Jun 202013
 

 

 

 

20 Jun

 

08332
«Мустақиллик Декларацияси» том маънода Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш йўлидаги ҳуқуқий пойдевори вазифасини ўтади. Бу умуммиллий аҳа¬мият¬га эга Декларацияни қабул қилишда республика Олий Совети депутатлари ҳам фаоллик кўрсатган эдилар…

Муқимжон ҚИРҒИЗБОЕВ, сиёсий фанлар доктори, профессор

Кўпчилик мустақиллик ташнаси эканлиги сезилиб турарди. Мирзаолим Иброҳимов тортишувлардан кейин масалани овозга қўйди ва яна залга қараб ҳам ўтирмасдан “Бир овоздан қабул қилинди” деб эълон этди.. Ҳамма ўрнидан туриб қарсак чаларкан, Ефимов, Ҳамидовлар ҳам бу шиддатли сел каби оқимнинг кучига дош беролмай оёққа қалққандилар. Миллатвакили Насрулло Саййид миллий байроқни ўртага олиб чиқди. “Яшасин мустақиллик!” дея ҳайқирди. Унинг бу ҳайқириши тоғларда акс садо бергандек қатор ораларида такрорлана бошланди… Унга Имом Файзи қўшилди. Ҳатто раис “дўппилик йигит” деган миллатвакили ҳам…”Мустақиллик!” дея ҳайқираётганлар қандайдир ўй – фикрларга эмас, қалбларига қулоқ солаётгандилар.

Жаҳонгир Маматов, Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати, ижодкор.

Ўзбек халқининг мустақилликка эришган куни бугун гарчанд 1991 йил 31 август деб қабул қилинган бўлсада аслида 1990 йилнинг 20 июн эканлигини эътироф этадиганлар кўп. Улар ўша пайтда сессияда бўлган халқ ноиблари, мухолифат аъзолари, демократик кайфиятдаги кишилардир. Замонлар айланиб балки 1990 йилнинг 20 июни Ўзбекистон Мустақиллиги куни деб эълон қилинар. Бунинг учун ҳали қанча қовун пишиғи бор, бизга номаълум. Лекин шу нарса аёнки мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун ҳар йили мухолифат ичида эсланади. Ҳар йили кўзларда ёш билан бу муқаддас кунни хотирлайдиганлар кўп.

Юсуф Расулов, журналист

Яна куз келмоқда. Дарёлар тинди.
Шилдир-шилдир оқди покиза сувлар.
Ургут боғларига сукунат қўнди,
Хазонларни секин шамоллар қувлар.

Ота элим, энди севингин, шодлан,
Истиқлолинг келиб чертди дарвозанг.
Олис манзилларга шу тонгда отлан,
Йўқолиб кетмагай энди овозанг…

Нега қувонмайсан, тошмайсан жўшиб,
Ахир, мустақиллик келди ўлкангга?!
Ўрис амалдори елкангдан тушиб,
Ўзбек амалдори… минди елкангга.

Нечун бахтдан яйраб, шод яшамайсан,
Нечун бошинг эгик, ўзинг оввора?!
Энди сен Московга пул ташимайсан,
Энди сен … Тошкентга ташийсан пора.

Сен яйдоқ далангда ишлагин куйиб,
Пахтангни ҳокимга топширу қувон –
Пойтахт заводлари турибди қуйиб,
Кўксингга шақирлаб тақарсан унвон!

Ҳасратинг кўп – ичда, лек зўр – савлатинг,
Шод бўл, деб мен ўзим бўлолмасман шод.
Мана, озод бўлди буюк давлатинг…
Бечора халқинг ҳам бўлсайди озод.

Карим Баҳриев, Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати, ижодкор.

1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди. У мамлакатимизнинг мустақилликка эришишида муҳим қадам бўлди. Ана шу ҳужжат асосида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётига доир масалалар мустақил тарзда ҳал қилинадиган бўлди. 1991 йилнинг 1 сентябри эса Мустақиллик куни сифатида тарих саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзилди. Шунинг учун ҳам Мустақиллик Декларацияси истиқлолимизнинг тамал тоши, ҳурлигимизнинг олтин пойдевори сифатида халқимиз учун энг бебаҳо тарихий ҳужжатдир.

Феруз ХОЛМИРЗАЕВ, «Қашқадарё» газетаси мухбири. (http://www.qashqadaryogz.uz/cgi-bin/main.cgi?lan=u&raz=2&id=2227)

1990 йил март ойи. Ўша пайтдаги иттифоқдош республикалар раҳбарлари орасида Ислом Каримов биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси президентлигига сайланди. Шу тарихий жараён силсиласи ўлароқ. 1990 йил 20 июнда «Ўзбекистоннинг Мустақиллик Декларацияси» ва 1991 йилнинг 31 августида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида«ги Қонун қабул қилинди.1991 йил 31 август тарихий санасидан эьтиборан ўз мустақиллигини қўлга киритган Ўзбекистон тенглар ичра тенг бўлиб, суверен демократик республика сифатида мустақил ички ва ташқи сиёсатини юрита бошлади.

Фарҳод ҲАЙИТБОЕВ, Тошкент давлат юридик институти доценти.

Мустақиллик Декларацияси” ўзининг демократик моҳиятини унга қўшимчалар воситасида чалкаштирди. Унинг бошланғичлиги инкор қилинди. Жаҳон амалиётида биринчи бор қарамсизлик эълон қилинган кун Мустақиллик куни бўлмай қолди. Мустақиллик куни деб давлат ҳокимияти “Мустақиллик Декларацияси”га қўшимча қабул қилинган кунни қонунлаштирди. Мустақиллик муаллифлиги тўлалигича қўшимчалар муаллифларига ўтди… Сиёсий плагиат рўй берди.”

Ато Ориф, сиёсатшунос. “Тараққиёт мезони” китобидан

https://qoplonbek.wordpress.com/2013/06/20/