Jul 212013
 

 

 14 июль, 2013 йил якшанба куни Тошкент вақти билан соат 14.00 да, Дублин вақти билан соат 10:00 да ЎИҲЖнинг чет элдаги 3-қурултойи бўлиб ўтиши олдиндан келишиб олинган эди. Қурултойдан олдин жамият фаоллари кун тартиби ва қурултойда кўриладиган масалалар тўғрисида хабардор қилинган эди. Қурултойни кам вақт сарфлаб, самарали, мазмунли ўтказиш учун ЎИҲЖнинг президенти Абдужалил Бойматов жамият фаолларига хисобот маърузани олдиндан тарқатган эди.

 Қурултой ЎИҲЖи фаолларининг Ўзбекистон хокимиятининг доимий тайзиқ ва таъқиблари сабабли жамият фаоли Абдужалил Бойматов томонидан Ирландиянинг Дублин шаҳридан ташкил қилинди. Жамият фаоллари Нодир Ахатов, Гулшан Қораева, Носир Зокирлар Ўзбекистондан қатнашишди.

Техник сабабларга кўра Skype конференцияда барча фаоллар белгиланган вақтда қатнаша олмаганликлари сабабли, қурултой 14, 15, 16,17- июль кунлари  электрон почта орқали ёзишмалар, Skype орқали ёзишмалар, суҳбатлашиш шаклида олиб борилди. Қурултойда Абдужалил Бойматовнинг хисобот маърузаси, жамиятнинг Ўзбекистонда фаолият олиб бориш тактикаси ва стратегиясини ишлаб чиқиш, жамият президентлигига номзод кўрсатиш, сайлаш ва бошқа масалалар кўрилди.


Қурултойда Нодир Ахатов Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакиллари учун фаолият олиб боришлари ниҳоятда оғирлигини таъкидлади.  Бунинг асосий сабабларидан қилиб Ўзбекистон хокимияти томонидан инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчиларга нисбатан олиб борилаётган тайзиқлар,таъқиблар бўлса, иккинчиси иқтисодий-ижтимоий вазиятнинг борган сари оғирлашиб бораётганлигидир.

Нодир Ахатов таъкидлаб ўтдики, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигининг пастлиги, уларнинг тирикчилик ташвишлари билан банд бўлиб қолганликлари туфайли Ўзбекистонда яқин келажакда инсон ҳуқуқлари аҳволининг яхшиланиши, Ўзбекистонда қонун устиворлиги учун фуқароларнинг оммавий курашишларига умид қилиш бефойда.  Нодир Ахатов ЎИҲЖ президентлигига Абдужалил Бойматов номзодини кўрсатди ва Абдужалил Бойматов номзоди учун овоз берганини ҳам таъкидлади.

Жамият фаоли  Гулшан Қораева  сўзга чиқиб, ЎИҲЖ инсон ҳуқуқлари бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилди.  Яна таъкидлаб ўтдики, Ўзбекистонда фаолият юритаётган жамият аъзолари четдан маънавий ва молиявий ёрдамга муҳтождирлар.   Ҳозирги шароитда ЎИҲЖ президентлигига Абдужалил Бойматовдан бошқа номзодни кўрмаяпман, мен Абдужалил Бойматов номзодини ЎИҲЖ президентлигига  кўрсатаман ва овоз бераман деб таъкидлади.

ЎИҲЖ фаоли Носир Зокир Наманган шаҳри ва Наманган вилоятида ва умуман Фарғона водийси вилоятларида инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчиларга нисбатан фуқароларда ҳайрихоҳлик кучлилигини айтди.  Шу сабабли фуқаролар билан инсон ҳуқуқи ташкилотлари, мухолифатчилар ҳамкорликни яхши йўлга қўйсалар, келажакда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволининг яхшиланиши ва қонун устиворлигини ўрнатишда ижобий натижаларга эришиш мумкин деб таъкидлади.  Носир Зокир ЎИҲЖ президенти номзодлигига Абдужалил Бойматов номзодини кўрсатишини ва унга овоз беришини айтди.


Носир Зокир ЎИҲЖ фаоли Зоҳиджон Зокиров ҳам жамият президентлигига Абдужалил Бойматовнинг номзодини кўрсатишини ва унга овоз беришини айтди.  Носир Зокирнинг айтиши бўйича Зоҳиджон Зокиров иқтисодий қийинчилик туфайли пул ишлаш учун Ўзбекистонни вақтинча тарк этганлигини айтиб ўтди.


Жамият фаоли Абдужалил Бойматов Ўзбекистонда фаолият юритаётган инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчиларга Ўзбекистондан ташқарида яшовчи Ўзбекистон фуқароларининг моддий ва маънавий кўмагини кучайтириш кераклигини айтди ва бу йўналишда маълум ишлар қилинаётганлиги тўғрисида хисобот берди. 

Абдужалил Бойматов Ўзбекистон хокимияти (Власти Узбекистана) Ўзбекистон конституцияси ва Халқаро пакт ва конвенцияларни қўпол равишда бузиб, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг фаолият юритишига, унинг оёққа туришига йўл қўймаётганлиги ҳақида тўҳталиб ўтди.  Бундай шароитда Ўзбекистон фуқаролик жамияти БМТ, Халқаро инсон ҳуқуқи ташкилотлари ва демократик давлатлар ва дунё жамоатчилиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон хокимиятига босим ўтказиб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг яхшиланиши ва қонун устиворлигини ўрнатиш бўйича ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Бу ҳамкорлик натижаси ўларок Франция судида Ислом Каримовнинг диктатор деб хукм чиқарилиши, Гулнора ва Лола Каримоваларнинг коррупция йўли билан орттирилган бойликларининг дунё жамоатчилигига ошкор килиниши, Гулнора Каримованинг дипломатик даҳлсизлигининг бекор қилиниши, Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланишнинг кескин камайиши ва ҳоказолар мисол бўлишлигини айтди.

Жамият фаоли Гулбаҳор Тўраева номаълум сабабларга кўра қурултойда иштирок эта олмади.


Қурултой Абдужалил Бойматовни ЎИҲЖ президенти этиб сайлади.


 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази.


17 июль.2013 йил.