Apr 122013
 

 

Ҳаётда шундай инсонлар бўладики улар қилган ишлари , яхши амаллари билан тарихда қоладилар.Шулардан бири Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фаоли Дилбар Риззаевадир. Бу аёл 1969 йилда Наманган шаҳрида педагог оиласида туғилган. Дилбар опанинг асли касби чевар, миллати Чечен эди.

У Наманган шаҳрининг 5 а микрорайонида яшаган эди. Жамиятимиз фаоли сифатида жуда кўп яхши ишлар қилган. Хусусан махалласидаги ижтимоий муаммолар, таълим сохасидаги муаммолар, медицина соҳасига оид кўпгина муаммоларни ҳал қилишда жасорат кўрсатган эди.

Мен бу аёл билан 1993 йилда шаҳримизнинг 1 микрорайонида жойлашган “Ника” тикув цехида ишлаганимда танишганман. Бир куни унинг уйига меҳмонга боргандим. Баҳор фаслининг апрель ойлари эди. У яшаб турган уйнинг подьездидаги подвалда совуқ сув трубалари ёрилиб балчиқ холатига келиб қолган экан. Уйнинг барча фуқаролари махалла фуқаролар йиғини раисига ва бошқа давлат идораларига ёзма равишда аризалар ёзганидан кейин ҳеч қайси давлат идорасидан садо чиқмаган эди. Шунда Дилбар опа шахсан ўзиниг ташаббуси билан ЖЭК идорасини судга беради. Суд ЖЭК идорасига 2 кун муҳлат беради ва агар шу муҳлатдан кечикиб қолинса ЖЭК идораси бошлиғини ишдан четлаштирилиши ва ЖЭК идорасининг ҳисобидан шикасланган уйнинг трубаларини янгилашга сарф қилиниши хақида хукм чиқарган эди.

Орадан бир кун ўтиб эрталаб Дилбар опанинг подьездининг подвалидаги трубалари янгиланади.

Яна бир воқеа эсимга тушиб кетди. Ўшанда Дилбар опанинг туғилган куни эди. Унинг олдига бир қўшниси Наима исмли аёл кириб, уни туғилган куни билан табриклаб бир илтимос билан келганини айтди. Наима опанинг 27 ёшли бир ўғли бўлган экан. Унинг ўғлини ўғрилик қилганликда айблашаётганини ва 48 соат мобайнидан бегуноҳ боласини бекордан бекорга ИИБ тергов изоляторида сақланаётганлигини айтди. Дилбар опа жабрланган аёлга адвокат дугонаси орқали ёрдам берди. Орадин 2 кун ўтгач Наима опанинг ўғлини айби топилмаганлиги боис қамоқдан чиқариб юборилди.

Дилбар Ризаева жорий йилнинг 5 апрелида Ошқозон саратони касаллиги билан бу дуёни тарк этди. Бу воқеани эшитиб бутун халқ йиғлади.

ЎИҲЖ раҳбарияти ва бутун фаолларимиз номидан Дилбар опани оила аъзоларига таъзия билдириб қоламиз. Илоҳим опамизни жойлари жаннатда бўлсин!

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

 12-апрель, 2013-йил.