Dec 282013
 

 

    Мен 2012 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида мухолифат етакчилари Абдураҳим Пўлатов, Муҳаммад Солиҳ ва Баҳодир Чориевларга учта очиқ хат билан мурожаат қилган эдим (1,2,3).  Бу мурожаатимда мухолифат кенгашини тузиш, мухолифатнинг ягона етакчисини сайлаш, мухолифат маблағини шакллантириш, мухолифат учун йўл харитаси, парламент ва президент сайловолди платформаси таклиф қилинган эди.

 Мухолифат кенгашига “Бирлик” Халқ Ҳаракати партиясидан уч киши, Ўзбекистон Халқ Ҳаракатидан уч киши, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатидан уч киши, инсон ҳуқуқи ташкилотларидан бир вакил, интернет сайт муҳаррирларидан бир вакил кириши ва мухолифат етакчилари навбатма-навбат бир йилдан мухолифат кенгашига етакчилик қилишлари таклиф қилинган эди.

 Афсуски, менинг бу очиқ хатларим “Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси ва ЎХҲи сайтларида чоп этилмаган эди.  Яъни бошқача айтганда, улар бу мурожаатга ўта салбий муносабатда бўлишган эди.  Фақат “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати, “Янги дунё”, “Замондош” ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти интернет сайтларида чоп этилган эди.

 

  Орадан бир йил ўтди.  Мухолифат ташкилотларида айрим қуйидаги ўзгаришлар рўй берди:

 1.”Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг “Ҳаракат” интернет-сайти август ойининг бошларидан бошлаб ўз фаолиятини қарийб тўхтатди.  Ҳар ойда бу сайтга икки-учта мақола қўйилиб турибди.  Бу партиянинг етакчиси Абдураҳим Пўлатов 1989- йилнинг 28- майида “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг раиси этиб сайланганидан бери ўз ташкилотини Ўзбекистондаги энг уюшган, энг кучли сиёсий ташкилот деб реклама қилиб келар эди.  Афсуски, бу энг уюшган, энг кучли ташкилот беш ойдан бери ташкилотга янги раисни сайлаб, “Ҳаракат” интернет-сайтини ишга туширишнинг уддасидан чиқа олмаяпти.  Наҳотки, бу партия янги раис сайлаб ўз фаолиятини тиклай олмаса?!

 

 2.Ўзбекистон ХалқҲаракати.  Бир йил давомида ҳаракатни Намоз Нормўмин, Толиб Ёқубов, Абдулла Тожибой ўғли ва мен билмаган бошқалар тарк этишди.  Олдинги йиллари Андижон- Адолат ва Тикланиш ташкилоти, Исмоил Дадажонов, Ҳазратқул Худойберди, Муҳаммадсолиҳ Абутов ва мен билмаган бошқалар тарк этишган эди.  Бу ташкилот ва шахсларнинг мухолифатда катта тажриба ва салоҳиятга эга эканлигини ҳисобга олсак, бу ташкилот учун жуда катта йўқотишдир.

 ЎХҲи Uzbek.fm Оnline радиосини ишга туширди (http://uzbek.fm/).

 3.”Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати йил давомида АҚШ ва Ўзбекистонда июль-август ойларида норозилик акциялари ўтказди ва Ўзбекистонда сентябрь ва декабрь ойларидаўн кунлик”ОШ” акциясини ўтказди.  Бу акцияларда асосан “Бирдамлик” ХалқДемократикҳаракатининг аъзолари, Елена Урлаева бошчилигидаги инсон ҳуқуқҳимоячилари Альянси ва ЎИҲЖининг аъзолари иштирок этишди.  Афсуски, бу акциялар халқ томонидан қўллаб-қувватланмади.  Ҳаракат етакчиси Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан Чориев беш йилу икки ойга қамалди (4). “Бирдамлик” томонидан икки қўлланма чоп этилди (5,6,7).  Бу қўлланмаларда Ўзбекистонда Ислом Каримов диктатурасига қандай қилиб барҳам бериш ва ҳаракатнинг келажакда амалга оширмоқчибўлган программаси баён этилган.  Ҳаракат  мулкдорлар синфини, ўрта синфни шакллантиришни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўяди (7).

 

 Ўзбек мухолифатининг ўтган бир йиллик фаолиятига баҳо берадиган бўлсак, на “Бирлик” ХалқҲаракати партияси, на ЎХҲи, на “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати сиёсий кучга айлана олмади, аксинча, “Бирлик” ва ЎХҲи заифлашди.  “Бирлик” ХалқҲаракати партияси фаолиятини қарийб тўхтатди десак ҳам бўлади.  “Бирдамлик” ХалқҲаракати анча кўп пул сарфлаб, Ўзбекистонда ва АҚШда норозилик намойишлари ўтказа олди, лекин охирги икки йилда ҳаракатнинг кўп вилоят раислари хукумат томонидан бўлганқаттиқтайзиқлар туфайли ҳаракатни тарк этишди. Ҳасан Чориевнинг кўпмиқдордаги мол-мулклари  хукумат томонидан қароқчиларча тортиб олинди, ўзи эса сохта айблар билан қамалди.  Шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг раиси Баҳодир Чориев яқин йилларда ҳаракатнинг асосий мақсади Ислом Каримов диктатурасига барҳам бериш сифатида ошкор қилди. 

 Мен қуйидаги сабабларга кўра  “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг бир ўзи бошқа фукаролик жамияти вакилларинингқўллаб-қувватловисиз асосий мақсадига эриша олмайди деб ўйлайман:

1.”Бирдамлик”нинг бу мақсадни амалга оширишида нафақат Ислом Каримов режими, балким “Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси ва ЎХҲининг қаршилигига ёки камида қўллаб қувватлашмаслигига дуч келади деб ўйлайман;

2.”Бирдамлик”нинг норозилик акциялари ББС, Озодлик ва Америка Овози радиостанциялари томонидан ёритилмаслиги мумкин.  Бу радиостанциялар Муҳаммад Солиҳни мухолифатнинг ягона лидери деб реклама қилишади.  “Бирдамлик”нинг жорий йилнинг 5-8 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси конституцияси кунига бағишлаб ўтказган акцияси бу радиостанциялар томонидан ёритилмади;

3.Ўзбекистон фуқаролари Ислом Каримов режимининг шафқатсиз таъқибтайзиқлари туфайли кучли қўрқув ва қашшоқликда яшамоқда. Бундай фуқаролардан “Бирдамлик”нинг норозилик акцияларида қатнашишини кутиш хомхаёлликдир;

4.Ўзбек мухолифати тарқоқ, заиф ва ўзаро даҳанаки жанглар билан банд бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон фуқаролари олдида обрўсини йўқотган.

Унда мухолифатни сиёсий кучга айлантириш учун нима қилиш керак?– деган савол туғилади.  Мен комил ишонч билан айта оламанки, ўзбек мухолифати сиёсий кучга айланиши учун Грузия, Украина,Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Араб баҳори инқилоби рўй берган мамлакатлар Тунис, Миср, Ливия, Яман ва Сурияларда рўй берган мухолиф ҳаракатларнинг хато, камчилик ва ютуқларини ўрганиб, бу мамлакатлардаги мухолифатнинг ютуқларга олиб келган тажрибасини тадбиқ килиши керак, уларнинг хато ва камчиликларини такрорламаслиги керак.  2003-2004 йилларда Грузия ва Украинада рўй берган инқилобларда  мухолифатнинг етакчилари Михаил Сакаашвили ва Виктор Ющенколар ягона етакчи эдилар.  2011 йилнинг декабрь ойи ва 2012 йилда бўлиб ўтган юз минглаб кишилар қатнашган намойишларда Россия мухолифатининг ягона лидери бўлмагани учун уларнинг ютуқларини салмоғи кам бўлди (8).  Украинада 21- ноябрдан бошланиб айни кунларда давом этаётган намойишлар ҳам мухолифатнинг ягона лидери бўлмаганлиги учун боши берк кўчага кириб қолаётган эди.  Лекин Украина мухолифати бу хатосини тез тўғрилаб, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва кенг жамоатчилик асосида Бирлашган Халқ Фронти “Майдан”ни тузди.  Бу фронтнинг асосий мақсади навбатдан ташқари парламент ва президент сайловлари ўтказилишига эришиш ва президентликка ягона мухолифат номзодини кўрсатиш (9,10).

Озарбайжон мухолифати ўзига Жамил Ҳасанлини ягона етакчи сифатида танлади, Тожикистон мухолифати эса Ойниҳол Бобоназаровани президентликка ягона номзод сифатида танлади (11,12).

 Мухолифатнинг хокимиятга келиши учун, қурол ёки зўравонликка таяниши Сурия, Ливия, Яман қолаверса Миср мисолида салбий оқибатларга олиб келишини кўришимиз мумкин, яъни бу мамлакатларда инқилоблар амалга ошиши натижасида кўп инсоний ва моддий талафотлар кўрилди, иқтисодий-ижтимоий аҳвол кескин ёмонлашди (13,14).


 Менинг таклифим шуки, мухолифатни сиёсий кучга айлантириш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш керак:

1.”Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси раиси Абдураҳим Пўлатов ва ЎХҲи раиси Муҳаммад Солиҳнинг ўрнига янги етакчилар сайланиши керак. Дарҳақиқат, бу етакчилар ўз ташкилотларида 24-23 йиллар мобайнида раҳбарликни ўз ташкилотлари низомларини қўпол равишда бузиб ҳеч кимга беришни хоҳламаябдилар. Зеро, демократик принципларга амал қилмайдиган ташкилот қандай қилиб Ўзбекистонни демократик жамиятга айлантириши мумкин?!

2. 11 кишидан иборат мухолифат кенгаши тузилиши керак.  Мухолифат кенгаши “Бирлик” Халқ Ҳаракати партиясидан уч вакил, ЎХҲидан уч вакил, “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатидан уч вакил, инсон ҳуқуқи ҳимояси ташкилотларидан бир вакил, интернет сайт муҳаррирларидан бир вакилдан иборат бўлади;

3.Мухолифат кенгашига “Бирлик” Халқ Ҳаракати партиясининг янги сайланган раиси, ЎХҲининг янги сайланган раиси ва “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатиниг етакчиси Баҳодир Чориевлар навбатма-навбат бир йилдан раислик қилишади;


4.Мухолифат кенгашининг асосий вазифаси тарқоқ, заиф ва ўзаро даҳанаки жанглар билан банд бўлган мухолифатни жипслаштириб сиёсий кучга айлантириш, Ислом Каримов диктатурасига барҳам бериш ва Ўзбекистонда эркин, демократик парламент ва президентлик сайловларини ўтказишга эришишдан иборат бўлади.


Ўзбек мухолифатининг сиёсий кучга айланиши йўналиши бўйича қуйидаги шахслар фаолият олиб боряпти. Ҳужжатли фильмлар кинорежиссёри Абдулазиз Маҳмудов, ЎИҲЖининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси Носир Зокир, ёш мухолифатчи Тўрабек Сано ва камина Абдужалил Бойматов.

 Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва мухолифатнинг сиёсий кучга айланиши бўйича фаолият юритувчи “Ҳамкорлик” жамғармаси 2013 йилнинг 26 майида тузилган.  “Ҳамкорлик” жамғармаси Абдужаббор Исмоилнинг саъйи-ҳаракати билан 2013 йил май ойида рўйхатдан ўтди.  “Ҳамкорлик” жамғармасининг ташкил топишида Замондош интернет-сайти ходимлари ва унинг муҳаррири Ризо Обидов ҳам катта ҳисса қўшдилар. “Ҳамкорлик” жамғармасининг интернет-сайти жорий йилнинг 2 сентябридан бошлаб фаолият юритяпти (http://hamkorlik.ucoz.org/).  Интернет-сайт муҳаррири Тўрабек Сано.


Абдужалил Бойматов 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти

28 декабрь 2013 йил.


Фойдаланилган адабиётлар:

1. Абдужалил Бойматов: Ўзбек мухолифатининг етакчиларига.Очиқ хат. 22.10.2012. (http://uz.hrsu.org/archives/4454#more-4454)

2.Абдужалил Бойматов: Ўзбек мухолифатининг етакчиларига. 2-ОЧИК ХАТ. 29.10.2012. (http://uz.hrsu.org/archives/4506#more-4506).

3. Абдужалил Бойматов: Ўзбек мухолифатининг етакчиларига. 3-ОЧИҚ ХАТ. 04.11.2012. (http://uz.hrsu.org/archives/4535#more-4535).

4. Ҳасан Чориев аппеляция суди ҳам яширин ўтказилди.20.08.2013. (http://www.ozodlik.mobi/a/25080785.html).

5. Дастур.БИРДАМЛИК ҲАЛҚ ҲАРАКАТИ СИЁСИЙ ПЛАТФОРМАСИ.(http://birdamlik.info/%D0%BA%D0%BE%D0%BD%D1%81%D1%82%D0%B8%D1%82%D1%83%D1%82%D1%81%D0%B8%D1%8F/%D0%B4%D0%B0%D1%81%D1%82%D1%83%D1%80/)

6. Қўлланма.(биринчи).“Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати. Фуқаровий фаоллик учун амалий қўлланма. 2010-2013.(http://birdamlik.info/%D2%9B%D1%9E%D0%BB%D0%BB%D0%B0%D0%BD%D0%BC%D0%B0-1/).

7. Қўлланма.(иккинчи).“Бирдамлик”Ҳалқ Демократик Ҳаракати. ФУҚАРОВИЙ ФАОЛЛИК УЧУН АМАЛИЙ ҚЎЛЛАНМА. 2013. (http://birdamlik.info/%D2%9B%D1%9E%D0%BB%D0%BB%D0%B0%D0%BD%D0%BC%D0%B0/).

8. Россия мухолифати ютқазди, ўзбек мухолифатида нима гап?! 31.03.2012. (http://uz.hrsu.org/archives/3346#more-3346)

9. На Евромайдане создали народное объединение “Майдан”. 22.12.2013.(http://www.pravda.com.ua/rus/news/2013/12/22/7007993/).

10. Майдан в каждый дом. 23.12.2013. (http://www.svoboda.org/content/article/25209900.html).

11. На пути к Олимпу. 24.09.2013.(http://analitika.az/print.php?item_id=20130923112555868&sec_id=69).

12. Тожик мухолифатини президентлик сайловида Бобоназарова тамсил этади.11.09.2013.(http://www.ozodlik.org/content/article/25102310.html).

13. Леонид Исаев. Демократическая зима в Северной Африке. (http://magazines.russ.ru/nz/2011/3/is15.html).

14. Напоминание из Египта: демократия хороша лишь в той мере, в какой хороши ее институты. 08.07.2013. (http://www.inopressa.ru/article/08Jul2013/theatlantic/egypt1.html).