Nov 272013
 

 

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2008 йил  6 октябрдаги
Ф-3077-сон “Фермер хўжаликлари фаолиятини юритишда ер участкалари
миқдорини мақбуллаштириш чораларини кўриш юзасидан таклифлар ишлаб
чиқиш бўйича махсус комиссия ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши
доирасида кўрилган ташкилий чоралар ва амалга оширилган тадбирлар
натижасида 2008 йилнинг 1 октябрига қадар мамлакатимизда фаолият
юритаётган 219 минг 976 та фермер хўжалиги ер участкалари
мақбуллаштирилиб, уларнинг умумий сони 105 минг 33 тани ташкил қилди
ва фермер хўжаликларига жами 5 млн 860,1 минг гектар ер майдони
бириктириб берилди ёки бунда битта фермер хўжалигига ўрта ҳисобда
илгариги 27,0 гектар ўрнига амалда 56,0 гектар ер майдони тўғри
келмоқда.

 

 

Халқимиз дастурхонининг, бозорларимизнинг тўкинлиги-ю
озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан
айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир.
Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган «Оқар» СИУсида  фаолият
кўрсатаётган кўплаб фермер ҳўжаликлари 2009 йилдаги пахта ҳосилини
парвариш қилишда жиддий тўскинликларга дуч келдилар.Бунинг сабаби
қуйидагича: Ўнлаб қўштирноқ ичидаги фермерлар пахта ҳосили ўрнига
сердаромад ерларга полиз ва бошқа маданий экинларни экиб, сувни тўсиб
қўймоқдалар.Давлат буюртмаси ҳисобланган пахта иккинчи даражали
ҳосилга айланиб қолган.2008 йилнинг март ойида ўнлаб фермер ҳўжалиги
раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва Сув ҳўжалиги вазири
номига сув танқислиги муаммоси ҳақида шикоят хати йўллаган
эдилар.Лекин 79-сонли ариза бўйича келган Жиззах вилояти хокимлиги
УДНС бошлиғи Суярқул Жўраев ҳам «Лапасов Қилич», «Шуҳрат-Синдор»,
«Мустафо Маматов» фермер ҳўжаликларидаги сувсизликнинг гувоҳи бўлишиб,
ёлғон ваъдаларни бериб, ҳеч қандай амалий ёрдам беришмади. Ваҳоланки,
алдам-кулдам қилиб ишлатилган экскваторлар «Земфира-Анора»,
«Дониёр-Икром», «Ибодуллаев Синдор», «Саидакбар Ҳақбўтаев»,
«Маматқулова Яхшигул», «Жалол Жумаев» фермер ҳўжаликлари сув
коммуникациясида нақд пул эвазига иш бажарган лекин кўзбўямачилик
билан фермерлар ишончи суистеъмол қилинган.Оқибатда, 91, 17, 9, 90, 8,
101, 112, 97, 98, 16, 11, 86, 89, 21, 25, 29, 68, 70-контурдаги ерлар
сувсиз қолди.Жиззах вилояти хокимлиги мутасаддилари Қишлок ва Сув
ҳўжалиги вазирлигига  «ишлар бажарилди деб» ёлғон ҳисобот бериб
юборган.Ёлғон маълумотноманинг мазмуни шундай:

-Зомин тумани  Оқар СИУ худудидаги «Дилшод Али», «Синдор Ҳотамов»,
«Ортиқбоев Султон», «Кўнгил кўчаси», «Куз нашидаси», «Роман
Абрамович», ҳамда «Ақл ва идрок» фермер ҳўжаликларининг жами 420
гектар ер майдонида сув танқислиги муаммолари ҳал этилди.Юкоридаги
фермер ҳўжаликларига сув берувчи У-11-23 рақамли 1200 м ер ариғига бир
дона Хитойда ишлаб чиқарилган экскаватор қўйилиб, бугунги кунгача 700
метри суғориш тармоғини таъмирлаш учун «Ҳовос-Зомин» ирригация тармоғи
бошқармаси томонидан диаметри 800 ммлик 4 дона труба 2008 йилнинг 1
мартигача ўрнатиб берилади.

Мана ўзингиз  гувоҳи бўлдингиз юқоридаги ҳисобот  бўйича берилган
ёлғон маълумот  фермерларга қимматга тушди.Биз сизга йўллаётган
билдиришномамизга Зомин тумани Оқар СФУ фермер ҳўжаликлари жойлашув
харитасини ҳам илова қилмокдамиз. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Президенти томонидан 2007 йил 29-октябрда “‘Ерларни мелиоратив
ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида’ти ПФ-3932-сонли Фармони ва 31-октябрда Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг
мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида“ги ПК-718-сонли Қарори қабул қилинган. Шунга асосан вилоятда
ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш
ва 2008-2012 йилга мулжалланган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш
давлат дастури тузилди. Сув танкислиги юзага келган холларда фермер
хужаликларида сув таъминотини яхшилаш хамда сув ресурсларидан окилона
фойдаланишни ташкил этиш максадида куйидаги чора-тадбирларни амалга
ошириш лозим: сувдан навбатлаб фойдаланиш;- тунги сугоришга катта
ахамият бериш;- сувчилар сонини купайтириш ва уларга шароит яратиш;-
сувнинг бехуда сарфига ва куллатиб сугоришга йул куймаслик;- ички
арикларни тозалаш ва сув йулларни очиш; – сувни куп талаб килувчи
экинларни экмаслик;-сув тежовчи технологияларни жорий килиш ва сугориш
техникасини такомиллаштириш; -сугориш тармокларини сув сизиб кетишига
карши копламалар билан коплаш, ички хужалик тизимида лотокларни
урнатиш; -сув утказувчанлиги турлича тупроклар ва худуднинг нишаблик
даражасига мос ишлаб чикилган эгатлаб сугоришнинг макбул
параметрларига (эгат узунлиги, сугориш давомийлиги) амал
килиш;-далаларни тайёрлаш ва сувдан фойдаланишни яхшилашнинг илгор
усулларини кенг жорий килиш оркали, сувдан фойдаланиш маданиятини
юксалтириш ва масъулиятини ошириш; -сув ресурсларини таксимоти ва
фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш.

 


Сув муаммосини хал этиш учун  биринчи навбатда фермер хужалиги
худудига сув келтирувчи канални,  лотокни таъмирлаш ёки тозалаш  зарур
булади. Бу ишларни амалга  ошириш учун Сувдан фойдаланувчи
истеъмолчилар уюшмасига аъзо булиш ва белгиланган тартибда аъзолик
бадалларини уз вактида тулаб борилиши талаб этилади. Сувдан
фойдаланувчилар уюшмаси худуддаги сугориш ишлари билан боглик булган
масалаларни хал этиши, барча турдаги гидротехник иншоотларни
таъмирлаши ва тозаланишини ташкиллаштиради. Давлат буюртмаси асосида
экилган кишлок хужалиги экинларга сувни таксимлаш жараёнида худуднинг
энг охирги майдонларидан ва навбатма-навбат сугориш ишларини амалга
ошириши зарур. Мана шу ишлар тугри ташкил этилса худудга насос урнатиш
эхтиёжи сезилмайди. Булардан ташкари фермер хужалигини кафолатли сув
билан таъминлаш факатгина насос станциялари оркали амалга оширилиши
талаб килинса, фермер хужалиги олаётган даромади хисобидан конунда
белгиланган тартибда насос станцияси сотиб олади. Насос станциясини
урнатиш ишларини жойлардаги ихтисослашган ташкилотлар билан
шартномалар тузган холда амалга оширилади. Молия вазирлиги томонидан
сув хужалиги ташкилотларига ажратилаётган бюджет маблагларининг
чекланганлиги ва уларни факат давлат тасарруфидаги насос
станцияларнинг харажатлари учун белгилаб куйилганлиги сабабли фермер
хужаликлари хисобидаги насос агрегатларига сарфланган электр энергия
фермер хужаликларининг даромадлари хисобидан копланмокда. . Бу
муоммаларни ечимини топиш максадида, хозирги кунда насос станциялари
оркали сугориш ишларини амалга ошираётган фермер хужаликларига давлат
томонидан субсидия ажратиш буйича таклифлар тайёрланмокда. Хукумат
даражасида бу масала уз ечимини топса, фермер хужаликларининг насос
станцияларига сарфлаётган харажатларининг бир кисми давлат томонидан
копланиши назарда тутилган.

 


Электр энергиясининг  нархини белгилаш, назорат қилиш  вазифалари
Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлигининг ваколатига кирмайди. Шунинг учун
нархларни пасайтириш ёки  ўзгартириш киритиш масалалари белгиланган
тартибда Молия вазирлиги ва ДАК “Ўзбекэнерго” томонидан амалга
оширилади. Сарфланган электр энергияси бўйича ҳисоб китобларни амалга
ошириш Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли “Электр
энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 512-сонли “Электр
энергияси сотилиши ҳамда ундан фойдаланилишини ҳисобга олиш ва назорат
қилиш тизимини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар”
тўғрисидаги қарорлари қабул қилинган ва ушбу қарорларга асосан
тўловларни амалга оширилиши керак. Насос станцияларни ишлатишга ва
бошқа эксплуатация ҳаражатларини қоплаш муоммаларнинг ечимини топиш
мақсадида, ҳозирги кунда насос станциялари орқали суғориш ишларини
амалга ошираётган фермер ҳўжаликларига давлат томонидан субсидия
ажратиш бўйича таклифлар тайёрланмоқда. Хукумат даражасида бу масала
ўз ечимини топса, фермер ҳўжаликларининг насос станцияларига
сарфлаётган ҳаражатларининг бир қисми давлат томонидан қопланиши
назарда тутилган. Зомин туманида қовун тарвуз ва бошқа ҳил полиз
экинлари етиштирадиган майдонлар ҳам борки, у ерда ўрнатилган насос
агрегатлари ноқонуний тарзда ишлайди ва ҳисоблагичлари йўк. Бу ҳақда
туман прокуратурасига 2012 йил ашёвий ҳужжатлар топширилган.Пахтани
суғориш учун ажратилган сув лимитларидан ноқонуний фойдаланаётган
фермерларга жарима солинган. 2013 йил пахта ҳосили йилида ҳам сув ва
ерни режага киритилмаган полиз экинлари экиш билан банд қилиб қўйган
ҳамда давлат лимитини ўғирлаб ишлатаётган тадбиркорлар Зомин туманида
кўп.Давлат буюртмасига киритилмаган қишлоқ ҳўжалиги экинларини насос
станциялар орқали суғориш ишларига сарфланадиган ҳаражатлар тўлиқ
маҳсулот етиштирувчилар томонидан қопланади, яъни давлат буюртмасига
киритилмаган қишлоқ ҳўжалиги экинларига насос станциялари орқали сув
етказиб берилса, етказиб берилган сув миқдорига эмас, балки сарфланган
электр энергияси миқдорларига ва эксплуатация ишларига сарфланадиган
барча ҳаражатлар шартномалар тузган ҳолда, конунда белгиланган
тартибда фермер ҳўжаликларининг оладиган даромадлари ҳисобидан
қопланиши зарур.

 

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази.

 

 27– ноябрь, 2013-йил.

 

 Posted by at 18:25