Feb 042014
 

 

Хабарлар / Ўзбекистон

Ўзбекистон Жазони ўташ бош бошқармаси маҳбуснинг қамоқда ўлганини рад қилди

04.02.2014

Ўзбекистон Жазони ўташ  бош бошқармаси диний айбловлар билан қамоқда сақланаётган Меҳринисо Ҳамдамованинг ўлими ҳақидаги гаплар ёлғон эканини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари  ташаббус гуруҳи маълум қилди.

Хабарда айтилишича, гуруҳ раҳбари Сурат Икромов Меҳринисо Ҳамдамова юзасидан интернетда пайдо бўлган хабарлар нақадар ҳақиқатга яқин эканини билиш мақсадида Жазони ўташ бош бошқармаси раиси ўринбосари подполковник Бобокулов билан  учрашган. Бобокулов Ҳамдамованинг қамоқда ўлгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

1969 йилда туғилган Меҳринисо Ҳамдамова “Кўк гумбаз” масжиди отинчаси бўлган. У  2012 йил 10 апрелида Қашқадаре суди томонидан диний айбловлар билан айбланиб 7 йилга кесилган эди.

Куни –кеча Facebookда  Ҳамдамова  Тошкентдаги 64/18 жазони ўташ маҳкамаси касалхонасида вафот этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

http://www.ozodlik.org/archive/News/20140204/402/850.html?id=25252063