Jun 202013
 

 

Шу йилнинг 17 июнь куни эрталаб маҳаллий вақт билан соат 9.30 ларда “Вилоят прокурори сиз билан суҳбат ўтказмоқчи” деган баҳонада икки нафар ички ишлар формасидаги ходимлар томонидан аввалига Шаҳрисабз туман прокураттурасига,соат 13.00 ларда икки ИИБ ходими кузатувида вилоят прокуратурасига алдов йўли билан олиб кетилган Ҳасан Чориев ўша куни уйига қайтмади.

Ёш мухолифат етакчиси Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан Чориевнинг кейинги тақдирига аниқлик киритиш мақсадида қилинган 3 кун давомидаги барча уринишлар,суриштиришлар бесамар кетди.

Шаҳрисабз,Қамаши,Чироқчи туман ИИБ идоралари,мазкур туман прокуратураси, Миллий хавфсизлик идоралари мутасаддилари,Қашқадарё вилоят прокуратураси,вилоят ички ишлар бошқармаси,Қарши шаҳар ички ишлар бошқармаси раҳбарлари Ҳасан Чориевнинг тақдиридан ташвишланиб унинг ҳуқуқ ҳимоячиси томонидан берилган ёзма мурожаатларга расман жавоб беришни лозим топмаса-да,бироқ оғзаки сўровлар натижасида уларнинг барчасидан бир овоздан “Бизга фуқаро Ҳасан Чориев мутлақо чақиртирилмаган. Биз ундай одам ҳақида маълумотга эга эмамиз. Ҳ. Чориев бизга суҳбатга ҳам терговга ҳам  ҳам чақиртирилмаган,у шахсга нисбатан жиноят иши ҳам очилмаган,вақтинча ҳибсга ҳам олинмаган” деган  мазмунда қайта-қайта айтилган оғзаки жавобларни қўлга киритишга муваффақ бўлинди.

Натижада Ҳ. Чориевнинг яқинлари ва  ҳимоячиси Ш. Рустамов  Вилоят Ички ишлар бошқармасининг маслаҳатига кўра,куни кеча – 19 июнь куни Ҳасан Чорриевга қидирув эълон қилитш ҳақида Шаҳрисабхз туман Ички ишлар бўлими бошлиғи номига ёзма ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлишган эди.

Бугун –20 июнь куни эрталабдан Ҳ. Чориевнинг фарзандлари ва ҳуқуқ ҳимоячиси  одатдагидек  кекса отахоннинг тақдирига аниқлик киритиш мақсадида Шаҳрисабз,Қамаши,Чироқчи,Қашқадарё вилоятининг деярли барча қонун идоралари ҳузурида,жумладан,ички ишлар,МХХ ва прокуратура  идоралари  тегишли мутасаддилари ва бўлим раҳбарлари қабулида  бўлдилар.

Минг афсуски,уч кунлик уринишларга қарамай,ҳамон Ҳасан ота Чориевнинг бедарак,отахоннинг айни дамдаги умумий аҳволи,саломатлиги сўроқ остида,мавҳум қолмоқда.

Бугун маҳаллий вақт билан соат 11.30 да Ҳасан Чориевнинг бедарак кетганига,ё яшрин тарзда,сирли равишда  қаердадир хибсхонада (мабодо шундай тахмин ўринли бўлса) сақланаётганлигига роппа-роса 72 соат эмас,балки 74 соат бўлди.

Ҳ. Чориевнинг яқинлари куни кеча “Замондош” сайтида чиққан иддаоларга ишонадиган бўлса,ҳар қандай шароитда ҳам прокуратура ва ИИБ идоралари  Ҳасан отани ё қўйиб юборишлари (мабодо вақтинча хибсхонада эканлиги тўғри бўлса),ёхуд отага нисбатан санкция қўллаб,қамоққа олишлари ва гумондорнинг оила аъзолари ва ҳуқуқ ҳимоячисини Ҳ. Чориевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши,унинг моддалари ва айблов хулосаси билан  таништиришлари лозим эди.

Бирдамлик” Халқ Демократик Мухолиф Ҳаракати етакчиси Б. Чориевнинг Қашқадарё вилояти,Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи отаси Ҳасан Чориев,ҳуқуқ фаоли  Нодир Аҳатов таъбири билан айтганда  Каримов  томонидан гаровга олинганлиги айнан ҳуқуқни  муҳофаза қилувчи қонун идоралари ходимлари томонидан шу 74 соат давомида содир этилаётган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар мисолида ўз тасдиғини топмоқда.

ИИБ формасидаги икки шахс томонидан “суҳбат”га ўз уйидан алдов йўли билан олиб чиқиб кетилган кекса отахон бошига тушган ноҳақликлар ва аччиқ кўргуликлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари айнан қонунни ҳимоя қилувчи идора ходамлари томонидан беаёв топталишига ёрқин мисолдир.

Ҳасан Чориев қидируви ҳамон давом этмоқда.

Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Матбуот хизмати

http://birdamlik.info/?p=29054#more-29054