолингдир хароб,
Босган ҳар қадаминг бўлади сароб.

Эл таниган адвокатман ҳунарли,
Қағ  деганда мижозларим қўнарли,
Ҳосилсиз боғ, меваларим унарли,
Ишинг менга тушса ҳолингдир хароб,
Босган ҳар кадаминг бўлади сароб.

Эл таниган адвокатман аллопман,
Олғирликда учига чиққан қаллобман,
Тақдиринга тиғ  урувчи жаллобман,
Ишинг менга тушса ҳолингдир хароб,
Босган ҳар кадаминг бўлади сароб.

Эл таниган адвокатман инсофсиз.
Ўзгаларнинг қўлидаги тиғдирман сопсиз,
Бошин кесган бандаларим ҳисобсиз,
Ишинг менга тушса ҳолингдир хароб,
Босган ҳар кадаминг бўлади сароб.

Эл таниган адвокатман қўғирчоқ,
Тарозининг палласида тошман-ўйинчоқ,
Ҳомийларим измидаги эрмак овунчоқ,
Ишинг менга тушса ҳолингдир хароб,
Босган ҳар қадаминг бўлади сароб.

Эл таниган адвокатман гўрковман,
Ҳақиқатни аниқлашда мутлоқо говман,
Муҳокама, тортишувда мушукдек мовман,
Ишинг менга тушса ҳолингдир хароб,
Босган ҳар қадаминг бўлади сароб.

Шу сабабдан ишинг тушмасин сира,
Акс ҳолда ҳаётингини этаман хира.

Жўшқин дарё


Zamondosh почтасидан

http://www.zamondosh.com/2014/04/07-advokat-falokat-hajv.html#more

 Posted by at 09:07