Mar 022013
 

piketЯна ”Янги Дунё” саҳифаси ўғрилари ҳақида.

2012 йилнинг октябрь ойида Канадада яшовчи журналист   Фахриддин Худойқулов томонидан Швециядаги хостингдан ўғирлаб кетилган www.yangidunyo.com домени бугунги кунда ”Эрк” партияси ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати фаолиятини ёритиш учун ишлатилаётгани кўпчиликка маълум бўлса керак. Бугун олган маълумотларимизга қараганда бу саҳифани Швецияда яшовчи журналист Қудрат Бобожонов ”Озодлик” радиосида ишловчи акаси Шуҳрат Бобожонов билан ҳамкорликда юритмоқда экан. Уларга Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Муассислар Кенгаши мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин яқиндан ёрдам бериб турганини эшитгач, ҳайрон бўлдик. Бировни ҳаққидан ҳазар қилмайдиган ака- ука Бобожоновлар майли, уларни тушунса бўлади, лекин инсофу диёнатдан тинимсиз лоф уриб келадиган Намоз акага нима бўлди? Ахир ”Янги Дунё” саҳифасини мен ташкил қилиб, 2007 йилдан буён юритиб келаётганимни бу муллаваччалар билишардику! Наҳотки, уят, андишани унутиб қўйган бу ўғриларга қарата, ”Эй, биродарлар, бировни мулкидан ҳазар қилмайсизларми? Бу сайтни Юсуф Расул ташкил қилганини ҳамма биладику! Бунинг ўрнига ўзимиз бошқа бир  янги сайт очиб, юритсак бўлмайдими?”деса садақаси кетмайдику бу одамни. Лекин, бундай демайди. Нима бўлса ҳам отни қамчилаб ”Янги Дунё” обрўсидан фойдаланиб қолсак дейди.

Саҳифага қарасангиз, уни худди Ўзбекистон Халқ Ҳаракати веб блогининг иккинчи нусхаси дейсиз. Бирор муқобил фикр йўқ. Бошдан оёқ бир томонлама, асоссиз, олди қочди гаплар.

Бу ”иймонлиларга”  қарата шундай дегим келади:

Биродарлар, сизлар ўзларингни мусулмонлар деб ҳисоблайсиз, тўғрими? Мусулмон одам ўғриликка, ҳақсизликларга қарши туриши керак эмасми? Ёки ўғриларни қўллаб- қувватлаш ҳам мусулмонлик ҳисобланадими?

Агар ўғрилик мусулмонлик бўлса, ЎХҲ мусулмонликни бу каби янги ақидасини ҳаётга тадбиқ этаётган бўлса, биз бу каби мусулмонлардан ҳазар қиламиз.

Ҳайф сизларга!

Юсуф Расул,

Янги Дунё” саҳифаси асосчиси ва муҳаррири.

 

http://yangidunyo.org/2013/03/02/