Aug 152013
 

 

 

Мели Холмирзаев:“Отангиз Ҳасан Чориевнинг қамалишига мана шу аёл сабабчи!”.

Бугун,14 август куни Зулайхо Чориева томонидан отасининг ҳимояси учун ёлланган ва рад этилган адвокат Мели Ҳолмирзаев “Насаф ҳуқуқ маслаҳатчиси” адвокатлик ҳайъати биносида мустақил журналист Малоҳат Эшонқуловага қўлини бигиз қилганича ана шундай деди титраб-қақшаб.

Ниҳоят Мели Ҳолмирзаев яна бир бор такрор янги “Америка очди”,Ҳасан Чориевнинг қамалиши борасидаги ҳақиқий айбдорни топди:“мана шу аёл!” – Малоҳат Эшонқулова бош гуноҳкор!

Аслида воқеа қандай бўлган эди?

Хабарингиз бор,Ҳасан Чориев билан боғлиқ жиноят ишининг тергов ҳаракталари ҳам,суд жараёнлари ҳам ниҳоятда сирли тарзда ўтказилди.

Пинҳона терговлар,яшринча ўтказилган суд мажлислари Ҳасан Чориев оила аъзоларининг тинкасини қуритиб юборганди.

Охирги суд мажлиси 6 август куни бўлиб ўтган экан. Ўша куни хибсхонадан отамизни суд биносига махсус машинада келтиришганди. Гарчи кўрмаган бўлсак-да,ўша куни дарвозадан чиқаётган машина ортидан “Ота! Шу ердамисиз? Адвокатга ишона кўрманг!” деб қичқиришга ва отам Ҳасан Чориевнинг “Ҳа!” деган таниш овозини  эшитишга улгургандик.

Ўша кундан буён суддан дарак йўқ. Негадир маҳбусларнинг махсус машинаси отамни суд биносига келтирмаётир. Суд куни тайинланмаяпти.

Охирги суд кунидан 8 кун ўтиб кетди. Ўшандан буён суд бизни “отангга бор-онанга бор” дея адо қилиб юборди. “Отам ҳақида нима гап бор?” деб сўрасак,суд котиби Нодиржон “Биз сизга ахборот агентлиги эмасмиз,адвокатингизга мурожаат қилинг?” деганча  мулойимлик билан гўшакни қўйиб қўяди. “Ҳой,укажон,адвокатимиз йўқ. Мели Холмирзаев хизматидан воз кечиб,шартномани бекор қилганимизгаям бир ойча бўлиб қолди” десам,“Биз билмаймиз. Суд ишида Мели Холмирзаевнинг ордери тикилган ва у ишда адвокат сифатида иштирок этиб келган” жавоб қилади суд котиби қисқагина қилиб.  – дейди ташвишга тушган Зулайҳо Чориева,–Суд бўлавермагач,“Ҳасан Чориев 5 йилга “кесилганмиш” деган миш-мишлар ростмикин?” деган хавотир тушди кўнглимга.

Бир тасодиф билан судья Ориф  Элмуродовнинг котиби Нодирнинг мобиль телефон рақами тушиб қолганди қўлимга.

Яна такрор суд котиби Нодиржонга қўнғироқ қилдим.

Нодиржон,биз одамлардан “Оталарингга суд 5 йиллик қамоқ жазосини тайинлади” деган совуқ хабарларни эшитмоқдамиз. Шу гаплар рост бўлса,бизга суд ҳукмини берсангиз,қолаверса,тартибга кўра,суддан кейин оила аъзоларининг учрашувига рухсат бериларкан. Онам Норой Чориева 31 июль куни отам билан учрашувга рухсат сўраб судья Элмуродов номига ариза ёзганди. Девонхонадаги йигитлар иккинчи нусхасига имзо қўйиб олиб қолган эди.Онамга учрашув бериладими,йўқми,ҳамон ўша аризамизнинг жавоби йўқ” дедим суд котибига қўнғироқ қилиб.

Аризангиз ҳали девонхонадан негадир бизга келган эмас. Шу сабабли онангизга учрашув бера олмаймиз. Аризани қаерга берган бўлснагиз,аризангиз тақдирини ўша манзилдан сўранг – девонхонадан”,деди суд котиби.

Бу жавобдан тушуниб етдимки,суд онамга учрашув учун рухсат бермоқчи эмас.

Шу сабаб учрашувага рухсат сўраб ўз номимиздан ариза ёздик ва 2 кун давомида аризамизни судьяга топшириш мақсадида суд биноси эшигида тонгдан тунгача пойлоқчилик қилдик.

Бироқ Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг раиси Ориф Элмуродов ҳам,суд котиби Нодиржон ҳам қонунга хилоф тарзда бизнинг учрашув талаб қилиб ёзган аризаларимизни қабул қилишдан бош тортишди.

Мазкур воқеадан кейин бошимизни қаерга уришни билмай қолдик.

Судга мурожаат қилсак,адвокатга бор,дейди,адвокат Мели акага учрашсак,“Шартномани бекор қилиш ҳақидаги аризаларингизни қайтриб олинг,кейин сизга маълумот бераман” дея гаплашгиси келмайди…

Бошқа бир адвокат ёллаш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?” дерсиз…

Э-э-э,асти сўраманг,бошқа бирорта бир тузукроқ адвокат билан шартнома тузиш учун 10 кундан буён уринамиз,лекин фойдаси йўқ.

Ҳамма адвокатлар Ҳасан Чориевнинг ишини олишдан бош тортоқда,–тоқатлари тоқ бўлиб дейди Зулайҳо Чориева.

Мазкур воқеаларнинг бевосита гувоҳи бўлган мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова шундай ҳикоя қилади:

– Аслида отанинг иши ҳали терговдалигидаёқ  Чориевлар оиласи Тошкнетдан тиришқоқ бир адвокат топиб келишимни сўрашганди.

Мен ўша 23июнь куни адвокат Майоровга учрашгандим.

У Ҳасан Чориевга оид жиноят иши моҳиятини эшитгач,“Бу каби буюртма ишларда ютиб чиқиш мушкул. Фикримча,ҳозир деярли барч аиш “пишиб” бўлган. Мен билан шартнома тузган тақдирингизда ҳам,катта маблағ тўлаганларингизга кейинчалик надомат чекиб қолишларингиз мумкин. Негаки,мен тергов иши учун ҳақ олсам-да,бу жараёнда Ҳасан Чориевга бирор бир ҳуқуқий кўмак бера олишимга кўзим етмайди. Шу сабаб сизларни қийнамоқчи,умидвор қилмоқчи эмасман.

Адвокатурамда бир шогирдим бор. Истасанглар,ишни ўшанга топширишим мумкин”,дея таклиф киритдилар,розилигимни олгач,шогирди билан таништирдилар.

Майоровнинг ҳамкасб шогирдлари ҳам иш кўлами билан танишгач,“Терговда фойдамиз тегиши гумон,яхшиси,суд бошланганида келганларингиз маъқул. Судда кўмаклашишга қўлимдан келганича ҳаракат қиламан” деган тўхтамга келганди.

Ҳасан Чориевнинг иши буюртма эканлиги шундоққина кўриниб турарди. Шу сабаб ҳам гарчи шахсан ўзим Тошкентда бир эмас,уч нафар адвокатга учрашиб кўрган бўлсам-да,уларнинг бари “Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш” тўғрисидаги ажримни ўқиб кўришлари билан  Ҳасан Чориевга оид ишни олишдан бош тортишарди.

Қолаверса,“Альянс” инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли Шуҳрат Рустамов ҳам Тошкентда Маъмура адвокат билан гаплашиб ҳам кўрдилар. Бироқ улардан ҳам шартнома тузиш таклифи ҳақида рад жавобини олдик.

Оқибатда,ўшандан кейингина биз Қаршидаги адвокат Мели Ҳолмирзаевни Ҳасан отанинг ҳимояси учун ёллашга мажбур бўлгандик. Негаки,маҳаллий фуқаролар ҳам,ҳамкасблари ҳам Мели Ҳолмирзаевнинг адвокат сифатидаги иқтидорига юқори таъриф беришганди.

Бироқ,хабарингиз бор,Мели ака Чориевларнинг ишончини оқлай олмади. Бир ой давомида Ҳасан Чориевнинг ҳимояси учун бирор бир амалий ҳаракат қилишга қурби етмади. Аксинча,умри Чориевларни алдаш ва чалғитиш билан ўтди.

Натижада Зулайҳо Чориева Мели Холмирзаев билан тузилган шартномани бекор қилишга қарор қилганди.

Бироқ З. Чориеванинг  Мели адвокат борасидаги юқори ташкилотларга ёзган саноқсиз  шикоятларига қарамасдан,Ҳолмирзаев негадир Ҳасан Чориевга юзаки “ҳуқуқий кўмак кўрсатишдан” воз кеча қолмади.

У гарчи ноқонуний тарзда бўлса-да Ҳасан Чориевнинг суд ишида иштирок этишда давом этаверди….

Лекин Мели Холмирзаев ўз ҳимоясидаги Ҳ. Чориевнинг оила аъзолари билан муомала муносабат қилишни мутлақо истамасди.

Чориевлар оиласи билан қулга муомала қилгандек муносабатда бўлаверди.

Вазиятдан тушуниб етдимки,Қаршининг адвокатлари Ҳасан Чориевнинг иши деса,“безиллашмоқда”,“тишлари ўтишига” қўзлари етмайди.

Шу сабаб мен Самарқанддан ўзим иқтидори баланд деб билган адвокталардан бирини ёллашга қарор қилдим.

Самарқанд шаҳрида Олим ака Юнусов деган адвокат бўларди. Ўз ишининг устаси. Уч кун қидириб,Олим акани топдик. Гаплашдик,келишдик. Аввалига улар Ҳасан Чориевнинг ишини олишга рўйхушлик берганди. Орадан бир кун ўтгач,шартнома тузиш вақтига келиб,бизга номаълум сабабларга кўра Олим Юнусов ҳам Ҳасан Чориев ҳимоясига отланишни истамасдан қолди.

Аммо улар ўзларининг икки нафар салоҳиятли ҳамкасбларини тавсия қилишни унутмадилар.

Олим аканинг тавсияси билан самарқандлик донғи кетган адвокталар Румия Анваровна ва Дилбар Ёрмуҳаммадиевани қидиришга тушдик.

Афсуслар бўлсинким,Румия Анваровна Россияга жўнаб кетган эканлар.

Дилбар Ёрмуҳаммадиевнани эса Ҳасан Чориев ҳимоясига ёллашга кўндира олмадик.

Оқибатда,Самарқнаддан машҳур адвокат ёллаш ҳақидаги орзумиз ҳам саробга айланди,қолди.

Шунда ҳам таслим бўлган эмасмиз.

Қаршида билимли адвокат сифатида танилган Улаш ака Узоқовнинг ҳузурига бош уриб бордик.

Улаш ака аввалига таклифимизга рўйхуш бергандек бўлдилар. “Мен бир иш кўлами билан танишиб кўрайчи” дедилар-да,кейинига,менинг  мижозларим етарли. Ўйлаб кўрсам оталарингизни ҳимоя ишини ололмас эканман. Яхшиси сизлар Муҳаррам опага мурожаат қилинглар,дея маслаҳат бердилар.

Муҳаррам опани топиш кўп мушкул бўлмади-ю,у кишини таклифимизга кўндириш қийин кечди.

Аниқроғи,улар ҳам бошида отамиз ишига бир қизиқиш билдирдилару,суд биносига кириб чиққач,  суд котиби Нодир билан суҳбатда бўлгач,Муҳаррам опанинг ҳам ишлари  “кўпайиб қолди”. Биз билан хайир-маъзур қилиб. Тезгина биздан узоқлашдилар.

Сўнгра адвокат Улаш Узоқовнинг такрорий таклифи билан “Насаф ҳуқуқ маслаҳатчиси” адвокатлик фирмасининг адвокати Сангнура опани сўроқлаб йўлга тушдик. Опа билан учрашдик. Эндигина мақсадимизни очиқлаган ҳам эдикки,адвокатура биносига З. Чориева рад этган адвокат Мели Холмирзаев кириб келса бўладими?:

Зулайҳо,отангиз Ҳасан Чориевнинг қамалишига мана шу аёл сабабчи!”,дея қўлини менга бигиз қилдилар Мели ака.

Мен ҳайрон.

– Айбимни асослаб беринг? Гуноҳим нима экан,билиб қўяй,–дедим ҳайронлигим ошиб.

– Сиз интернетга туҳмат хабарларни тарқатавериб прокурору судьяларнинг жиғига тегиб қўйдингиз. Шу сабаб ҳам Ҳасан Чориев қамалди,–деди Мели Холмирзаев ишонч билан.

– Туҳмат хабарларни тарқатган бўлсам,прокуратура бор,суд бор. Сизлар одамни айбсиз айбдор қилишга устаси фарангсизлару? Ҳаракталаримни қонунан кўриб чиқмайсизларми? – жавоб қилдим суҳбатдошимга.

– Сиз ҳали шошилманг. Мана,Ҳасан Чориевнинг иши бир ёқли бўлди. Эндиги навбат сизники!,–ғазабнок оҳангда деди Мели адвокат,–Сиз ўзингиздан катталар билан гаплашаётганда ўрнингиздан туриб,одоб сақлаб,одамдек гаплашинг. Туринг ўрнингиздан!- амр қилди Мели ака менга удағайлаб.

Ўрнимдан туриб Холмирзаевга рўпару бўлдим:

-Сиз қаршингизда кимни кўраяпсиз? Кечириб қўясиз,мен сизга титраб қақшаб тергов бераётган гумондор ё жиноятчи эмасман. Аввал ўзингиз одамларга нисбатан бўлган муомалан оҳангингизни тўғрилаб олинг! Бу қанақанги муомала оҳанги бўлди? Нуқул қопасиз,жеркийсиз,иллат қиласиз,гап билан силтайсиз! Одамдек муомала қилишни билмайсиз. Қандай салом бўлса,алик ҳам шунга яраша бўлади.

Мен сизга тобе қарол эмасман. Иззат тиласангиз,ҳурмат қилишниям билинг. Сиз жиноятчи билан гаплашаётганингиз йўқ. Эркин фуқаро турибди қаршингизда,–дедим мен ҳам овозимни бир парда кўтариб.

– Буни қаранглар-а!!!,–хо-холади Мели адвокат,–Шунақа денг. Менга қаранг,–кейин бирдан жиддийлашди у,–Сиз ўзи Ҳасан Чориевга ким бўласиз? Нега бу ерда туну кун ўралашиб юрасиз! Мен умуман сиз билан гаплашишни истамайман. – деди удағайлаб. Кейин зулайҳо Чориевага юзланди:- Ҳасан Чориевга апллақачон  ҳукм ўқилган,лекин сизларга айтмайман. Ҳукм нусхасини ҳам бермайман. Нимагалигини биласизми? Мана шу аёл билан етаклашиб юрганингиз учун! Менга суд раиси Элмуродов тайинлаган:“Суд Ҳасан Чориевга қамоқ жазоси тай    инлаганлиги ҳақидаги хабарни ҳам,ҳукм нусхасини ҳам Чориевларга етказма!” деган!” – деди Мели ака деярли бақириб.

– Сабаб?

– Нега энди Ҳасан Чориевга қамоқ жазоси тайниланганлигини сизларга етказишим керак? Эртага мана бу ҳамроҳингиз интернет орқали дунёга жар солиши учунми? Нимага энди суд ҳукмини сизнинг қўлингизга тутқазишим керак? Бергудек бўлсак,Эшонқулорва шу бугуноқ ҳукмни олиб оламга овоза қилади,дунёни бузади! Судьялар,прокурорлар айнан ана шуни исташмайди! Шунинг учун ҳам сизларга ҳақиқат айтилмайди,қўлингизга ҳукум берилмайди! – деди Мели ака қатъий оҳангда.

– Нима,суд  томонидан чиқарилган ҳукмнинг ХОМ томони бормидики,нега судья ўзи чиқарган ҳукмига жавоб бера олмайди,ҳукмининг оламга овоза бўлишдан қўрқади,ҳайиқади? Нега? Ҳақ бўлса,ҳукмни омманинг олдига очиқ ташламайдими? –  кесатдим мен ҳам.

Мели ака мен томонга қарамади ҳам,жавоб қилишни истамади ҳам. Зулайҳо Чориевага қарата:

– Сизларга ҳукм нусхасини барибир бера олмайман. Менга шундай топшириқ бўлган.  Ҳатто ҳукмни менинг қўлимга ҳам тутқазишмаган. Аппелация шикоятини судьянинг олдида ҳукмни олиб,ўқиб,мазмунан танишиб чиқиб,кейин ҳукмсиз ёзганман….

Сизга фақат бир масалада кўмак беришим мумкин. Агар истасангиз,сизларга оталарингиз билан учрашишларингиз учун Элмуродовдан рухсат олиб бераман. Фақат шартим шуки:Эшонқулова ва Рустамовни олдингиздан қувиб соласиз! Қайтиб булар билан мулоқот қилмайсиз.  Шу маъқулми сизга?,–сўради Мели адвокат Зулайҳодан.

Отасини кўриш иштиёқидаги Зулайҳо адвокатнинг талабига рози бўлди.

Бу ерда ортиқча эканлигимни ҳис қилиб,адвокатлар биносидан чиқиб,ортга қайтдим.

Зулайҳо Чориева 15 дақиқалар чамаси Мели Ҳолмирзаев билан яккама-якка суҳбатлашиб қолди.

Зулайҳонинг розилигидан кейин Мели адвокат Чориевнинг қизи билан келиб,унга учрашув олиб бериш мақсадида суд биносига кириб кетди.

Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас,“Ҳозир Ориф Элмуродов йўқ экан. Яхшиси,эртага эрталаб келинг. Мен сизга отангиз билан учрашишингиз учун рухсат олиб бераман” дея қуюқ ваъда қилиб хайрлашди.

Хўш,рад этилган адвокат Мели Ҳолмирзаев билан Зулайҳо Чориева ўртасида қандай мазмунда суҳбат бўлиб ўтдийкин?:

– Мели ака менга “Шуҳрат Рустамов деганларининг ақли заиф бўлса керак. Шикоятларини ўқидим,казо-казоларга нисбатан жиноят иши қўзғатишни сўраган ген. Прокурордан,–дея ҳикоя қилади Зулайҳо Чориева Мели адвокат билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбат хусусида,–Тез кунда Рустамов ва Эшонқуловага нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Улар ёзган шикоятларга имзо қўйиб берганлигингиз учун сиз ҳам жавобгарликка тортиласиз. Эҳтиёт бўлинг,уларнинг ортидан сиз ҳам кетиб қолманг яна. Ҳозироқ уларни Қаршидан қувиб юборинг.Эшонқулова ва Рустамов билан ортиқ муомалада бўла кўрманг. Ҳасан Чориевнинг бошига тушган фожиаларга ҳам аслида ана ўшалар сабабчи.  Отамнинг тақдири бошимга тушмасин десангиз,зудлик билан улардан алоқани узинг”,дея талаб қилди мендан Мели  Ҳолмирзаев.

Отам билан кўришиш учун Холмирзаевнинг таклифига кўнишдан бошқа иложим ҳам йўқ эди менинг ўша пайтда…

Лекин,билишимча,яна ўша пайтнинг ўзидаёқ Мели акага алданганимни тушуниб етдим. Негаки,у мени дарёга олиб бориб,суғормасдан қайтариб келди. Мени алдаб,суд биносига қадар келди,бироқ гарчи суд раиси Элмуродов ичкарида бўлишига қарамасдан,“Ҳозир суд раиси йўқ экан. Яхшиси эртага келинг” дея менинг қулоғимга лағмон илиб юборди.

Адвокат Мели Холмирзаев менга шундай дея таъқидлади:“Ҳасан Чориевга 5 йилу 2 ой қамоқ жазоси тайинланди.  Аппелация утгунига қадар отамиз билан учрашиб қолай десангиз,атганимга кўнинг” деди.

Отамга нисбатан чиқарилган суд ҳукмидан нусха беринг,дея Мели акага минг марталар ялингандирман. Бироқ улар менга ҳукум нусхасини беришни истамадилар.

Қонунчилигимизда судланувчининг оила аъзоларига суд ҳукмидан нусха берилиши шарт,деб айтилган жойи йўқ. Шунинг учун сизлар суд раиси Элмурордовни ҳам,мени ҳам “Ҳасан Чориевга оид суд ҳукмини бермади!” дея айблай олмайсизлар. Даъволарингиз барибир ҳеч қаерга ўтмайди. Негаки,суд раиси Элмуродов ҳам,  мен ҳам сизларга ҳукмдан нусха бериш мажбуриятини олган эмасмиз” дедилар комил ишонч билан рад этган адвокатим.

Бу қонунчилкрнинг бунчалар “ўйинлари” кўп,ўйлайвериб,бошим қотиб қолди,–дейди Зулайҳо Чориева.

Бўлиб ўтган воқелик хусусида мустақил журналист М. Эшонқулованинг ҳам ўз фикрлари,ўз қарашлари бор:

–  Зулайҳо Чориевага кўра Мели ака Ҳасан отага оид ҳукмнинг интернетда тарқаб кетишининг олдини олиш мақсадида тақдим эта олмаслигини айтган. Бунингдек топшириқ унга тепадан,суд раиси томонидан берилганлигини таъкидлаган.

Айтингчи,нега суд ҳукмининг ошкор этилиши унинг “ихтирочилари”ни бу қадар ташвишга солади? Нега энди қози ўз ҳукмини халққа ҳавола қилишдан ҳайиқади?!

Чунки ҳукм адолатли эмас. Судья ва прокурорларни худди ана шу нарса ҳадикка солади.

Қолаверса,бунингдек тўхтамга келишимизга яна бир асосий сабаблардан бири,Зулайҳо Чориева жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди раиси Ориф Элмуродов Ҳасан Чориевга оид чиқарилган ҳукмни бермай,яшириб,учрашув ҳақидаги Чориевларнинг аризаларини қабул қилишдан ассоссиз бош тортиб,маҳбус билан учрашишга ғайриқонуний тарзда изин бермасдан,монеълик қилганлиги сабабли суд раиси устидан вилоят суди раиси номига шикоят  ёзиб  14 август куни – шу бугуноқ топширди.

Қизиғи шундаки,жамоатчи ҳимоячи Шуҳрат Рустамов ва Зулайҳо Чориеваларнинг шикоят аризаларини қабул қилиб олаётган Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди вакили уларни ўқиб туриб,“Нима учун Ҳасан Чориевга нисбатан ҳукм ўқилган” дея ёзишга шоршилмоқдасизлар. Чунки,бу ишдан хабарим бор,Ҳасан Чориевнинг суд иши ҳали ниҳоясига етган эмас”,дея ҳайратини яширмаган.

Ана,энди ўзингиз ўйлаб кўринг,рад этилган адвокат Мели Ҳолмирзаев “Ҳасан Чориевга ҳукм чиқди. Отахон 5 йилу 2 ойга қамалди” деб турган бир пайтда,вилоят судининг фуқарорларнинг шикоят ва аризаларини қабул қилиб олишга масъул вакил “Нега шошилдингиз? Ҳали Ҳасан Чориевнинг иши охирига етган эмас,ҳукум чиққан эмас!” деб турса,бир шахс тақдири хусусидаги бир-бирига мутлақо қарама-қарши бўлган икки хил мазмундаги хабарнинг қай бирига ишониш мумкин?

Қолаверса,Ҳасан Чориевга 5 йилу 2 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланганлиги ҳақидаги хабар бу – рад этилган адвокат Мели Холмирзаевнинг оғзаки хабари,–фикрларини давом эттириб дейди Малоҳат Эшонқулова,–Нега энди қўлимиза тегишли идоранинг расмий маълумоти бўлмай туриб,рад этилган адвокатнинг оғзаки қуруқ гапларига ишониб қолишимиз керак экан?

Шунча вақт давомида “ўйин” қилган Мели ака Чориевларни яна “ўйнатаётган” бўлиши ҳам мумкин-ку,тўғрими?

Шундай экан,қўлимизда токи суд ҳукми бўлмас экан,мухолифатчи Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан Чориевга 5 йилу 2 ой муддатга қамоқ жазоси тайинлади дея узил-кесил айтишимизга ҳали жуда эрта. Нимагаки,қонун фақат фактларга,исботу далилларга таянади. Шундай экан,биз ҳам далилни кўрмай туриб,якуний гап айтишга ожизмиз.

Бизни ташвишга солаётган нарса Ҳасан отанинг “кесилиб” кетганлиги эмас. Биз кўпроқ бир нрасадан,қонунчиларнинг қонунбузарликка қўрқмасдан қўл уришларидан кўпроқ хавотирдамиз.

Қашқадарёлик қонунчиларнинг бу каби қонунбузарлоиклари қачонгача давом этаркин-а?

Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати матбуот хизмати.

http://birdamlik.info/blog/2013/08/15/