Aug 202013
 

 

Истайсизми, йўқми, шундай бўлган?

Мухолифат отасини қаматган қиз яна кўпларни қақшатган…

Матлуба Абдураҳмонованинг тузоғига туширилган Шаҳрисабзлик 71 ёшли Ҳасан Чориев шу йилнинг 17 июнь куни хибс этилганди.

Орадан 17 кун ўтиб-ўтмай 4 июлдан 5 июлга ўтар кечаси 19 яшар Матлуба “Вақтинча ижарада яшаётган уйимда – Қарши шаҳар,1-митти туманидаги 16-уй,34-хонадонда номусимга тажоввуз қилдилар” дея яна қонун идораларига иддао қилган.

Ёш қизни “зўрлаган” “тажоввузкор” 2 нафар йигитни “Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида”ги Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьяси Отабек Мустафоев томонидан чиқарилган АЖРИМ моҳиятига эътиборингизни қаратмоқчи эдим:

Нима эмиш,бу икки  “тажовуззкор” Матлубани навбатма-навбат зўрлаш билан бирга “….жабирланувчи Матлуба Абдураҳмонованинг шкафдан олган  сўмкасини кўриб,қўлида бўлган пичоқни намойиш қилиш йўли билан қўрқитиб,унга ҳужум қилиб,қўлида бўлган аёллар сўмкасидаги 700 АҚШ долларини босқинчилик йўли билан эгаллаб олишган”миш.

Бу деган гап “босқинчи” йигитлар бўйнига  ЎзЖКнинг 118- (номусга тегиш)  моддаси билан бирга яна бир модда қўйилди,“содир этган гуноҳлари” яна бир карра ошди,бўрттирилди деган гап.

Мен масаланинг бошқа бир томонига урғу бермоқчиман:Жамики эркак зоти кўзи тушди дегунча нуқул  номусига кўз олайтиришни истаб қоладиган Матлуба деганлари ким ўзи?

Бориб кўрдик:Қамашининг чўлдан иборат қишлоғида истиқомат қилувчи бир фуқаро.

Отаси болалагида вафот этиб кетган бу қизнинг яна 7 нафар опа-синглиси бор.

Онаси шўрлик икки уй,бир даҳлиздан иборат томи шифер билан қоқилмаган тўкилиб қолай деган ғарибгина кулбада Матлуба каби 8 қизини едириб-ичираман,вояга етказаман деб касалманд бўлиб қолган.

Матлуба оилада учинчи қиз.

Айтганимдек,оила ниҳоятда ночор,камбағал.

Қолаверса,онасининг гапларига кўра,“Матлуба 9-минфни тамомлагач,ўқийман деб Тошкентга қараб кетганига 3 йил бўлган. Кейинги пайтларда  ё Тошкентда,ё Қаршида ва ё Самарқандда истиқомат қилиб келган. Бироқ,шу йил июнь ойи охирларида уйида пайдо бўлиб,“Самарқанддан иш топдим. Телефонимни йўқотиб қўйдим. Сизлар билан ўзим боғланаман. Мендан хавотир олманглар” деб,ярим соат ичида “қандайдир номаълум шахс” кузатувида ортига қайтган.

Июнь ойи охирида “Самарқанддан иш топиб” кетган Матлубанинг 4-5 июль кунлари қандай қилиб яна Қаршида,1- митти туманда пайдо бўлиб қолганлиги бизни  ҳайратга солаётгани йўқ,албатта.

Шахсан мени Матлубанинг сумкасидан зўрлик билан тортиб олинган 700 доллар ўйлантириб қўймоқда.

Қўпол қилиб айтганда,Матлубанинг  оиласи кунлик нонини зўрға топиб ейдиган ночор аҳоли қатламларидан бири эканлигини яхши биламиз.

Қолаверса,Абдураҳмонова 3 йил олдин оиласи билан борди-келдини узиб кетган,аниқроғи,5-6 ойда,кўнгли тусаган кезларида қишлоғига бир-ровга келиб кетиб-юрган.

Бирор жойда ишламайди,ҳеч қаерда ўқимайди.

Боз устига Қаршида фалон сумга ижарада яшайди!

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг,ишламаган шахс емайдими, ичмайдими, киймайдими,транспортд аю рмайдими?  Ижара ҳақи тўлаш  ташвишида ўйга чўкмайдими?

Тан олиб айтингчи,Ўзбекистон шароитида ҳалол яшаётган (ишсиз) фуқаронинг сўмкачасида 700 (қора бозор курсида сал кам 2 миллон сўм деган гап бу!)  доллар бўлиши мумкинми? Бўлса қаердан келган у маблағ?!

Мана,масаланинг асл моҳияти қаерда!

Назаримда,Қаршилик қонун идоралари ходимлари икки “зўравон” йигит гарданига 118-моддадан ташқари,“Босқинчилик,талончилик” каби статьяларни қўйишга шошилмасликлари керак,аксинча,Матлубахонинг аёллар сўмкачасида ҳақиқатдан ҳам 700 доллар бўлганми ўзи? Бўлган бўлса ижарама-ижара кўчиб юрувчи ишсиз қизалоқда (мамлакатда хориж валютаси билан муомала қилиш тақиқланган бир пайтда) бу маблағ қаердан ва қандай қилиб пайдо бўлган?  Танасини сотиб кун кўриш эвазига эмасми,мабодо? Қоунчилар аввал масаланинг ана шу жиҳатларига ойдинлик киритишлари зарур ва бу ўта муҳим деб ҳисоблайман.

Нима  эмиш,туғилган кундан ичиб,маст бўлиб чиққан йигитлар тўғри Матлуба яшайдиган ижара уйга босқинчилик қилиб,ёш қизалоқни зўрлаб қўйишганмиш.

Ҳой,барака топгурлар,бундан 17 кун аввал ўша махсус хизматнинг арзандаси бўлган Матлубахон  мутлақо бошқа бир манзилда,гуё 71 ёшли қария Ҳасан Чориев “зўрлаб” қўйган маконда – Пахтакор митти туманидаги 3 уйда ижарада яшамаганмиди?

Хўп,яхши,тасаввур қилайлик,  Матлубахон ўша кўнгилсиз воқеадан кейин Пахтакор митти туманидаги 3- уйдаги ижара хонадонини тарк этди,ўзга манзилга – 1- митти туманга – янги ижара уйга кўчиб ўтди ҳам дейлик.

Янги ижара уй топиш ва кўчиб ўтиш масалаларига камида 7 кун кетиб қолишиниям биласиз.

Демакки,тахминларимиз тўғри бўлиб чиқса,М. Абдураҳмонованинг янги хонадонга,1- митти туманидаги уйга ижарага  келганига бор-йўғи 10 кун бўлган бўлади,тўғрими?

Хўш,ана энди айтингчи,туғилган кундан маст бўлиб чиққан Дилшод билан Шаҳбоз исмли йигитлар  айнан мана шу манзилда – 1-митти тумани,16-уй,34-хонадонда номусини топташ мумкин бўлган ёлғиз мусофир қиз истиқомат қилишини қаердан билақолишдийкин?

Ростини айтайми?:  Журналист суриштирувим чоғида шахсан ўзим Қарши шаҳрида 10 дан зиёд фоҳишахоналарнинг фаолият юритаётганлигига гувоҳ бўлдим.

Бу билан нима демоқчиман:демакки,Қаршилик бебош болалар,зинокор эркаклар борадиган аниқ макон – манзили бор – иславодхоналар. Бир эмас,бир нечта.

Айтингчи,пул топиш мақсадида ўз танасини сотиш эвазига хизматини таклиф этиб турган юзлаб қизлар турганида Қамашининг қай бир қишлоғидан келган қиззалоқни қидириб топиш,зўрлаш,устига устак унинг бор будини шилиш кимга керак?  Кулгули эмасми бу?

Турнақатор қизлар ўз “хизматлари”ни таклиф қилиб турган айни бир пайтда қандайдир қизни ярим тунда қайсидир ковакдан қидириб топиб,номусига тегиш кимга керак бўлиб қолибди?

Ҳозир Ўзбекистонда бегона бир қизга тегажоқлик қиладиган,номусига зўрлаб тегадиган замонми?

Бу чўпчакка ким ҳам ишонарди?

Шундай экан,таҳлилларимиз натижаси шуни кўрсатмоқдаки,тўйдан,туғилган кундан ичиб маст бўлган йигитлар ярим тунда қаерга йўл олишади,қани айтингчи?

Ҳарҳолда шаҳардаги тўғри келган эшикка  уришмайди ўзларини?

Матлубани қидириб қолишмайди!

Зинокор эркаклар ўз манзилларини аввалдан жуда яхши биладилар:уларни тортадиган биргина манзил бор – фоҳишахона.

Ўйлайманки,нима демоқчи бўлганимни жуда яхши тушундингиз:

Демакки,Қарши шаҳридаги 1-митти тумани,16-уй,34-хонадон бебош эркакларнинг рўйхатида турган иславодхоналардан бири бўлмаганмикин? Шу сабаб ҳам маст-алас болалар ўзларини айнан мана шу эшикка – фоҳишахонага уришмаганмикин,деган каби тўхтамга келишга ҳақлимизми,ёки йўқми?

Матлубахонни деб бир мухолифат етакчисининг отаси қамалиб кетди. Нега энди яна ўша нопок қизни деб бир эмас,икки нафар ёшгина йигит қурбон бўлиб кетиши керак?

Хўш,биргина қизни деб қурбон бўлганлар сони шулар холосми?

Шугина бўлса,кошки эди!

Кейинги 1-2 ой давомида Матлуба Абдураҳмонованинг номусига тегиш айби билан қамалган кишиларни қидириб топиш мақсадида журналист суриштирувини ўтказдик.

Бизга  Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари  Жамияти Қашқадарё вилоят бўлими фаоли Гулшан Қораева ҳамроҳлик қилдилар.

Суриштирув излари бизни Қарши шаҳридаги Чаримгари маҳалласига бошлаб борди.

Ушбу маҳалладаги эски “Восточний” кўчасида истиқомат қилувчи донгдор Ч…ошпазнинг 1981 йилда туғилган ўғли Ф.Ж. ҳам айнан Матлуба Адбураҳмонованинг номусига тегиш айблови билан айни дамда қамоқда ўтирган экан.

Ж.нинг онаси З. опа бу кўргуликлардан адойи тамом бўлиб қолган.

– Ўғилгинамнинг икки нафар боласи бор. Аслида фарзандим айбсиз. Бор йўқ гуноҳи Ж.нинг моб. телефонидан ўша отинг ўчгур Матлуба деган қизга бир-икки марта қўнғироқ бўлган экан. Болам бечора шунинг касрига қолиб ўтирибди. Эрта-индин адолат қарор топиб,фарзандим бағримга қайтади деб умид қиламан,–дейди З. опа биз билан суҳбатда.

– Авдокат олмадингизларми?,–сўрадим қизиқсиниб.

– Ўша,қамоққа олишган куни прокурорларнинг ўзлари давлат томонидан Адҳам адвокатни ўғлимизнинг ҳимояси учун ёллашган экан. Ҳозир ўша одам шуғулланаяпти боламнинг иши билан,–дейди онаизор.

– Фарзандингизни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш тўғрисидаги ажрим,ёки терговчининг айблов хулосаси,ва ё қизнинг даъво аризаси борми қўлингизда? – савол ташладим яна.

– Қўлимизда сиз сўраган нарсаларнинг унисиям,бунисиям йўқ. Ажрим,айблов хулоса,даъво ариза деган нарсаларга кўпам ақлимиз етавермайди. У қоғозларни кимдан ошилимиз керак?

– Ўғлингизнинг адвокатидан сўрасангиз бўларкан. Ўшанда лоақал Ж.га қандай айблов қўйилаётганидан воқиф бўлардингизлар,–дедим онага ачиниб.

– Боламизга қандай айблов қўйилаётганини биламиз. Матлуба Абдураҳмонова деган Қамашилик 19 ёшли қизнинг номусига тегишда айбланмоқда,–жавоб қилди она оғир хўрсиниб.

Кўп ўтмай Матлуба Абдураҳмонованинг қармоғига яхшигина лаққа илинган.

Кимсан Қаршидаги мана-ман деган бойваччаларнинг дилбанди – М. С. Ж.  Исм-шарифли ёшгина фуқаро.

С.нинг амакиси Ш. ака Қаршидаги Англия- Ўзбекистон йирик қўшма корхонасининг раҳбари. Отаси С. ака эса Қаршининг деган тадбиркорларидан.

Лекин ана шундай одамларнинг ўғли ҳам айни кунда Матлуба Абдураҳмонованинг номусига тажовуз қилишда айбланиб хибсда ўтирибди.

Суриштирувларимиз хулосасига кўра,ака-ука Ш. ва С. акалар 20 ёшли  ўғиллари С.М.ни жувонмарг бўлиб кетишидан қўрқиб,Матлуба Абдураимовага “оғиз солишган”. Яъни тўй қилишмоқчи,“номуси топталган” қизгинага ўғилларини уйлантириб қўйишмоқчи ҳам бўлишган.

Бироқ Матлуба Абдураҳмонова С. бойваччанинг совчиларини рад этган. С. аканинг ўғли С. билан оила қуришни истамаган.

Нега?

Негаки, Матлубанинг оила қуриши уни даромад манбаига айлантирган казо-казолар учун манфаатли битим эмас бўлса керак-да!

С. ака шу билан саросимага тушиб қолган эмас.

Ўғли С.нинг ҳимояси учун Тошкентдан довруғи кетган адвокат келтирган.

Бироқ “тарки одат –амри маҳол” деганларидек,Қашқадарё вилоят прокуратураси ва суд идоралари ходимлари тошкентлик ҳимоячини хибсхонага – С. нинг яқинига ҳам йўлатишмаган.

Айни дамда С. бойваччанинг ўғли С.нинг ҳуқуқий манфаатларини давлат томонидан тайинланган  Қаршилик адвокат Бахтиёр Рўзимуродовнинг ўзлари ҳимоя қилмоқда.

Бу ҳали ҳаммаси эмас.

Матлуба Абдураҳмонованинг номусига “тегиниб” қўйиб,айни дамда қамоқда ўтирган шўри қуриганлардан яна биттаси бор:Қарши шаҳридаги сартарошхоналардан биринининг ходими – А. Р. имс-шарифли сартарош.

Узун-қулоқ гапларга қараганда отасиз ўтсган Р.нинг касалманд онаси фарзандини ҳимоя қилиш истагида Матлубага Қарши шаҳридан 2 хонали уй таклиф қилган,бироқ “иффатли қиз” уйлик бўлиш имкониятини ҳам рад этган.

Чунки бу қизгинани “хўрак” қилганлар номусга тегиш “жинояти”ни ҳаспўшлашнинг нарху-навоси 2 хонали уйдан қимматроқ туришини ҳам яхши билишади-да!

Ана бизнесу,мана бизнес!

Хулласи калом,қўлимиздаги маълумотларга қараганда,биргина Матлуба Абдураҳмонованинг номусига тегиш жинояти билан кейинги 1-2 ойнинг ўзида  Ҳасан ота Чориев билан қўшиб ҳисоблаганда 6 нафар шахс қамоққа олинган.

Бу-ууу Матлубахоннинг уйи каптархонами деймиз-да, бири қўниб,бири учиб кетаверадиган….

Аҳвол шу тақдил давом этадиган бўлса,кўп ўтмай қаршида эркак қолмайди-ёв. Барчасининг қамалиб кетиш эҳтимоли бор.

Бизнингча, Матлуба Абдураҳмонованинг номусига тажоввуз қилишда айлбаниб мухолифатчининг отаси Ҳасан Чориевдан илгари ҳам бир талай киши қамалиб кетган бўлиши керак,деган тахминимиз ҳам йўқ эмас.

Кейинги журналист суриштирувларимиз худди ана шу каби тахминларимизга аниқлик киритишга қаратилади:

Матлуба Абдураҳмонова Ҳасан Чориевни қамоққа тиққандан кейин яна 5 нафар йигитни хибсга олдиришга муваффақ бўлган.

Энг қизиғи маҳбусларнинг барчасига айнан бир айблов – номусга тегиш жинояти ёпиштирилган

Ана,энди айтингчи,Ҳасан Чориевдан кейин 5 нафар кишини қурбон қилган қиз отадан олдин яна қанча кишини айнан номусга тегиш айблови билан қаматган экан?

Навбатдаги журналист суриштирувимиз ана шу ҳақда:Қани,тафтиш қилиб кўрайликчи,Матлуба кечаги кунида – ўтмишида яна  неча кишини “номусини топтаганлик” айби билан зиндонбанд этишга эришган экан?

Якуний холосамиз эса шу:Нега бир эмас,бир-нечта кишиларни 1-2 ойнинг ичидаёқ биргина айблов – номусига тажовуз қилиш туҳмати билан қамоққа тиқиб қўяётган қизгинанинг ҳақиқий қиёфасини очишга ҳеч бир қонун идораси ходимлари шошилмаётир?

Негаки бу қизалоқ ҳали айтганимиздек айнан қонун идораларига ин қуриб олган кимларнингдир,эҳтимол,казо-казоларнинг  тижорат манбаии бўлсаям ажаб эмас….

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

мустақил журналист

http://birdamlik.info/blog/2013/08/20/