Mar 272013
 

2010 йилнинг июнь ойларида Қирғизистон Республикасининг Жалолобод, Ўш
вилоятларида этник ўзбеклар ва қирғизлар орасида нохушликлар содир
бўлган эди.
Ушбу нохушликлар содир бўлганидан бери ҳалигача Қирғизистонда этник
ўзбеклар ва  қирғиз муносабатлари яхшиланмай келмоқда. Шу мудҳиш
воқеалар Наманганликларни ҳам, қолаверса шу худудда яшовчи этник
қирғизларни ҳам четлаб ўтмаган эди.


Наманган шаҳрида “Елхон” қишлоғи бор. Бу қишлоқда этник қирғизлар
истиқомат қилишади. Қишлоқда  200га яқин фуқаролар истиқомат
қилишади. Унинг  85 фоизи этник қирғизлар қолгани эса қорақалпоқ
миллатига мансуб фуқаролардан иборат.
“Елхон” қишлоғида яшовчи  Гулсора Қодирова жорий йилнинг 16 март куни
қариндоши оламдан ўтганлиги муносабати билан  Қирғизистоннинг Ўш
вилоятига бормоқчи бўлади. Аммо Андижон вилоятидаги ўзбек қирғиз
“Дўстлик” чегара постидан ўтаётганида,    қирғиз чегарачиларилари
Гулсора Қодированинг паспортида камчилик борлигини рўкач қилишиб,
ўтказмай, ундан пул талаб қилишади. Г.Қодирова қирғиз чегарачиларига
қариндоши оламдан ўтганлигини у ерга фотиҳага кетаётганигини
тушунтирса ҳам уни ўтказмайдилар.


У чегарачиларга “Ахир мен ҳам қирғизман нега қўйиб юбормаяпсизлар”
деса, қирғиз чегарачилар “сен сотқинларнинг боласи бўласан, сени
авлодинг бизни юртимизни ташлаб кетган, уларга сен сотилгансанлар” деб
жавоб беради.


Бунга ўхшаган муаммолар жуда кўп. 2010 йилнинг июнидаги мудҳиш
воқеалардан сўнг “Елхон” махалласини  ўзбек харбийлари, ўзбеклар билан
қирғизлар ўртасида жанжал бўлмаслигини олдини олиш мақсадида, ўраб
олишган эди. Қирғизистондаги этник ўзбеклар билан мудҳиш воқеа содир
бўлганидан сўнг  Наманганда яшовчи этник қирғизлар бундан ранжишган
эди.
“Елхон” махалласида истиқомат қилувчи Ақилбек Бегалиев юқорида
келтириб ўтилган нохуш воқеалардан сўнг қирғиз махалла ахолиси билан
биргаликда Қирғизистоннинг Ўш вилоятида яшовчи этник ўзбекларга ёрдам
қўлини чўзишган эди. Улар Наманган шаҳридаги “Ипак йўли” банкига
махсус фонд ташкил қилишиб, маблағ тўплаб, Наманган шаҳрининг “Чорсу”
бозоридан турли хил озиқ овқат, кийим кечаклар ва бошқа нарсаларни олиб
, Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларига ўз вакилларини юборишади.
Шунда ҳам қирғиз чегарачилари уларни ўтказишмай пора талаб қилишган.
Қирғиз чегарачилар билан узоқ вақт тортишувлар содир бўлади ва охир
оқибат этник ўзбекларга бериладиган озиқ овқатлар,кийимларнинг ярмини
олиб қолишади.
Гарчанд шундай бўлсада этник ўзбекларга керакли ёрдамларини беришга
муваффақ бўлишади.

27-март, 2013-йил. .

 

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.