May 262013
 

 

 

Мен интернет орқали узун юлиқ гапу ғийбат, бўҳтонларингизни ўқиб ўз фикрларимни баён этмоқчиман.

Аввало,мухолифатчи ким ва қаердан пайдо бўлади,деган саволга ўз жавобимни бермоқчиман.

Мамлакатимиздаги мавжуд қонунчилик ва сиёсий тизимга (қоғоздагисига,албатта) амал қилмай,уни ўз қўлида ўз манфаати йўлида қўғирчоқ қилиб ўйнатаётган бир сиқим амалдорлар оддий,қора халққа ноҳақ зулм ва туҳмату бўҳтонлар уюштирмаябди,деб ким қатъий ишонч билан айта олади? Борми шунга иқрор мард? Бунақанги зулмлар ҳаддан ошавергач,сабр тугайдими бир кун? Ё бир умр эзилиб яшаш керакми ва ё бир бошга бир ўлимни бўйинга олиб,курашиб,тик туриб ўлишми?

Шахсан ўзимга нисбатан вилоятда қилинган тўхтовсиз зулм ва адолатсизликлар сабаб “Бирдамлик” Ҳаракатига қўшилдим. Бунда на Нодира Самандарова ва на Малоҳат Эшонқуловани таъсири йўқ. Тўғри,2008 йилда Н.Самандарова ундагандир Ҳаракатга тушуниб тушунмай аъзо бўлишга. Аммо,2012 йилнинг охиридан ақлан англаб М.Эшонқулова орқали кирдим. Бунда ҳам ҳеч қандай қистовсиз. Зулм ва адолатсизликка учраган журналист ҳақиқатни қаергадир айтиши керак-ку,ахир! Қолаверса,фуқароларимизнинг сўз эркинлиги,ахборот олиш эркинликлари Конституциямизда ҳимояланган. Ҳар ҳолда Ҳаракатнинг талаби қонунбузарлик ё сиёсатга зид эмас. “Замондош” сайтидан Н.Самандарованинг бу ҳақдаги чиқишларини ўқидим. Аввало,бу фикрлар Самандарованинг ўзининг эркин фикри эмас,деб ўйлайман. Балки кучли тазйиқ остида ёзилгандир. Чунки,илгари мен танимаган М.Эшонқуловани фариштадек аёл,ажойиб инсон дея таъриф этган инсоннинг фикри эмас бу. Мен ҳақимдаги фикрлари эса биз учрашмай,телефонда ҳам боғланмаганимизга уч ой бўлди-ёв адашмасмасам. Сабаби,мен ўз муаммоларимдан ортмадим.Ҳаракатимиз раҳбари Баҳодир Чориевнинг менга ва бошқа сафдошларимизга кўрсатган ва кўрсатаётган ёрдамлари чексиз. Кимки,у кишининг меҳр-мурувватини билмаса виждонига ҳавола.

9 йил илгари ногирон бўлиб,тўшакда қолиб кетганман. Фарзандларимнинготаси ташлаб,бошқасига уйланиб кетган. Маҳаллий ҳукуматга,вилоят ҳокимидагиларга ёрдам сўраб қилган мурожаатларимга амалий ёрдам бўлмади. Фақатгина Баҳодир Чориев бизларга ёрдам қўлини чўзди. Ҳукумат қилиши керак бўлган ишни айнан Б.Чориев қилди.

Ўзини ҳукумат,деб атаётган вилоятдаги бир тўда амалдор қизимга йўл ҳақи ва ёки кийим-кечак топишга ёрдам беролмаганлиги учун қизим ойлаб коллежга боролмади. Ҳокимятдаги масъул кишилар эса,бу ҳолимизга томошабин бўлишди,холос.

Қани 12 йиллик мажбурий таълим ва давомат текшируви? Бугунги кунда ҳам отасиз ўсаётган бу икки кўнгли ярим болаларимнинг ризқи ногирон онасининг нафақа пулини (ИИБ ва МХХ томонидан ёлланган қўшмачи аёлларга ҳам калтаклатилиб,ҳам жарима тортилиб турган Д.Боймуродовани) ушлаб қолиб,бева-бечора ва етим-есирни талаётган ўша виждонсизлар оч қўяётган бир пайтда яна Баҳодир Чориев “айб” иш қилиб,етим-есирни бошини силашга тайёр!

Мана унинг “айби”! Малоҳат Эшонқулованинг “еб ётганига келсак”.

Ногирон бир бева аёл мендан ортиқ яшаётган шароитини кўрсайдим уйига бориб. Тўғри,у ҳам ўзи емай меҳмонига тутадиган танти. Гап таомда ҳам эмас. Лекин яхшилик қилиш қўлидан келмаган инсон ёмонлик ҳам қилмаслиги керак-ку! Ёрдам беролмаяпсанми бева бечора,етим-есирга зараринг ҳам тегмасин.

Азиз ватандош ва касбдошларим тоза виждон билан айтингларчи бугун мамлакатда қонунга бўйсуниш қолдими? Қоғоздаги қонун ва сиёсатимизни амалда талаб этиб,уни барқарорлиги учун курашган инсонлар хоинми ва ё уни халқни кўзига бузиб кўрсатаётган бузғунчи тўдаларми асл хоин?

Ярим аъзоси хаста ногирон аёлни ўсмир қизи билан биргаликда бир кеча ноҳақ ушлаб ўтириб,эртасига қўшмачи аёлларга калтаклатган виждонсизлар Худодан қўрқмасмикан.

Бугун улар талаётган нафақа пулим иккита етимнинг ҳам ҳаққи эди. Қиёматда албатта сўрайман ҳали улардан. То ўшангача ҳам Худонинг балосига йўлиқсин булар! Ҳар қандай вазиятда ҳам бир гап мен туз еган жойимга тупурмайман! Бир кун туз еган жойинга қирқ кун саломни унутиб қўйиб қора чаплаётганларга ҳам айтарим шу! Бир кун бўлсаям қозонинг қайнагандир,наҳот шуни ҳурмати йўқ. Ҳеч ким Ҳаракатда мажбурлаб ушлаб тураётгани йўқ-ку ҳеч кимни. Истамадингми мард кетгин,М.Эшонқулова билан мени фоҳиша,деб атаётган билағонларга раҳмат,гуноҳимизни тўкаётгани учун! Худога солганман. Ўзи кўрсатсин кимни кимлигини! Мазлумни қарғиши ўқ бўлади,Худо хоҳласа!

Яна бир гап,мен аёл бўлсам-да ўша бузғунчи тўдаларга ҳозирча мард бўлиб турибман,сабрим етгунига қадар. Аслида менга лой сочаётган МХХ ходимларими ва ё бошқами дунёга овоза қиладиган даражадаги аниқ фактли айблари бор қўлимда. Кимдир биринчи тўхташи керак бўлса албатта улар бўлиши керак. Чунки,мен таклиф билан иш сўраб,адолатсизликни тўхтатишни  сўраб чиққанимда рад  этиб бўлишган. Бошқа таклифим йўқ.

Яна бир мисол. Кекса 70 ёшли фуқаро Сувон Исломов ноқобил ўғли ва келини Баҳодир ва Қадриялар томонидан уриб ҳақоратлаб ўз уйидан ҳайдалгану 15 йилдан бери киролмай овора. Тағин келини Қадрияхоним мактаб маълумоти билан маҳалла котибаси. Қарияни ўз уйига эгалик ҳуқуқини беришни истамай унинг ҳуқуқини поймол қилиш эвазига Қадрияни манфаатига хизмат қилаётган туман ҳокими Ш.Исматов мени ноҳақ судга бериб,жарима ундириб турганига нима дейсиз? Мени айбим инспекция бошлиғи Маҳмуд Бобоқуловнинг иши юзасидан қонуний текширув талаб қилганим бўлди,холос. Чунки,унинг ноқонуний ишларига доир асосларим бор қўлимда. Аммо вилоятимизга фақат каззоб,жиноятчи амалдорлар керак. Адолат бу –орзу!

Бирдамлик” ХДҲ бу йўлда курашар экан,бунинг нимаси ёмон-у,нега мен қўшилмай?  Фикримни давоми бор…

Дилдора Боймуродова

http://birdamlik.info/?p=28607