Jun 282013
 

 

 

 

хатимиз квитанциялари

Шаҳрисабзлик Чориевлар Қашқадарё вилоят прокурори Худойқул Турдибоевнинг  қонунбузарлигига муносиб жавоб қилишмоқчи:

 

Бир пайтлар Ўзбекистон раҳбари Каримовнинг ўзлари билиб-билмай бир гапни айтиб қўйган эдилар:“Ўзбек халқи ноҳақликдан бошқа ҳамма нарсага:жабрга,зулумга,жамики уқубатга чидаши мумкин. Фақат ноҳақликка эмас. Халқ ноҳақликка жим қараб тураолмайди”.

Қашқадарё вилоят прокурори Худойқул Тўраевич Турдибоевнинг бошболдоқлиги,ўз амалини суииъстемол қилиши,қонунларни менсимаслиги,оддий фуқароларни писта пўчоқчалик кўрмаслиги оқибатида алал-оқибат Ўзбекистон Президенти “башорат” қилганидек бўлди:Шаҳрисабзда истиқомат қилувчи Чориевлар хонадони вакиллари оталари 71 ёшли Ҳасан Чориевга нисбатан қўлланилаётган  ҳақсизликарга жим қараб тура олмади.

Чориевлар сулоласи вакиллари айнан қонун поспонлари томонидан ҳуқуқлари аёвсиз топталётган падари бузрукворлари Ҳасан ота Чориевнинг ҳимояси учун отланишди.

Вилоят прокурорининг ман-манлиги,қонунни менсимаслиги ниҳоят   Чориевлар сулоласининг 20 нафарга яқин  аъзосини кўчага,ҳақсизликка қарши норозилик намойишига бошлади.

 

 

2013 йилнинг 26 июнь куни Чориевлар оиласи вакиллари Қашқадарё  вилоят прокуратурасининг,маҳаллий ҳуқуқ идораларининг кирдикорларига,жамиятда илдиз отган ҳақсизликка қарши курашиш учун  вилоят прокуратураси биноси олдида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 33-моддасига асосан  тинч йўл билан норозилик намойишлари ўтказишга қарор қилганликларини Қашқадарё вилоятининг маҳаллий ҳокимият идоралари раҳбарларига ёзма равишда маълум қилдилар.

 

– Пикет ўтказиш тўғрисидаги ёзма билдиргимизни вилоят ҳокимиятига,вилоят Ички ишлар бошқармасига,вилоят МХХ  идорасига олиб борсак,қабул қилиб олишмади. Шу сабабли,билдиргимизни шу бугуннинг ўзида почта орқали буюртма хат шаклида тегишли манзилларга жўнатишга муваффақ бўлдик. Фақат вилоят прокуратурасининг фуқароларни қабул қилиш бўлими ходими Дилфуза Қўчқорова норозилик намойиши ўтказиш ҳақидаги билдиргимизни олиб қолишга журъат этди,холос, – дейди ҳамон хибсда қолаётган Шаҳрисабзлик 71 ёшли отахон Ҳасан Чориевнинг тўнғич қизи Зулайҳо Чориева.

 

 

Манзилларга йўлланган билдирги мазмунига кўра,“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориевнинг отаси бўлганлиги учунгина амалдаги ҳукумат қутқусига учраб,ғайриқонуний  тарзда оғир жиноятни содир этганликда айбланиб хибсда сақланаётган Ҳасан Чориевнинг ҳимояси учун  – 3 июль куни маҳаллий вақт билан соат 10.00 дан бошлаб  вилоят прокуратураси биноси ўз норозиликларини оқ либосларида акс эттирган 20 нафарга яқин Чориевлар томонидан “ишғол” этилиши кутилмоқда.

 

 

3 июль куни намойиш иштирокчилари вилоят прокуратураси олдида қонун идораси вакилларининг қонунбузарликларига қарши “исён” сифатида  оқ либосларга бурканиши кўзда тутилган.

 

 

Тинч йўл билан ўтказишга мўлжалланган ушбу норозилик намойиши то ҳақ қарор топмагунга қадар тундан то тонггача узлуксиз  давом этилиши режалаштирилмоқда.

 

 

Намойиш иштирокчиларининг энг кичиги 2 ёш бўлади,–дейди айбсиз айбдорлик азобини тортаётган Ҳасан ота Чориевнинг қизи Зулайҳо Чориева.

 

 

Қашқадарё вилоят прокуратураси,бир сўз билан айтганда,ҳуқуқ идоралари ходимларининг авзойини инобатга оладиган бўлсак,мазкур оқ либослиларнинг нарозилик намойиши Чориевлар оиласи вакиллари  учун қимматга тушиши ҳам мумкин.

 

 

Токи отамизга ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан зулм ўтказилар,заҳмат етказилар экан,адолат тантанаси учун  ҳар қандай қийноқларни қарши олишга руҳан тайёрмиз”,дейди Ҳасан Чориевнинг кенжа қизи Зулфия Чориева.

 

 

Биз дунё ҳамжамиятини,ҳур фикрли демократия тарафдорларини,адолат харидорларини ҳақиқат тантанаси йўлида  Каримовнинг шавфқатсиз бошқарув режимига қарши курашиш учун ўзларида куч топа олган Чориевлар оиласи аъзоларининг тақдирига бефарқ бўлмасликка чақирамиз.

 

 

Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Ўзбекистон бўлими матбуот хизмати

 

 

http://birdamlik.info/?p=29145