Jan 172013
 

17 Jan

7825387.bin
Минглаб канадалик ҳиндулар шу кунларда Канада шаҳарларида намойишлар ўтказмоқда. Улар Стивен Ҳарпер бошлиқ Канада ҳукуматидан ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмоқдалар.

Кеча бир неча минг канадалик ҳиндулар Канададан АҚШ га ўтадиган катта автомагистрални беркитиб қўйдилар. Детройт дарёси устига қурилган “Амбассадор” кўприги айнан ана шу икки мамлакат чегарасида бўлгани учун ҳиндулар уни ишғол қилди ва транспортларни қўшни мамлакатга ўтказмай қўйди.

Шу пайтнинг ўзида Виннипег яқинидаги АҚШга ўтадиган Мирамичи кўприги ҳам иккинчи бир гуруҳ ҳинду намойишчилари томонидан тўсиб қўйилди. “Ҳукумат шартларимизга кўнмагунча, талабларимизни бажармагунча мамлакатнинг барча муҳим транспорт йўлларини бекитиб турамиз, дейди маҳаллий ҳинду қабилаларининг йўлбошчиларидан бири.

Ҳа, кейинги пайтларда Канаданинг туб аҳолиси ҳисобланадиган 1,3 миллионга яқин аборигенлар бутунлай қалқиган. Улар мамлакатнинг барча провинцияларида ҳукумат сиёсатига қарши йирик намойишлар ўтказмоқдалар. Уларнинг асосий мақсади ҳиндулар яшайдиган резервациялардаги яшаш шароитни яхшилаш, улар тўп бўлиб яшайдиган ҳудудларда нормал экологик вазият яратиш ва ичимлик суви муаммосидир.

Канада ҳудудларида яшаётган юзлаб ҳинду қабилалари вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда бугун Стивен Ҳарпер ҳукуматини довдиратиб қўйдилар, транспорт артерияларининг бекилиши ортидан мамлакат иқтисоди жуда катта зарар кўриши аниқ бўлиб бомоқда. Натижада ҳукумат абоигенларга ён босишга ва уларнинг барча талабларини бажаришга чоғланмоқда…

Туб ерли аҳоли яшайдиган резервациялардаги вазиятни яхшилаш учун бугун Оттавадаги ҳукумат қўшимча тарзда 331 миллион доллар ажратганини эълон қилганига қарамай ҳали бери мамлакатдаги вазият изга тушгани йўқ, намойишлар давом этмоқда…

Уйида қишнинг шу совуқ кунларида на газ ва электр йўқлигига қарамай “минг йиллик тарихимиз бор, дунё цивилизациясининг бешигимиз” деб мақтаниб юрувчи ўзбеклар ўзларича “ярим ёввойи одамлар” деб биладиган бу аборигенларнинг бундай сиёсий фаоллиги ва ҳамжиҳатлигини кўришса нима дейишаркан?

Қоплонбек

 

https://qoplonbek.wordpress.com/2013/01/17/

 Posted by at 09:55