Dec 102012
 

Кўплаб одамларнинг бошига етаган орган Гулшаннинг уйини кузатаяпди.

 

Ўзбекистон МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси Қаршида Гулшан Қораевани кузатишмоқда. Бу ҳақида Гулшанга унинг бир неча қўшниси хабар қилган.

Қўшниларим мени огоҳллантиришди”, – дейди у ЎИҲЖ матбуот марказига, – “мен билан жанжаллашиб юрган она – бола Ойдин Ортиқова ва унинг қизи Барно Атамбовалар МХХ нинг кузатувчиларига уйларидан жой беришган”.

Гулшаннинг айтаётганига кўра, Барно Адамбоева Қарши шаҳри Талабалар кўчаси 61 уйнинг 13 квартирасига эгалик қилади. Аммо ўзи онасининг уйида, аниқроғи шу уйнинг бошқа квартирасида яшайди. 13 квартира дерезаси эса шундоқгина Гулшан яшаётган ҳовли эшигига қараб турибди.

Икки нафар, сочлари қисқа, жисмоний чиниққанлиги кўриниб турган одамлар кириб, чиқишади ўша квартирага. Уларнинг ён-атрофдаги қўшниларга айтганларига кўра, бозорда савдо қилаётган савдогарлардирлар, лекин мутлоқ савдогарга ҳам ўхшашмайди”, – давом этди Гулшан.

Савдогарлар” бу квартира учун 200 доллар ҳақ тўлашган экан. Бироқ уй совуқлиги, электр йўқлиги, крандан сув мутлоқ оқмаслигидан келиб чиқиладиган бўлса, уларнинг бу квартирани шунча пулга ижарага олишларига ишониб бўлмайди. Чунки бунақа квартира ойига 200 доллар тўлаб яшашга жуда қимматлик қилади.

Мақсадлар не? Бу саволга ҳозирча жавоб йўқ. Маълумингизким, шу йилнинг май ойида Гулшан Қораева МХХ нинг махфий ҳамкорлик қилиш таклифини рад этиб, бу ҳақида интернет нашрларида хабар ҳам тарқатгани ортидан шунча азоб тортди ва бу азоблар ҳали тугагани ҳам йўқ. Ҳозир фақат тахмин қилиш мумкин холос. МХХ чилар Гулшаннинг олдига кимлар келиб, кетаётганлигини аниқлаш учун шундай йўл тутишаётгандирлар. Ёинки унинг ўзи қаергадир чиқиб кетишининг, айниқса бирор норозилик акцияга чиқишининг олдини олиб қолиш учундир. Балки унинг уйига наркотика, ёки варақалар, “таъмагирлик қилиб” олинган чет валютаси, ёинки тағин яна ким билсин, бошқа бирор “ашёвий далил” ташлаб уни қамоққа олишмоқчидир.

Ҳар қандай ҳийла найранглардан қайтмайдиган ва қонунларни рўкач қилинганда без бўлиб турадиган органларнинг энг йириги – бу Ўзбекистонда Миллий Хавфсизлик Хизматидир.  Албатта кимдир айтиши мумкин: “қўрққаннинг кўзига қўшша кўринаётгандир”! Ёки дейлик: “исбот борми уларнинг МХХ эканлига”? Исбот йўқ албатта, зеро МХХ ўзининг фаолияти ҳақида маълумот тарқатадиган орган эмас. Аммо Ўзбекистондаги бу органнинг инсониятга қарши амалга оширган жиноятлари оз эмас. Бу эса исбот ҳам талаб қилмайди!

Бу орган кўплаб одамларнинг бошини еди ва келгусида ҳам шу ишини давом эттиришига шубҳа йўқ. Улар ҳозир писмиқлик қилиб туришибди, яқин орада нимадир уюштириб қолишлари керак.

ЎИҲЖ Матбуот маркази