Mar 012013
 

Қарши шаҳрининг Хонобод кўчасида жойлашган “Орзу “ бозорида савдогарлар қувилмоқда. Бугун 1 март 2013 йил шу бозорга кириб савдоларини давом этириш учун юзлаб савдогарлар ҳудудга кириш мақсадида у ерга борганликларини айтишмоқда.


“Бозор ҳудуди милиция нарядлари билан бир зумда ўраб олинди, савдогарларнинг ҳаракатларини эса куч билан бостиришмоқда”. – дейди савдогарлардан бири.


Шу куни  куни Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоят  бўлимига бир гурух садогарлардан ариза келиб тушди. Айни дамда минглаб савдогарлар хуқуқлари бузилганликларидан норози эканликларини билдиришябди. Бозор савдогарлари 28 февраль кунида мазкур бозорнинг раҳбари бўлган Орзиевнинг  қамоққа олинганлигини ҳам билдиришди. Қаршилик савдогарлар ўз норозиликларини изҳор этиб бозор яқинда тўпланиб туришибди. Режим суньий равишда  норозилик келтириб чиқариш ҳаркатидами?
Келгусида Қаршидаги бу “Орзу бозори” масаласини ўраганиб чиқиб,  ундан дунё ҳамжамиятига маьлум қилишга ҳаракат қиламиз.

1-март, 2013-йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси.

ORZU BOZOR. 01.03.2013. 1