Dec 102012
 

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди эртага, 2012 йилнинг 11 декабрь кунида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлими раиси Гулшан Қораевани судга таклиф қиладиган. Ҳар неки, ҳозирча суд чақирув қоғозини юбормаган бўлсада, таклиф қилиб қолишлари мумкин.

 

Илгариги хабарларимиздан ҳам маълум бўлиб келаётганидек, Гулшан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 139 ва 140 моддалари билан ҳеч бир асосга эга бўлмаган ҳолда айбланмоқда. Тергов томони уни қўшниси Ойдин Ортиқова ҳамда унинг қизи Барно Адамбоеваларни интернет нашрлари орқалик ҳақоратлаганини (140 модда) илгари сурган, бироқ кимга қанақа тўхмат (139 модда) қилганлиги ҳозиргача маълум эмас. 

 

Гулшан Қораева судга ўзининг ноҳақ ва асоссиз айбланаётганлиги ҳақида ариза, ҳамда илтимосномалар ҳам киритди. Бироқ суд бу мурожаатларга аҳамият қаратмай келмоқда. Зотан Ўзбекистон судлари учун юқоридан келадиган буйруқ мамлакат қонунларидан ҳам устун келиши исбот талаб қилмайдиган акциомага айланган.   

 

Гулшан Қораева ўзининг ҳуқуқбонлик фаоляти учун Қарши шаҳар ИИБ ва МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан таъқиб қилиб келинади. Шу йилнинг май ойида у Ўзбекистон МХХ Қашқадарё вилоят бошқармасининг “махфий ҳамкор” бўлиш таклифини рад этиб, бу ҳақида интернет нашрларида ҳам маълумот тарқатиб юборгани ортидан муттасил таъқиб, тазйиқлар остида қолди. 

 

Бирор қонуний асосга эга бўлмаган суд сўрови қандай натижа билан якунланиши яқин кунлар ичида тарқатадиган хабарларимиздан маълум бўлади.

 

ЎИҲЖ Матбуот маркази

10 декабрь 2012 йил