Apr 202013
 

 

Наманган шаҳрининг кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудида олтита микрарайон мавжуд. Мазкур ҳудудда бошқа шифоҳоналар билан бирга биргина болалар ётиб даволанувчи, давлат томонидан дори дармон билан таъминланадиган болалар шифоҳонаси бор эди. Одамлар фарзандлари касал бўлиб қолса узоққа бормай шу ерда даволатар эдилар.

Яқинда набирам касал бўлиб қолди. Келиним шифоҳонага борса у ердагилар “Вилоят шифохонасига олиб боринглар. Болалар шифохонаси маблағ етишмаганлиги учун беркитилган” дейишибди. У ерда ишлаган Эргашали Дарвишо, Мадина Тўрабоева, Лайло Юнусова сингари тажрибали, халқ меҳрини қозонган шифокорлар вилоятнинг бошқа шифоҳоналарида ишлашга мажбур бўлишмоқда. Хозирги кунда одамлар микрарайон ҳудудидан бир неча чақирим узоқда бўлган, шаҳарнинг “Гўзал” массивида жойлашган вилоят шифохонасга болаларини олиб бориб даволатишга мажбур бўлмоқдалар. Жумладан кичик набирамни ҳам фарзандим ўша ерга олиб бориб даволатишга мажбур бўлди.

Микрорайон ҳудудидан унча узоқ бўлмаган, Ирвадон қишлоғида кўп тармоқли вилоят болалар шифоҳонаси ҳам бор. Лекин бу шифоҳона ҳам хозирги кунда таъмирдан чиқарилаяпди.

Шу ерда бир савол пайдо бўлади. ОАВ ларида мамлакатимиз МДҲ давлатлари ичида йилдан йилга иқтисодий томондан ривожланиб кетаётганини тинмай гапиришаяпди. Унда нега давлат томонидан болаларни бепул даволовчи бир шифоҳона маблағ етишмаслиги учун беркитилди?

Носир Зокир

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

20-апрель, 2013-йил.