Jul 032013
 

 

 

 

 

Россияга бир кел сан,
Ҳолимизни кўргин сан.
Шунда аниқ биларсан,
Ким эканин дангаса.

 

Миллиардлаб пул жўнатсак,
Иқтисодинг кўтарсак,
Байрамингда ўйнатсак,
Биз бўлдикми дангаса?

 

Қишлоқда иш бўлмаса,
Бўлса маош бермаса,
Қорин нонга тўймаса,
Биз бўлдикми дангаса?

 

Дастлаб ўзинга боқсанг,
Сўнгра ноғора қоқсанг,
Муҳитни яратган сансан.
Биз бўлдикми дангаса?

 

 

 

Bakhodir Uzakov

 

«Файсбок»дан олинди