Apr 212013
 

 

Баъзи Ислом динини чуқур тушунмайдиган диндорлар демократияни куфр деб
хисоблашади. Вахоланки Ислом динининг ўзи демократик қонунларга зид
эмасдир. Ислом душманлари бу динга зид равишда, Ислом байроғи остида
бегуноҳ кишиларни қатл этиб, қаерларнидир портлатиб  бу динни
демократик давлатлар аҳолисининг кўзига “Ола бўжи” қилиб кўрсатишга
уринмоқдалар.  Ваҳоланки Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида
адолатсизликка, зулмга қарши курашиш  ва фақат Оллохдан қўрқиш
кераклиги ҳақида айтилган.


Аксарият диктатура, авторитар давлатлардаги рахбарлар ўзларининг
халққа, давлатнинг келажаги  учун нима иш қилаётганликлари ҳақида
аҳборот бермайдилар. Қолаверса  улар топаётган маблағларини ноқонуний
йўллар билан топадилар. Халқнинг манфаатлари улар учун жуда борса
ўнинчи масаладир. Чунки уларнинг йиллар давомида олиб борган
сиёсатлари туфайли халқ улардан ўз ҳақ ҳуқуқларини талаб қила
олмайдилар.


Хадисда ёзилишича кунлардан бир кун ҳазрати Умар разиаллоху анху
халифаликларида у бир йиғилишга янги кийим кийиб келадилар ва энди
маъруза қилмоқчи бўлиб турганлари, халқ орасидан бир киши чиқиб:
“Тўхта Умар! Аввал эгнингдаги янги кийимни қаердан олганингни
тушинтириб бер!  Уни  давлат хазинасидан олдингми ёки пешона тери
қилиб ишлаб олдингми?Айт!”- дебди.
Хазрати Умар (Р.А) ўғилларига  “сен айт” дебдилар. Шунда у кишининг
ўғиллари халиги аёлнинг саволига жавобан “Дадамнинг устидаги кийим
меники эди, сабаби кўчага чиққанларида одамларни кўзига йиртиқ ямоқ
кийим киймасинлар, уят бўлмасин деб мен ўз кийимимни у кишига
бергандим” деган эканлар.


Ҳозир сизнинг хукмингизга    юқорида келтириб ўтганларимнинг исботи
сифатида Хадисда ёзилган  баъзи фикрларни хукмингизга ҳавола қилсам.
Пайғамбаримиз Муҳаммад  (С.А.В) айтган эканлар: “Зулмни кўра била
туриб индамай  турган кимса тилсиз шайтондир”.
Яна бир Хадисда Пайғамбаримиз Мухаммад  (С.А.В) айтган эканлар:
“Кучсизлари кучлиларидан ўз хақларини талаб қила олмайдиган бандаларни
Оллох қандай қўлласин?” деган эканлар.
Расулиллоҳнинг мана бу ҳадислари эса  ҳатто бугун ҳам ўз қадрини
йўқотмаган: “ Золим подшо мақталса Оллоҳнинг арши ларзага келади”
Маълумки А.Навоий иймони бутун инсон бўлганлар. У киши ёзадилар: “
Ғазаб тиғин чиқарса подшоҳлар, жиноятчи бўлурлар бегуноҳлар”. У киши
яна ёзадилар: “Подшоҳ золим бўлса,халқ шаккоҳ бўлади.”
Шайҳ Саъдий шундай ёзадилар:” Дилинг куймасин ноумидлик билан, ёруғ
кун туғилгай қаро кечадан”.

Ибодати Исломия китобида бир савол жавоб қуйидагича келтириб ўтилган.

“Савол : Алдов қасам қандайдир?
Жавоб: Ёлғон қасам ва нохақ ишга қасамёд этишдир. Масалан бўлмаган
ишга “ростдан бўлди” деб ва бўлган ишни “билло бўлмади” деб қасамёд
қилиш каби.
Савол : Ушбу тариқа қасам дуруст бўладими?
Жавоб: Ғоятда катта гунохдир,ёлғон ишга қасамёд қилган киши дунёда ва
охиратда ҳам хор бўлади, офати дунёда ҳам зоҳир бўлмасдан қолмайди.
Шуларнинг ўзи қайси демократик қоидаларга зид келади?


Ҳақиқатда ҳам ёлғончилик билан қурилган ҳар қандай зулмкор система
охир оқибат таназулга учрайди. Бундай системани бошқарувчи лидерлари
улар Ислом динига мансубми йўқми барибир  халқ олдида , халқаро
жамоатчилик олдида  жавобгар бўладилар. Буни Саддам Ҳусайн, Ҳусни
Маборак, Августо Пиначет, Слободан Милошевич мисолида кўришимиз
мумкин.


Мен ҳуқуқ ҳимоячисиман, диндор эмасман. Фақат юқоридаги фикрларим
билан айтмоқчиманки, Ислом дини ҳеч қандай демократик қоидаларга зид
эмас. Фақат Исломни ҳар ким қандай тушинишига боғлиқ .Шуни унутмаслик
керакки ҳамма нарсанинг  боши ва охири бордир.  Ҳатто золим подшонинг
зулмининг ҳам охири бордир, аммо золимдан қутилиш эса халқнинг
иродасига боғлиқдир.

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

 21-апрель, 2013-йил.