May 082013
 


Воқеани гапириб беришдан аввал бир қизиқ ҳолат, кўпчиликка маълумки уруш
пайтида немис фашистлари Коммунист ва Яҳудийларга қарши кураш олиб
боришган. Гитлернинг асосий мақсадларидан бири ҳам шу бўлган. Кўпчиликни
қизиқтирадиган нарса шу қаторида мени ҳам ўйлантирадиган нарса
-мусулмонларга кандай бўлган экан? Деган савол қийнар эди.  Шу саволни
Жўрахон отага берганимда у менга урушда бўлган бир воқеани гапирган
эди. Агар ўқувчиларимиздан менинг  грамматик хатоларим бўлса олдиндан
узр сўрайман ва  шу воқеани ҳукмингизга ҳавола қиламан.

УРУШ ЙИЛЛАРИДАГИ ХОТИРАЛАР
«Ёки Жўрахон  ота Тўхтабоевнинг уруш вақтида кечирган воқеалари»

Ўша уруш йиллари 1941 йилнинг баҳор ойлари эди деб эслайди Жўрахон
ота.  Немис фашист газандаларига қарши бутун совет Иттифоқи халки
курашган, шулар қатори ўзбек ўғлонлари ҳам шу уруш йилларида баъзилари
ўлиб кетган баъзилари эса тирик қайтиб келганлар. Наманганлик
йигитларимиз ҳам урушга кетган эди, ушбу воқеа  ўша 2 жаҳон уруши
ҳақида боради. Мен ушбу урушда қатнашиб келган Жўрахон ота билан
бўлган суҳбатимни эслаб, хотирлаб ёзишга аҳд қилдим. Ўша отахон билан
суҳбатлашганимда ёшим тахминан 14-15 ёшда эди. Отахон  носвойни отиб
бизга уруш пайтлардаги баъзида ғамгин, баъзида кулгули ҳолатларни
хотирлаб гапириб берар эди.
Жўрахон ота 1919 йилда Наманганнинг Тўрақурғон туманини Жанжал қишлоқ
деган (ҳозирда бу ерга Файзиобод деб ном қўйилган) жойда туғилган. Ўша
уруш вақтида у киши 1942 йилда кетиб 1989 йилда қайтган. Буни
сабабини, воқеа ичида тушуниб оласиз.
*            *          *
Жўрахон ота носвойни отиб уруш пайтдаги воқеаларни эслаб гапира кетди.
Жўрахон ота- Падаринга лаънат немиснинг жони қаттиқ бўлар экан… немисни
Берлингача қуваман деган эдим асирга тушиб қолганман. Бўлмаса– ку
аллақачон энасини Учқўрғондан кўрсатар эдим. Мен 1942 йилда урушга
кетган эдим.
Биринчи бизни Москопка олиб кетишди. Биз билан бир ойча ҳарбий тайёргарлик
ишларини олиб борди отиш,сакраш, бомба ва ҳоказо.деганларидек.
Кейин урушга олиб кетди рядавоймиз  Бутусов деган одам бўларди бизда.
Жуда қизиқ йигитиди қоранг  ўчкур.Бир кун немис отишма  пайтида
олдимизга гранат ташласа борми, мен акопдан сакрадиму тўғри катта
каналга тушдим. Ўзим ҳам билмайман, жон ширинлигидан, сакрай кетдим.
Сашка калллаварам ухлаб қолган экан бечора мажағи чиқиб кетди.

Орадан анча вақт ўтди. Уруш 1944 йилининг ноябр ойига келди. Уруш пайтида мен билан бир Қозоқ йигити Талгат ва Озарбайжон йигити Сиявуш бор эди.
Сиявуш ўшанда мендан бир ёш кичик эди. Қизиқчи йигит эди эрталабдан
кечгача ҳазил қилар эди.  У  ашулани ҳам роса боплар эди.  Қурбон
ўламни қойил қилар эди. Озарбайжонча қўшиқларни ўша пайтда ҳамма
солдатлар мириқиб эшитар эдик. Қозоқ  ошнам Талгат ҳам жуда калласи
ўткир, химияни жуда зўр билар эди.У бир оз мижғов бўлса ҳам аммо у
ҳамма нарсани жойида саранжом саришта қилар эди. Талгат ҳар куни
озода тутиш керак окопни, автоматлар топ тоза туриш кераклигини роса
гапирар эди.


Шунинг учун ҳам  командиримиз Сашка Смирнов уни ҳурмат қилар эди, чунки
у жойини, автомат қуролларини саранжом саришта қилар ва Командир
озода тутгани учун уни мақтар эди ва русчалаб –вот он настоящий
солдат. Вот таким должен бить дер эди. Уруш пайтида мен умримда
биринчи маротаба немисни кўриб юзма юз ўтиришим, сабаби бир немисни
асирга олдик.  Биз уни роса сўроқ қилдик, уриб абжағини чиқарворсак ҳам
итваччани жони қаттиқ экан ғиринг демади. Охири уни қаёққадир олиб
кетишди. Шу орадан тахминан бир ой ўтгач янги йил ҳам кириб келди.
Аммо янги йил ҳам юракка сиғмади, қийинчилик, баъзи йигитлар совуқдан
қотиб,ўлиб қолишди. Кўча қор, совуқ ҳар қалай қиш фасли қишлигини
қиладида.


Бир кун командиримиз Сашка Смирнов Талгат, Сиёвуш ва мени  учаламизни
чакириб колди. Борсак бизга юртимиздан посилка келганлигини маълум
қилди. Бу ердан тахминан 3-4 километр узоқликда бир кишлок бор, ўша
ерда бир грузин аскари бор,  ўша сизларга бериб юборади дейишди, олиб
келинглар деб айтишди. Биз бажонидил рози бўлиб йўлга тушдик.


Қўлимизда автомат, катта грузовой мошина топиб жўнадик. Тахминан бир
ярим километр деганда осмондан немиснинг самолёти кўринди. Биз панароққа
қоча бошлаганимизда у  ота бошлади, яхши ҳеч кимга ўқ тегмади.Шундан
сўнг биз яна йўлимизни давом эттириб анча юрдик, об-ҳаво кечқурун
совуклашгандан совуклашиб кетди. Биз иложи борича тез юра кетдик ва
охири манзилга етиб келдик. Худога шукр айтилган одам ҳам бизни кутиб
ўтирган экан. Бизнинг солдатларимиз ўша кишлокда экан. Биз ўша грузин
аскарни топдик, уни кўриб котиб колдик.  Унинг бўйи узун катта одам,
қўлиям баъмисоли сапковой лапотка эди. Қўл узатиб саломлашганимда
унинг қўлига менинг қўлим кичкина эди. Зў ў рға –Зздррасти! Десам у ўшшайиб
караб – чоо, гаъваъриш дааарагой. Чоо уставился, Грузина не видел что
ли – деди. Все хорошо друг,- дедим эсанкираб оғзимни очиб.
Шу пайт бирдан отишма бошланиб кетди.
Охири тахминан 4 соат ўтгач  немис, гумдон лаҳат бўлиб кочиб кетди.
Охири отишмадан кейин бизга посилкаларимизни беришди. Биз жўнадик,
лекин қайтиб келгунимизча  окопдаги Сашка, Гена қискаси ҳамма
оғайниларимизни отишиб ишларини битириб бўлишган экан. Биз уччаламиз
окопга кирганимизда улар автоматлар қурол аслаҳаларни еғиштиришаётган
экан.  Немис юкларимизни олиб, қуролларимизни олиб биқинимизга
автоматни тираб, юр дегандек. –Шнельь шнель. Деди. Биз хўп деганимизча
юрдик.  Онам менга хат жўнаткан эканлар хатни ўқиб олай деб бир немис
аскарига русчалаб  аскарига айтиб- унинг раҳми келди шекилли  мактубни
берди. Уларнинг катталари посилканинг ичини очишиб мени чақирди. Ва рус
тилида –Сен қаердансан?-деб сўради. Мен – Ўрта Осиёданман
Ўзбекистонданман дедим.


Бизни аввал немис фашистларининг яшайдиган масканига олиб кетишиб,  бир
чекка совуқ хонасига олиб киришди. Биз у ерда 2 кун турдик. Охири
немисларнинг конц лагерига олиб кетишди. Аммо у ерда роса бизни
қийнашди. Бечора онам менга ўшанда боғимиздаги олма, анор, ва бошқа
меваларни жўнатган экан, атиги 2сини дўстларим билан еган эдик. Ҳар
куни сўрокка олиб кетар эшшакдек ишлатар  эди ва уриб мажағимизни
чикарар эди.


Ҳар  сафар кечаси биз Талғат, Сиёвуш ва мен юртимизни эслаб ухлаб
қолар эдик. Она диёримиз Наманганни эслар эдим, уйимиз қишлоғимиз
тушимизга кириб чикар эди. Эрталаб соат 5дан кечкурун соат 10 гача
эшакдек ишлатар эди. Мадоримиз қуриб қолиб чарчар эдик. Бир куни
ҳаммани  кўчага териб сўрок-савол қилди. Немиснинг каттаси – ҳамма
асирга тушганларга бир савол берар эди. Коммунист, Партизанен.дердида
агар жавоб бермаса отиб ташлар эди.


Охири менга навбат келди. Менга қараб ўхшайиб оёғимни босиб –
Коммунист, колди. Арабчани ўқиганми билмадим.  Мен ҳайрон бўлиб, – Иэ
ваалейкум ассалом.дедим.
У Хахалаганича рус тилида, чай хатите, деди ва гапини давом
эттирди.Партизанен- деди мен довдираб, тилим калимага келмай охири,
Алҳамдулилла муслим муслим деб йиғлаб  кўзимни чип юмганимча
калимамни келтира бошладим. Немиснинг каттаси мени қанақадир хонага олиб
кирди ва уларнинг энг каттасининг олдига  олиб кирди.  Менга майин
овоз билан – Ассаламу алайкум.  Деб
–        мы не хатим вас трогать потому что вы не еврей, не коммунист,
поскольку я понел ваша национальность Узбек. Я не знаю Узбеки какие но
я слышал узбеки очень интересный поют очень хорошо. Только вы скажите
сколько приблизительно у вас пленных  мусульман где вы сейчас
находитесь. Сколько мусульмани находится- деди. Яъни сиз ўтирган жойда
нечта мусулмонлар бор деб сўради.  Мен русчалаб – билмадим, лекин
суруштириб, қараб кўрамандедим.  У менга қараб  русчалаб,- сиз
мусулмонларнинг ҳаммасини териб мана бу аскарга топширинг деди. Лекин
ичимга қандайдир ёруғлик тушди, кўнглим ёришиб хурсандчилик кирди. Мен
ҳамма миллатларни мусулмон миллатларини айнан озарбайжон, туркман,
қозоқ, қирғиз, татар, уйғур ва ҳамма мусулмонларни йиғдим ва ўша
айтилган аскарга топширдим.

Бизни ҳаммамизни вактинча катта сомонхонага жойлаштиришди. Иссиқ кийим нон, чой ва пок озиқ овқат олиб киришар эди.  Талғат ва Сиёвуш мени саволга тута бошлади,- Нима бўлди
гапириб бер, нима қилди сени ичкарида- дейишди. Мен бўлган воқеани
гапириб бердим. Дўстларим ичига хурсандчилик сиғмай ҳей биродарлар
бизни мана бу ўзбек йигитнинг шарофати билан биз тўлик озод бўлмасак ҳам
ҳар қалай эркин юрамиз-деб бақира кетди. Ҳамма йигитлар, катталар мени
қучоқлаб минатдорчилик билдириб раҳматлар айтишди. Ҳамманинг кўзида ёш,
бу хурсандчилик ёши эди. Кечқурун бизнинг олдимизга  немисни каттаси
кириб келди. Ва салом алик қилиб, биздан олдиндан кечирим сўраб, бизни
ҳозирча бу ерда туришимизни ва орадан озгина вақт ўтгач бизларни
уйларимизга жўнатиб юборишини айтди. Сабаби унинг айтишига қараганда
агар биз урушдан сўнг уйга кайтсак  Сталин ўлдириб юбориши мумкин
экан. Биз ўшанда Сталинни қандай ёмон эканини билмаганмиз. Уруш
тугади. Лекин биз Германияда қолдик иккала дўстларим Талғат, Сиёвушлар
билан қолдик.


Учаламиз у ердан уйландик, охири 1989 йили уйимизга қайтишга Германия
хукумати томонидан рухсат берилди. Шунча йилдан сўнг юртга қайтиш,
авлодларимиз нима бўлди экан. Акаларим, холаларимнинг болалари улар нима
бўлди экан. Шуни уйлаб охири Германиядаги хотинимдан қолган болаларим
Аҳмад, Маҳмуд, Рисола билан юртимга келдим.


Сиёвуш ўз юртида қолди Озарбайжонда, Талғат Қозоғистонга қайтди
болалари билан. Мен ҳам қайтдим. Сочимга оқ оралаган. Ўша пайтдаги
навқирон йигитлик вақтимдаги куч қувват  қолмади. Келганимда
қишлоғимиз ўзгариб кетган экану, аммо боғимиздаги олмани кесиб ташланса
ҳам унинг илдизидан навдасидан қолганлари ўсиб, катта дарахт бўлиб мева
бераётган экан.  Мана шунақа гаплар жияним деди. Балким айтиб берган
воқеага сизнинг муносабатингиз бошқачадир аммо воқеа хақиқатан шунақа
бўлган. Ишониш ишонмаслик  у сизга боғлиқ.

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

  8-май, 2013-йил.