Mar 012014
 

 

https://thumbp5-ir2.mail.yahoo.com/tn?sid=2311956035&mid=AJkk5C4AABDaUxEvngAAACPS6lo&midoffset=2_0_0_1_13538835&partid=2&f=1720&fid=Inbox

Бугун тонгда уйқум ўчди.Қани оламда нима гаплар экан?-деган
мақсадда однога кирдим.Бир хат келибди.Хатни ўқисам,”қандайдир”сийлов
билан бошланган,профилини очиб кўрсам “ёпиқ”, расмларига эьтибор қилсам
ИИБни фуражкасини кийган қиз ёши 26да кўрсатилган….
Аввал шу сийловни сизларга ҳавола қилай ана ундан сўнг,бу фуражкадаги
қизимизга бир икки оғиз сўзим хам бор

.23:51
Канжик жалаб ифлослар Хароми итдан таркаганлар Узбекистонни тинчлигини
куролмай кутингача куяпсанларми баттар булларинг вахобий терраристлар
Энангдикини ебсан гапирган гапларинг стсларинг у.н билдингми


Сегодня
00:07


Мен сени вахобий деб сал адашдим сендан унданам баттар экансан
Сендакаларни тузни еб тузлик,к,а тупирувчилар дейишади Сен энди
корнинг туйиб ватанингни мухокама киляпсанми Мустакилликдан олдин к,ай
гурдайдинг тилинг энди чикдими ялмогиз Сенларни жойинг дузахни
уртасида ватанфуруш итялоклар Сиесатга бурнингни тикмай уйингда
кутингни кисиб утир хопми гунгкунгиз
Писать сообщения Nаfisа Sаmаtоvа разрешает только друзьямм йуқ эмас!!!


Сийловни ўқиган инсонда битта савол туғилади бу ким ва нима?Нега бунча
жиғибийрон бўлаяпти?
Бу ерда ҳеч қанақа милиса тўғрисида гап кетаётгани йўқку?
Яхши қиз исмингиз Нафиса экану, аммо сизда нафислик йўқ!- Ватанфуруш
деб оддий фуқарога айтилмайди.Умуман олганда, ватан бошқа
хукумат(тузум)бошқа!!!


Ватанини ҳеч ким ёмонлаётгани йўқ,ватан муқаддасдир барчамизга!
Гап оддий фуқаронинг муаммолари ёритилаяпти.Ёшингизни аниқ кўрсатган
бўлсангиз сиз 26 ёшда экансиз.Мустақилликга эришилганда сиз 6 ёшда
бўлгансиз адашмасам, ҳақиқатан ҳам сиз мустақилликдан олдинги собиқ
иттифоқ даврини билмайсиз ва кўз олдингизга ҳам келтира олмайсиз.


Сизнинг расмингизни кўрган инсон ИИБ ходими деб ўйлайди,мен эса аксинча
ўйлайман…
Мен сизга ўхшаб ёнимдаги бўлаётган муаммоларни кўрмай ўтиб кетадиган
аёл эмасман ва доимо ўзимни дунёқарашим билан кўриб ўрганман.Сизга ўхшайдиганларнинг гапи зиғирча таьсир ҳам қилмайди.
“Сиёсатга бурнингни тиқма”- деган гапингиз савиянгиз пастлигидан
далолат бераяпти.Халқ бўлмаса,бу хукумат кимга ҳукмдорлик
қилади?” Сиёсатга аралашиш мумкин эмас”- деган қонуннинг ўзи
йўқку? Газ,свет ва бошқа муаммоларни кўтариш сиёсат бўлса?Унда
тўғрилаб қўйинглар,муаммоларни бартараф этинглар!
Биласизми яхши қиз қулларда хуқуқ бўлмайди! Биз манқурт эмасмиз!
Бу ерда муаммолар билдирилган муаммони ким туғдираяпти?
Қорни тўйганларми ё …..


Сизга ўхшайдиган тор фикрлайдиганлар туфайли шу ҳолатга келиб
қолмадикми?.Вазиятни бундай тус олишига сизлар сабабчи эмасмисизлар
аслида? Сизлар учун ҳамма”ваҳобийми”?Ваҳобий ўзи нима?Ундан баттар бўлиш
қандай бўлади? Сизнинг кимлигингиз менга фарқи йўқ аммо сиз она эмассиз
ва келажакни ўйлайдиган аёл ҳам эмассиз!Она бўлган аёл бундай телба
-тескари фикрламайди.У фарзандларининг келажаги учун қайғуради.
Келажак кимнинг қўлида?Келажак шу ёшларнинг қўлида!!!


Сизнинг ёзган мактубингизни дунёга кўрсатаяпман, илова қилаяпман.Сизга
баҳони мен эмас оддий ўқувчи берсин.
Ўзбекистон Республикаси демократик давлат эмасми?
Демократия ошкоралик дегани,ошкоралик қоғозда эмас амалиётда ҳам
қўлланиши керак менимча…
Сайловларда оддий фуқаронинг овози керак-у,унинг муаммосини бартараф этиш
ҳеч кимга керак эмас! Овози бўлса бас!!!
Негадир шу тобда фуқаро эсларингга тушади?
Саволлар кўп жавоб йўқ!!!

Гулшан Қораева

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

  Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 1март, 2014-йил.