Mar 242013
 

Горбачёв пайтида газеталаримиз сиёсий латифаларга тўлиб тошиб кетган эди. Бугун сиёсий латифаларни ОАВ ларида чироқ ёқиб ҳам топа олмайсиз. Ҳали ҳам эсимда, рус қизиқчилари телевизор орқали Брежнев ҳақида тинимсиз ҳар ҳил латифаларни айтиб ётган 1990- йили “Навбаҳор” ўйингоҳида катта концерт намойиш этилди. Мирзабек Ҳолмедов Брежнов ҳақида латифасини бошлаши билан, юқорида ўтирган обком котиби Хусан Шариповни ёнига зудлик билан чақириб нималардир деди. Ҳусан ака Мирзабек томонга югуриб бориб, унга қарата “Тўхтата, тўхтата!” деб бақира бошлади. Бечора қизиқчи нима қилишини билмайди. У бир латифани айтиб бўлгач бошқа сиёсий латифа айтмади. Бўлмаса у пайтларда рус қизиқчилари билан бир мамлакатда яшар эдик. Шундан кўриниб турибдики бизнинг раҳбарларимиз ўша даврда юқоридан эркинлик берилса ҳам қўрқоқлик қилишаверган. Ўша сиёсий раҳбарларнинг аксарияти ҳокимият тепасида ҳалигача қолаётгани учун, талант борасида ҳатто Петросянлардан қолишмайдиган қизиқчиларимиз фақат бачканачилик билан шуғилланаяптилар ҳолос. Шу ўринда турли ўша пайтларда турли газеталарда чоп этилган ва дўстлар даврасида айтилган сиёсий латифаларни баъзи жойларини озгина ўзгартирган ҳолда ҳукмингизга ҳавола этмоқчимиз. Мақсадимиз толиққан руҳингизга озгина кўтаринки кайфият бағишлашдир. Марҳамат қилинг!

-о-о-о-о-

Ишни кўрилишини бошлаш учун судъя залга кириб келди,Худди шу пайт солиқ инспектори ўрнидан турди-да, ҳимоя томони адвакатига хитоб қилди:

  • Сиз виждонсиз, қаллоб одамсиз.

Адвакат унга жавобан шундай деди:

  • Сиз эса порахўр ўғрисиз!

Судъя курсига ўтирди-да, сокин оҳангда гап бошлади:

  • Шундай қилиб, томонлар бир-бирига таништирилди, Энди ишни кўришни бошласак ҳам бўлаверади.

о-о-о-о-

Врач қабулига келган бемордан сўради:

  • Хўш нимадан шикоят қиласиз?

  • Мени доим биров таъқиб қилиб, ортимдан кузатиб юргандек туюлаверади.

  • Қачондан бери?

  • 1991- йилнинг оҳиридан бери.

-о-о-о-о-

География ўқитувчиси ўқувчилардан сўради:

  • Қани айтингларчи, ер юзида энг совуқ жой қаерда?
  • Биз ўтирган хонада- деди ўқувчилардан бири.

-о-о-о-о-

Нокаутдан сўнг рефери ўзбек боксчисидан сўради:

  • Исминг нима? Эслай оласанми?

  • Ишончим комил эмас.

  • Ўзинг тура оласанми?

  • Ишончим комил эмас.

  • Нимага ишончинг комил?

  • Кечқурун албатта чироқ ўчишига.

-о-о-о-о-

 

Икки киши ахлат тўкадиган жойда учрашиб қолишди.

  • Ҳа дўстим нега ҳафасиз?

  • Эй, соғлиқни мазаси йўқ. Бел оғрияпди.

  • Қаерингиз? Кўрсатинг-чи?

  • Мана бу ерим.

  • Бу буйрак-ку!

  • Ие, сиз врачмисиз?

  • Йўқ,милиционерман.

-о-о-о-о-

Бизни ҳеч ким тиз чўктира олмайди! Қандай ётган бўлсак, ётаверамиз. (“Кросс” газетасидан)

-о-о-о-о-

 

Пахта компанияси даврида фермер ҳўжаликлари ишларини назорат қилиб юборилган прокурор фермерга деди:

  • Сиз ҳали ҳам эскича ишлаяпсиз. Аҳир, бу кетишда пахтазор четига эккан мана бу дарахтларингиздан ўн кило ҳам олма етиштириб ололмайсиз-ку!

  • Тўғри, биламан. Чунки бу олма эмас, нок дарахти- деди фермер.

-о-о-о-о-

Чет элларда яшаб, Ватани равнақига хисса қўшиш учун тижорат ишлари билан келган ватандошимизга бир киши савол берди:

  • Зўрсиз-ку! Ватанга келганингизга олти ойгина бўлди-ю, бир миллион доллор пул топиб қўйибсиз. Бизларга ҳам ўргатинг! Бунга қандай қилиб эришдингиз?
  • Нима десамикин. Бу ерга келганимда икки миллион доллар пулим бор эди… Эртага кетиш учун чипта олиб қўйдим.

-о-о-о-о-

Юқори лавозимли амалдорлар бола-чақалари билан саёҳатга чиқишди. Улар тушган кема денгиз ўртасида ҳалокатга учраб чўка бошлади. Шунда бир вазир Оллоҳга муножотини бошлаб юборди:

  • Эй Худо! Биламиз, гуноҳларимиз кўп. Бузуқлик ҳам қилдик, пора ҳам олдик. Энди бизларни деб бегуноҳ болаларимизни ҳам чўктирасанми? Раҳм қил Худо!

Шунда бир овоз келди:

  • Эй банда! Худо энди эсинга тушдими? Сенларни одамларни кўз ёши эвазига харомдан топган пулларинга қорин тўйдириб, халқумини булғаган болаларинг катта бўлса ким бўларди. Худо бу кемага ҳаммангни бежизга тўпламади…

-о-о-о-о-

ТЎНКА

Ачиниб кетаман ҳолингни кўриб,

Одамлар орқасин қўйишса сенга.

Яна етмагандек ғўдайиб туриб,

Оёғин лойини чаплар бетинга.

Гоҳида ўтинчи ҳиссиз, аямай

Болтасин тушириб қолар бошинга.

Сени ҳўл қилади итлар уялмай,

Қимирлаб қўйсанг-чи, эҳ, тўнка.

Бунча ўҳшамасанг қўшним Тўланга.

Носир Зокир

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятини Фарғона водийси

бўйича мувофиқлаштирувчиси