Apr 142013
 

 

Хабарга бундай сарлавха қўйишимга сабаблар бисёрдир. Маълумингизким,  6
кундирки менинг уй телефоним, ўз тахминимга кўра узиб ташланган эди.
Морнтёрлардан эса ҳали ҳам дарак йўқ. Телефон қилавериб, сабабини сўрайвериб чарчадим.

 “Ҳар сафар бир хил жавоб: “кабел кесилган, монтёрлар ишлаяпти, ҳа демай бориб
қолишади”! АТС ходимлари тўтиқушдек шу гапни такрорлашдан эринишмайди, мен эса телефонимни тузутиб беришларини талаб қилишдан. Агар у монтёрлар бирор тошбақанинг устига миниб йўлга чиқганларида ҳам, аллақачонлар етиб келган бўлишарди.

 Мен ҳозирда фақат тахмин қилиш имконига эгаман холос. Эга бўлган тахминларим эса қуйидагича: монтёр вазифалантирилмаган ёки кабелларни ўғирлаб кетишган, балки атайлаб телефонимни узишган ва қўшиб бериш ниятлари йўқ!

 Эндиги, навбатдаги узилишлар электрэнергиясига  келди. Бунинг ҳам сабабини сўраш мақсадида  горсеть деб аталмиш бошқармага қўнғироқ қилдим.

 

Айтишларича аварийний ўчган экан ва ҳозир қўшилиб қоларкан.

Мана қўшишди, сизда ёндими?”- дейди диспечер.
-“Йўқ ёнгани йўқ-ку!”- жавоб бераман.
“Бўлиши мумкин эмас, 4. 45 да ўчган эди, 6.45 қўшилишга команда берилган”. – деб тушунтирган бўлди диспечер.
“Нафас олаётган кислородимизни бўғишни ҳам йўлга қўйиб олишса эди, ана унда ажойиб иш бўларди, фақатгина противогази борларгина яшаб қолишарди!”- дейман асабий ҳолатда.

  Қачонки, Ўзбекистонда инсон хуқуқлари билан  жиддий шуғулланиш
бошланса, ана унда халқ рўшнолик кўриши мумкин акс холда  ҳолимиз  кун-
сайин хароб бўлиб бораверади!

Бугунги кунимизнинг оддий муаммолари албатта, лекин бу ҳам истеъмолчи ҳуқуқларининг бузилишидир. Истеъмолчи эса инсон!

 

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси.

 14-апрель, 2013-йил.