Jan 072013
 

Худога энг маъқул келадиган ишлар – бу инсонлар ҳаққи-ҳурмати учун қилинадиган савоб ишлардир. (http://www.aphorism.ru/151.shtml )

БЕНДЖАМИН ФРАНКЛИН (1706-1790)

 

Фото 1. Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида пикет. Овоз кучайтиргич орқали Ёдгор Турлибеков сўзламоқда. 2012 йил 10 декабр.

2012 йил 10 декабр куни Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати фаоллари АҚШ Президенти Барак Обама ишлайдиган Вашингтондаги Оқ уй олдида ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси олдида пикет ўтказишди. Иккала пикетда гапирилган гаплар ва ҳолатларни Баҳодир Чориев билан бирга келган қиз видеокамера ёрдамида видеога олди (у 1-фотосуратда орқа томонда видеога олаётган ҳолатда тасвирланган).

Пикетда мен ҳам қатнашдим ва суратларга олдим. Суратлар ёрдамида пикет ҳақида ўқувчиларга сўзлаб бермоқчиман.

Чориевлар оиласи ва анчагина ўзбек қочқинлари АҚШнинг Миссури штати,Сент-Луис (Saint Louis) шаҳрида яшамоқда. Бу кичик шаҳарда 320 мингдан ортиқроқ киши истиқомат қилади. 10 декабр куни Сент-Луис шаҳридан жами 26 киши келди. Улардан 22 нафари Чориевлар оиласи аъзолари,бир нафари Россияда туғилиб,20 йил яшаган ва сўнгра АҚШдан сиёсий бошпана олган асли афғонистонлик 22 ёшли йигит (исми шарифини билмайман) ва ўзбек қочқини,кўпчиликка таниш бўлган Ёдгор ака Турлибековдир. Мени ҳам қўшиб ҳисоблаганда пикетда 27 киши қатнашди.

Пикетга тайёргарлигим ҳақида ҳам айтиб ўтсам. Мен 10 декабр (душанба) куни ўтказиладиган пикет ҳақида www.birdamlik.info сайтида 7 декабр (жума) кечқурун ўқиб билдим. Мен Вашингтонда 2012 йил 1 апрелдан бери шелтерда яшамоқдаман. Шелтерда ҳар бир яшовчига кичик темир шкафча беришади. Унинг ичига жуда кам нарса сиғади. Шу сабабли нарсаларим,жумладан пикетга доир плакатларимни асли украиналик бўлмиш 71 ёшли киши уйида сақлаяпман. Мен уникига 8 декабр кечқурун кирдим. У хонасида йўқ экан. 9 декабр эрта тонгда соат 7 ларда бордим. У ўз хонадонида йўқ эди ёки ичкарида бўлса ҳам очмади.

9 декабр куни кундузи электрон почта орқали хат жўнатдим,у билан учрашмоқчи эканлигим ва қачон уйда бўлиши ҳақида ёзиб юборишини илтимос қилдим. У пенсияда ва ҳеч қаерда ишламайди. У доимо ўзи билан лабтопи (компютери)ни олиб юради. Негадир жавоб келмади. 9 декабр кечқурун,шунингдек 10 декабр тонгда уникига бордим. Эшикни тақиллатдим,хеч ким очмади. Одатда у эрталаб ва кечқурун ҳамма вақт уйда бўларди. Махсус хизматлар унга босим ўтказган бўлса керак,деб ҳисоблайман. Шу сабабли унинг уйидаги плакатларимни ололмадим. 10 декабр куни соат 9 га Оқ уй олдига бориб,“Бирдамлик” аъзолари олиб келган плакат ҳамда байроқларни кўтариб турдим. (13 декабрда украиналик кишидан уйда бўлмаслик сабабини сўрадим. У шунчаки бир баҳонани айтди. У айтган баҳонасини ёзсам махсус хизматлар унинг бошини қотиришлари мумкин).

 

 

Фото 2. Вашингтонда Оқ уй олдида пикет.

 

 

 

 

Фото 3. Баҳодир Чориев Оқ уй олдида овоз кучайтиргич орқали сўзламоқда.

 

Баҳодир Чориев Оқ уй олдида овоз кучайтиргич орқали Ўзбекистондаги «Барча сиёсий маҳбусларга озодлик!»,«Ўзбекистондаги “Бирдамлик” фаолларига тайзиқлар тўхтатилсин!»,«“Бирдамлик”нинг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулова,Саида Қурбон,Валерий Назаров ва бошқалар озод қилинсин!»,«Каримов кетсин!»,«Биз демократия истаймиз!» каби талабларни илгари сурди.

 

 

 

 

 

 

Фото 4-5. Оқ уй олдидаги ўзбекистонлик пикетчилар гуруҳи.

 

 

 

 

 

 

Фото 6-7. Мен ва Ёдгор Турлибеков Оқ уй олдидаги пикетда. Икки тарафимизда Баҳодир ўғиллари ёки укалари.

 

 

 

 

Фото 8-9. Пикет қатнашчилари.

 

 

 

 

Фото 10-11. Пикетнинг  ёш иштирокчилари Оқ уй олдида.

 

Вашингтондаги Оқ уй олдида бир соатлик пикетдан кейин қатнашчилар икки микроавтобусда Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси олдига боришди. Машиналарни элчихона қаршисида тўхтатиб,пикетни бошладик.

 

 

 

 

 

Фото 12-13. Пикет қатнашчилари элчихона олдида ўз талаблари ёзилган плакатларни кўтариб туришди.

 

Пикетни бошлагандан беш дақиқа ўтгач олдимизда полиция машинаси тўхтади. Полициячи Баҳодир Чориев билан ниманидир муҳокама қила бошлади. Мен уларни бир неча марта сурата олдим. Кейин Баҳодирдан сўрадим:“Нима гап?” Баҳодир деди:“Машиналаримизни элчихона қаршисига қўйишимиз мумкин эмас экан. Полициячи шуни айтди. Ҳозир машиналарни нарига ўтказамиз” деди ва ўғилларига айтди. Ўғиллари иккала микроавтобусни 15-20 қадам нарига ўтказишди.

 

 

 

 

Фото 14. Полициячи машинани элчихона олдида тўхтатиш мумкин эмаслигини Баҳодир Чориевга айтмоқда.

 

 

 

 

Фото 15. АҚШ байроғи Афғонистонлик қочқин йигит қўлида. Унинг икки ёнида Баҳодир Чориевнинг икки  укалари.

 

 

 

 

Фото 16. Мен ва Ёдгор Турлибеков Ўзбекистон элчихонаси олдидаги пикетда. Элчихона пештоқида Ўзбекистон герби кўриниб турибди.

 

Пикет қатнашчилари элчихона қаршисида сафлангач,Баҳодир Чориев овоз кучайтиргич орқали ўз талабларини ўзбек тилида айтди:«Барча сиёсий маҳбусларга озодлик!»,«Ўзбекистондаги “Бирдамлик” фаолларига тайзиқлар тўхтатилсин!»,«“Бирдамлик”нинг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулова,Саида Қурбон,Валерий Назаров ва бошқалар озод қилинсин!»,«Каримов кетсин!»,«Биз демократия истаймиз!» ва ҳоказо.

 

Кейин Баҳодир овоз кучайтиргични Ёдгор Турлибековга берди. Ёдгор ака ҳам Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни танқид қилиб гапирди ва сиёсий қочқинлар озод қилинишини талаб қилди.

 

 

 

 

Фото 17. Ёдгор Турлибеков Ўзбекистон элчихонаси олдида сўзламоқда.

 

Ёдгор ака гапириб бўлгач овоз кучайтиргични менга берди ва “Гапиринг” деди. Мен айтган фикрларим мазмуни: “Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов ва Миллий хавфсизлик хизмати бошчилигидаги диктатура режими ҳукм сурмоқда. Ислом Каримов МХХга таянган ҳолда Ўзбекистонга 22 йилдан ортиқ раҳбарлик қилмоқда. Икки кун аввал Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллиги нишонланди. Конституцияда Президент лавозимига бир шахс икки марта сайланиши мумкин,деб ёзилган. Лекин Ислом Каримов МХХ ёрдамида икки марта сохта референдум ўтказиб,сунъий равишда ўзининг Президентлик муддатини узайтирди. Ва 4 марта қайта-қайта сохта сайловлар ўтказиб,Ўзбекистонга 23 йилдан бери раҳбарлик қилмоқда.

 

Ўзбекистонда кучишлатар органлар,айниқса МХХ уюштирган провокациялар ёрдамида саккиз мингдан ортиқ оддий намозхонлар туҳмат билан қамалган. Улар қамоқхоналарда қаттиқ азобларга гирифтор қилинмоқда. Уларни амнистия йўли билан бўлсада озод қилинишини талаб қиламиз.

 

Журналист Хайрулла Ҳамидов,Муҳаммад Бекжон,собиқ депутат Мурод Жўраев ва бошқа барча сиёсий маҳбуслар озод қилинишини талаб қиламиз!

 

Биз “Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”,“Милиция тўғрисида”ги Ўзбекистон қонунлари қабул қилинишини талаб қиламиз”.

 

 

 

 

 

Фото 18. Ёдгор ака ва мен гапираётганда Баҳодир пикетчилар сафида “Бирдамлик” рамзи чизилган плакатни ушлаб турди.

 

Пикет охирроғида Баҳодир Чориев таклифи билан иштирокчилар элчихона олдидаги кенг йўлак бўйлаб намойиш қилиб юришди ва айрим талабларни кўпчилик бўлиб биргаликда айтишди.

 

 

 

 

Фото 19-20-21. Иштирокчилар элчихона олдидаги кенг йўлак бўйлаб намойиш қилиб юришди ва айрим талабларни кўпчилик бўлиб биргаликда айтишди.

 

Соат 12 га яқин пикетни тўхтатдик ва плакатларни йиғиштириб,микроавтобусга юклай бошладик. Биринчи микроавтобусда аёллар ва болалар уйга Сат Луис шаҳрига жўнаб кетди.

 

Иккинчи микроавтобусда Ёдгор ака,мен,Баҳодир Чориев ва бошқалар Конгресс биноси олдидаги майдонга бордик. Ёшлар машинадан чиққач,ўзлари суратга туша бошлашди.  Мен Баҳодир ёнида туриб суратга тушдим. Баҳодир таклифи билан суратни микроавтобус ҳайдовчиси олди.

 

Кейин улар кетадиган йўлгача бирга бордим. Мен Ёдгор акага 2011 йилда машина уриб кетиш билан боғлиқ маълумотларни мақола қилиб ёзиб,сайтда чоп этиш ва менинг электрон почтамга жўнатиб юборишни илтимос қилдим. У рози бўлди. Кейин хайрлашдик.

 

 

Яна бир қизиқ гап:ўша пикет ўтказилган 2012 йил 10 декабрдан кейин Вашингтонда “Бирдамлик” сайти бўлмиш www.birdamlik.info негадир очилмаётир. Бу билан махсус хизматлар менга қарши навбатдаги тўсиқни қўйишмоқда,деб ҳисоблайман.

P.S.1. Мен 2012 йил 30 октябрдан бери Вашингтонда Карлос Россарио мактабининг 3-босқичида ҳафтасига 5 кун уч соатдан инглиз тилини ўрганаяпман. Эрталаб ва кечқурун молиявий ҳамда бошқа масалаларни ҳал қилиш билан банд бўлдим. 21 декабр куни мактабдаги ўқишлар якунланди (4-босқичдаги ўқишлар 2013 йил 23 январдан давом этади). Шу сабабли пикет ҳақидаги мақолани 24 декабр куни ёзиб тугатдим. Лекин мақола ва унда ишлатилган 17 та фотосуратни сайтга жўнатишга улгурмадим. 25 декабр АҚШда Исо пайғамбар туғилган кун – Cristmust Day (Рождество) байрами нишонланди ва бирорта идора,кутубхона ишламади. Шу сабабли мақолани www.yangidunyo.org сайтига 2012 йил 26 декабр куни жўнатдим. (2012.26.12)

P.S.2. Ушбу мақолани www.yangidunyo.org сайтига 2012 йил 26 декабр куни жўнатгандим. Лекин мақолам негадир бугун – 2013 йил 5 январга қадар чоп этилмади. (2013.05.01)

P.S.3. Ушбу мақолани Facebook ка 2012 йил 30 декабр жойлаштиришга кўп ҳаракат қилдим. Лекин лабтопим (компютерим)ни назорат қилаётган махсус хизмат “лайча”си фотосуратларни жойлаштиришга йўл бермади. Уни 2012 йил 31 декабр куни Вашингтон вақти билан соат 17:00 да жойлаштиришга имконият бўлди. Менимча,махсус хизмат “лайча”си янги йилни кутиш учун кетган бўлса керак. (2012.31.12)

Email:jiz54@mail.ru ,ergash1955@yahoo.com

2012 йил 24-31 декабр,5 январ.

АҚШ,Вашингтон шаҳри.

http://birdamlik.info/?p=25813