Nov 262013
 

 

                                                   Қарши Аэропорти

25-ноябрь куни Қарши -Москва йўналишида учувчи самолёт деярли бўш учиб кетди.
Бунинг сабаби- шу куни Қарши аэропортига эрталабдан МХХ,ОМОН,милиция
ходимларининг ташланганлигидир.Улар Москвага учиб кетаёган
пассажирлардан безбетлик билан -“Москвага нима мақсадга учиб
кетяпсан”-деган савол беришган. Кимки -“Ишлаш учун”-деб жавоб
берса.-“Россия билан шартноманг борми, йўқми, қайт .Сен учиб
кетмайсан”,- деб қайтаришган. Самолётга минган бўлса 10дан сал ошиқ одам
минган(таниш-билиш,пора). Билетлар кассалар томонидан қайтариб
олинган.Милиция ходимлари ўз ҳаракатларини- “Президент буйруғи“-деб
изоҳлаганлар

Нодир Ахатов

 Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.

 26ноябрь, 2013-йил.