Mar 132014
 

 

Шу йилнинг май ойида Наманганда талабаларнинг спорт мусобақалари ўтказилади. Шу муносабат билан тадбир ўтадиган “Навбаҳор” ўйингоҳи жойлашган маҳаллардаги кўп қаватли уйларнинг олдилари тозаланаяпти. Куни кеча бу тадбир бизнинг уйимиз олдида ҳам ўтказилди. Балкондан қараб турсам, бир ҳокимият вакили,- Мана бу сўри сизларникими?-деди. Мен – Ҳа-дедим. Қўпол оҳангда,- Ҳозир йигитлар буни бузиб ташлашади, ҳунук турибди-деди. Шунда мен- Аввалги йили шунақа тадбирда икки сўтиҳ жойимдаги мевалари пишиб турган дараҳтларни кесиб ташладиларинг! Сизлар фақат бузғунчилик билан шуғилланасизларми?-дедим. Шунда ҳокимият вакили,-Йўқ,биз ободонлаштириш билан шуғилланамиз!-деди. Мен кийиниб пастга тушсам, биттаси умр йўлдошим эккан, мевага кирган икки туп олманинг бирини арра билан қирқиб ташлаяпти. Жаҳлим чиқиб кетди. –Шуми ободонлаштириш билан шуғилланганларинг? Ахир қўшнимизнинг узум токларини ҳам қирқиб ташлабсизлар-ку? Дўпписини олиб кел деса, сизлар доим юқорига яхши кўриниш учун калласини олиб келасизлар. Бу мевали дарахтлар ҳунук эмас, балки кўчани чиройига чирой қўшиб турибди-ку?-деб бақирдим. Бир инсофлироғи бор экан,-Эй, ҳожа ака билмай қирқиб қўйибди, бўлди тўхтатдик!-деди. Ҳуллас ўша атрофдаги дарахтларнинг баъзиларини буташган бўлса баъзиларини эгасидан бир оғиз сўрамай тагидан қирқиб ташлашди.

Куни кеча эса,уйимиз олдидаги ўсиб, салқин бериб турган дарахтни ҳам тўрттаси келиб илдизи билан қўпориб ташламоқчи бўлишди, шунда одамлар балконлардан қараб бақира бошлашгач хокимиятчилар жуфтагни ростлашди.

Ўзбек халқига озгина эркинлик берилса, ўтирган жойларини жаннатга айлантиради.Ўзбекистонда нима кўп, тадбир кўп,Ҳар йили халқ ўз пешона териси эвазига эккан дарахларни турли баҳоналар билан йўқ қилаверилса, бу, ҳар куни тинмай такрорланаётган миллий қадриятларни ёки қонунларимизнинг қайси қоидаларига тўғри келаркин?

 Носир Зокир

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

13март, 2014-йил.