Apr 122013
 

 

12 Apr

 

Shlem I.Grozniy

 

Бугунги рус матбуотида энг кўп ёритилаётган мавзулардан бири бу- четдан келаётган меҳнат муҳожирлари, яъни гостарбайтерлар ва улар туфайли кундан –кунга мусулмонлашиб бораётган Россия мавзусидир. Айрим русларларнинг таъбирича, улар учун “нотаниш” ва “ўта жанговор” бир дин юртларида тарқамоқда. Бу “муаммо”дан Овропа ҳам аллақачон ташвишга тушган.

 

Руслар ўзи ким? Нега уларнинг бир қисми бугунги меҳнат муҳожирларига жуда ёмон кўз билан қарамоқда? Кейинги пайтларда Россияда халқ орасида жуда тарқалиб кетган “понаехали тут”ни эшитсангиз, у сизга ёқадими?

 

Тарихдан бироз хабари борлар биладики, тарқоқ ва бир-бири билан доимий уришиб келган шарқий словян қабилалари, яъни ҳозирги русларнинг қадимий аждодлари асрлар мобайнида Дашти Қипчоқ халқлари билан елкама-елка яшаб келганлар. Узоқ давр мобайнида бу тарқоқ халқлар айнан осиёликлар паноҳида бўлганликларини ва доимо “бир дастурхондан овқат еганликлари” ни инкор эта олмайдилар. Тақсимот ва назорат эса доимо осиёликларнинг қўлида бўлган.

 

 

 

Nevskiy

 

Скандинавия томонлардан Новгородга келган ака-ука варяк Рюриклар тарқоқ славянларнинг бошларини қовуштирган 862-йилдан сўнг ҳам вазият унчалик ўзгарган эмас. Ўшанда ҳам Русь князлари Олтин Ўрданинг олдида доим “ҳисоб берувчи” бўлиб қолаверганлар. Хуллас, миллий давлатчилик асосларини руслар турк ҳоқонлари, Марказий Осиё ва Қавқоз халқларидан ўрганганлиги тарихий фактдир.

 

Русларнинг Марказий Осиё ва Кавказ халқлари билан “бегоналашиб бориши” эса асосан кейинги икки асрда содир бўлди. Ака-ука швед Рюриклар ўзлари билан Новгородга олиб келган “Русь” номи остида бирлаша бошлаган бу халқлар қарангки бугун осиёликлар учун “ёт” ва “бегона” айланди. Улар ўзларини энди кўпроқ Ғарбга яқинроқ ва гўёки “маданийроқ” халқдай кўрсатишга уринмоқдалар.

 

Ислом динининг дунё бўйлаб тарқалишида туркий халқларнинг ўрни беқиёслигини биламиз. Шунинг учун ҳам Ўрданинг қўли етган барча ҳудудларда ислом дини албатта кириб борган. Шу жумладан шарқий словян қабилалари яшаган Новгород, Владимир-Суздаль, Москва, Чернигов, Смоленск, Галицк-Волинск каби барча князликлар ҳудудларига ҳам ислом дини бугун эмас, ўша замонлардаёқ тўлақонли кириб борган.

 

Ботухоннинг ҳарбий ёрдамида кўплаб славян қабилаларини ўз қўл остига бирлаштириб,босқинчи шведларга қарши курашган буюк рус саркарда князь Александр Невскийдан тортиб русларнинг биринчи подшоси (Царь) Иван Грозныйгача Қуръони Карим суралари битилган тож кийиб юрганликлари эса тарихан исботланган. Қуръон суралари битилган ўша тожлар ҳозир ҳам музейларда турибди.

 

 

Ислом динининг дунё бўйлаб тарқалишида туркий халқларнинг ўрни беқиёслигини биламиз. Шунинг учун ҳам Ўрданинг қўли етган барча ҳудудларда ислом дини албатта кириб борган. Шу жумладан шарқий словян қабилалари яшаган Новгород, Владимир-Суздаль, Москва, Чернигов, Смоленск, Галицк-Волинск каби барча князликлар ҳудудларига ҳам ислом дини бугун эмас, ўша замонлардаёқ тўлақонли кириб борган.

 

Shlem Mistislavskogo

 

Русь князи Александ Невскийнинг тож-шлем (зирҳли бош кийими)ида Қуръони Карим 61-сураси (Саф сураси)нинг 13-оятидан олинган: (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хабарни етказинг! (Айрим манбааларда рус олимлари уни: «Обрадуй правоверных обещанием помощи от Аллаха и скорой победы» деб таржима қилишган) деган сўзлар бўлганлиги инкор қилиб бўлмас даражада аниқдир. Кейинчалик бу тожни Русь давлатини бошқарган Романовлар сулоласининг биринчиси Михаил Фёдорович (1595- 1645) ҳам кийиб юрган.

 

Фақат XVII- асрнинг охирларига келиб рус подшоларининг тожларидаги арабча ёзувлар, яъни Қуръон суралари аста-секин йўқотилди. Романовлар оиласининг кейинги вакиллари эса аста- секин Ғарбнинг «мусиқаларига ўйнайдиган» подшоларга айлана бордилар. Натижада рус миллати ҳам ўз «ўтмиши»ни аста-секин унита бошлади. Шунинг учун ҳам рус миллатининг бугунги авлоди (ҳаммаси эмас албатта) мусулмонларга худди «ўзга сайёраликлар»га қарайдигандай бўлиб қолди.

 

Кечагина подшолари ўз тожида Қуръон сураларини ёзиб юрган рус миллати вакилларининг юртларида мусулмонлар кўпайиб бораётганидан ваҳимага тушаётганлиги жуда ҳайратланарлидир. Ҳа, тарихни билмаслик ёки уни унитиш жуда ҳам ёмондир.

 

Биринчи суратда: Иван Грозный кийиб юрган тож
Иккинчи суратда: Александр Невскийнинг тожи ва ҳарбий аслаҳалари
Учинчи суратда: таниқли рус князи Мистиславскийнинг шлеми

 

Қоплонбек. Канада, 2013 йил, 11 апрель

 

 

https://qoplonbek.wordpress.com/2013/04/12/