Dec 132013
 

 

ОРАМИЗДА АФСОНАВИЙ ОДАМЛАР БОР….

Бирдамлик”архивидан

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз,аслида,афсонавий инсонлар билан замондош бўлиш…Бу ҳам бир бахт агар билсангиз.

Биз элимизнинг севимли адиби Мамадали Маҳмудовни ҳеч бир иккиланмасдан афсонавий шахслар сарасига қўйган бўлардик.

Адибнинг афсонавийлиги шундаки,у ҳали ҳамма уйқуда эканлигидаёқ ўз асарлари орқали миллат ҳақида,ўзлик,миллийлик ҳақида қайғурган ижодкорлардан.

Мамадали Маҳмудовнинг афсонавийлиги шундаки,у чин маънодаги миллатпарвар. Умр бўйи элим,ўзлигим,ўзбегим деб ёниб яшаган иқтидор эгаларидан бири.

Зероо,Яратган юқтирган нечоғлик иқтидори бўлмасин,ҳақ йўлида ҳайқириб яшаш ҳамма қаламкашларга ҳам насиб этавермайди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки,адиб элим,ўзлигим,ўзбегим деганида биргина ўзбекни,Ўзбекистон ҳудудини ўйламайди,балки тутдек тўкилган – тугатилган Туркистон учун ғам чекади,она Туркистоннинг қаддини тиклаш ҳақида қайғуради, Туркистонни оламга кўз-кўз қилиш ишқи-орзусида ёниб яшайди.

Эҳтимол шу боис ҳам Мамадали Маҳмудовга Буюк Темур қатъияти,Темур Малик жасорати,Муқанна мардлиги,Заҳриддин Муҳаммад Бобур қалбидаги Ватан ишқи,элим деб ўзини ўтга отган аждодлар муҳаббати,Навоий салоҳияти,Улуғбек зеҳнияти мерос қолгандир – қалбига жо бўлгандир,ким билсин?…

Бизга қолса,кун сайин эмас,соат сайин ўзлигини унитаёзган биз,ўзбеклар ичинда иккита миллатпарвар қолган бўлса – унинг бири Маҳмудов,битта қолган бўлса ҳам –у айнан Мамадали ака деган бўлардик.

Мамадали Маҳмудовнинг суврати ва сийратини кўз олдингизга келтириш у қадар мушкул эмас.

Ёзувчининг Ватанга бўлган муҳаббати,Туркустонга нисбатан меҳр тафти,ҳақ дея ҳайқиришга етган жасорати,ва шунинг ортидан бошига тушган адоғсиз кулфатини кўришни,ҳис этишни истаганлар унинг ўлмас асарларини варақлаб кўрса,кифоя.

16 йилу 6 ой давомида мустабид тузим қамоқ қийноқларининг тахир таъмини туйган адиб бугун радио орыали “Одамлар ўлаётган бўлсаям,рост гапириб ўлиши керак. Шунда буюк миллатга айланиб борамиз….” деди баралла. Шундай дейишга ўзида журъат топди. Зеро,Ўзбекистон қамоқларининг қийноқларига гирифдор бўлганларнинг ҳаммаси учун ҳам эмас “синмай” чиқмоқлик,халқни ҳақ сўйлашга бошловчи нутқ айтмоққа жасорат топмоқлик…

Одамлар ўлаётган бўлсаям,рост гапириб ўлиши керак. Шунда буюк миллатга айланиб борамиз….” – бу калом севимли адибимизнинг феъли,қарашу интилишлари,ҳаёт мазмунини акс эттирувчи фақат ва фақат Мамадали Маҳмудовга хос ва мос гап бўлди.

Шу маънода,иккиланмасдан айтишимиз мумкинки,Мамадали аканинг кўксида ҳамон ўша-ўша – шернинг юраги уриб турибди.

Зеро,адибнинг ушбу каломи биз,жамики ўзбеклар учун шиорга айлонмоғи лозим.

Бугун халқимнинг эртаси,ўзбегимнинг ўзлиги деб ўлимга ҳам тик боққан,боқа олган Мамадали Маҳмудов муборак 74 ёшга тулди!

Шавфқатсиз йиллар сўронидан омон қолмоқликни,муборак ёшни қаршиламоқликни Тангри ҳаммага ҳам туҳфа қилавермайди.

Яратганнинг ўзи уни ойдин кунларга олиб чиқибдими,демак,билингки,адибнинг эли учун ҳали қиладиган юмушлари бисёр…

Мамадали ака!

74 ёшингиз муборак!

Биламиз,юрагингиз орзу умидларга тўлиб-тошган, фикрингиз тийран,руҳингиз тетик.

Ана шу бардамлик,фикрий тиниқлик,руҳий буюклик сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати фаоллари сизни қутлуғ ёшингиз билан самимий қутлайди.

Тангридан сизга узоқ умр,битмас-туганмас соғлик тилайди!

Оилангиз,фарзандларингиз,халқимиз бахтига ҳамиша омон бўлинг.

Яна бир бор туғилган кунингиз билан!

Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати

http://birdamlik.info/blog/2013/12/12/