Mar 022014
 

 

Mar 2 2014

 

Қиримдан чиқиб кет!

 

 

Қрим воҳаси осмонида қора булут пайдо бўлди. Қардош қиримлик оғаларимиз бошига яна мусибат тушди. Бу гўзал ўлкага навбатдаги маротаба ярамаслар кўз олайтирдилар. Бу ярамасларга афғон ҳалқи бошига солган қирғин камлик қилди. Чеченлар бошига “ризолик” олиб келиб ҳам тинчланмадилар. Қримга қадам қўйишга кўп важ қидирдилар.

Ниҳоят баҳона топилди. Улар асраб – авайлаган порахўр президентга қарши чиққан мард йигитларнинг ўлими уларга баҳона бўлди. Пинҳона ҳарбий жаллодларини сафарбар қилиб, Қирим ўлкасини муҳим жойларини эгалладилар. Сўнгра большевой устозлари ўргатганидек, ўйинчоқ сенатининг қарори билан ёвузликни қонунлаштирдилар. Ҳар доимдек аҳмақона сабабларни важ қилиб.

Афсуски, нефть-газдан тушаётган катта маблағлардан уларни кўзини шира босган. Сочидаги уволгарчиликдан қулоқлари кар, ақл – зеҳнлари хиралашган. Ҳалқни енгиб бўлмаслигини ҳақидаги нақлни эсдан чиқардилар. Аммо бу матонатли ҳалқ енгилмайди. Чунки ҳақиқат улар тарафида. Лекин уларга бугун жуда қийин. Кўпчиликлари ҳали ҳам чала битган уйларда яшаябди. Уларни уйларида газ йўқ, кўчалари лой, мактаблари узоқ.

Энди эса ёвузларга қарши курашиш керак. Бундай оғир пайтда барча яқинларимизни Қиримлик оғаларимизга ёрдам беришга даьват қиламиз. Қўлдан келганича. Ёрдам тури ёрдамчининг ўзига ҳавола. Ўзбекистонлик зиёлиларни оғаларимиз мусибатига муносабат билдиришларини илтимос қиламиз. Ҳеч бўлмаса  талабномага имзо отинг!

Бунинг учун суратни босинг!

М.Мансур

http://turonzamin.org/2014/03/02/ket/