Feb 242014
 

 

Dudbron. 24.02.2014.

Куни-кеча рус миллатига мансуб бир танишимни учратиб қолдим.
Тўғрироғини айтсам, у нафақадаги қарияларан бири.
“Гулшан, что за безобразия тут происходит?”- дейди у.
Какие безобразия, о чём вы говорите?”- дея ажабланган ҳолда унинг
кўзига қарадим. “Нет газа, не было даже электричество. Чуть не умерли
от холода, а они пишут оплату денег за газ. Что, они хотят чтобы мы тут устраивали майдан?”- дейди у.


“Какой майдан и кто выйдет на этот майдан? У нас же ведь, этого самого
майдана даже нет. Повсюду посадили ёлочек» – дедим кулимсираб.
Бечора, шунчалик қийналганки, эзилганидан Украинанинг майдонида
бўлаётган воқеалар кўз ўнгида гавдаланган. Мен уни яхши тушунаман. Шу
йўлни муаммоларнинг ечими деб қараяпти. Буни режим тушунармикан?
“Я научилась топить. Это паровоз на наше светлое будущее. Учитесь вы
тоже!”- дедимда печка, «буржуйка» печкага ўт қалаб кун кўраётганимни
тушунтирдим.
“Ты смеешься надо мной?”- дейди у киши.
“Это не я смеюсь над вами, а чиновники высмеиваются над нами. Я  только нашла и научилась как выживать”- деб қўя қолдим.
«Келажаги буюк» давлатнинг паровозини ҳаттоки суратга ҳам туширдим ва
уни сизларга ҳам ҳавола қиламан. Суратда кўриб турганингиз, бу бизнинг
ҳовлимиздаги ҳаммомдан чиқиб турган дудброн. Шунақа усулда ҳаммомни
иситамиз. Бунақа дудбронларни эса,  ҳар қайси уйнинг ҳар бир
деразасида ҳам кўриш мумкин бўлиб қолди. Булар оддий дудбронлар эмас,
буюк келажакка томони ошиқиб, чинқириб ҳаракатланаётган
паровозимизнинг ўтхонасидан чиққан дудбронлардир.

Гулшан Қораева

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

  Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 24– февраль, 2014-йил.