Feb 012014
 

 

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

ИСЛОМ КАРИМОВГА МУРОЖААТ

Ислом Каримов!
Сергакланинг –
Террористга айланди бутун Ўзбекистон!!!
Тушда кўрганингиз ҳаммаси тўғри –
эри намозхон,
аёли намозхон,
бешикдаги чақалоғи намозхон!
Ҳаммада автомат!
Олдида жойнамоз!
Уйида варақа!
Ишонаверинг –
Террористга айланди бугун Ўзбекистон!!!

Ҳамманинг уйида ўқотар қурол –
Автомат!
Граната!
Хатто танклар чиқади хонадонлардан!
Ракета!
Атом бобаси ҳам чиқади –
Ўзбекнинг уйида ҳамма нарса бор!
Ишонинг, тушингиз тўғри –
Ўзбекнинг ҳаммаси террорист,
Ҳаммаси ўғри –
30 миллион ичида қолмади тўғри!

МХХнинг Ислом Акаси,
ИИВнинг Ислом Акаси,
Шогирдлар имога тайёр,
30 миллионни зумда қамайди.
Ҳар бир ўзбекнинг уйини томига –
Қуришади қамоқхона.
Ҳар бир ўзбекнинг ертўласига –
Қуришади қабристон.
Ўзбекнинг чор атрофида – бетонли,
мустахкам, деворлар бўлади.
Қўшнисига чиқиш учун
Бетонли тўсиқлардан,
Мутассил текширувдан ўтади.
Йиртиқ чопонларнинг
Авра-астаригача текширилади.
Охирги нафасингиз чиқмай турсин,
Ҳали ўзбекнинг бугундан-да –
Дўзахдан-да баттар кунларини кўриб,
завқланасиз, Ислом Каримов!

Барака топгурларни буюруқбошиси,
Фармон чиқаринг:
Айғоқчи қонунлашсин!
Ҳар бир ўзбекка тўрттадан…
Йўқ…
Ўнтадан!
Йўқ…
Йигирматадан – ҳар бир ўзбекка айғоқчи бўлсин!
Кузатиш керак бешикдаги боладан бошлаб,
Ҳомиладор жувондан тортиб,
Эр-хотинни ётганида кузатиш керак,
Ишонаверинг –
Кўрпа ичида эр-хотин,
Сизни тахтдан ағдаришни ўйламоқда –
ҳиёнаткор халқ бу – сизнинг конституциянгизга!

Ислом Каримов,
Жаллодларингиз тайёр –
Отишади!
Қамайди!
Чиритади!
Одамлар қони оқади дарё-дарё!
Андижондагидай
яна қонда чўмиласиз!
Ўйинга тушасиз одамлар қони устида!
Диконгланг, Ислом Каримов!
Диконгланг, Ислом Каримов!!!
Буюруқ беринг,
Жаллоди-устоз Ислом Каримов –
Ўзбекистон тугул,
Худони ҳам отмоқчи шогирдларингиз!!!

*******************
26. 09. 2013

Торонто.