Nov 112012
 

11.11.2012 17:20, Inventor пишет:

Ўзбекистондаги Ислом Каримов Диктатураси ва зулмига қарши курашувчиларнинг айрим сиёсий масалаларга (аянчли ) муносабатлари ҳақида

Кўпчиликка маьлумки мен кўпинча таҳлилий мақолалар ёзиб тураман. Чунки таҳлил орқали кўп нарсаларни очиқлаштириш мумкин. Таҳлилдан қўрқадиган ва ундан қочадиган одамлар билингки ниманидир фош бўлиб қолишидан ташвишга тушадилар.

Мен бугунги таҳлилни қуйидаги, яқинда эълон қилинган Махсус бир Баёнот/Петиция ҳақида юритмоқчиман.

Бу Баёнот бундан 4 кун олдин Ўзбекистон Демократик Мухолифати Кучлари кўзи тушадиган барча тармоқлар орқали тарқатилди.

Бу Баёнотда Ўзбекистон қамоқларида оғир аҳволларда ётган минглаб бегуноҳ маҳбуслардан бизлар нима сабаблардан қамалганлигини аниқ билган 33 энг таниқли маҳбусларнинг номлари келтирилди.

Рус ва Инглиз тилларида тарқатилган аммо Чақириқ Ўзбек тилида ҳам ёзилган бу Баёнотдан асосий мақсад дунё жамоатчилигини, энг асосийси АҚШ ва ЕИ давлатлари раҳбарлари, БМТ, ЕҲХТ, Амнисти, HRW ва бошқа ташкилотлардан ана шу бегуноҳ маҳбусларни озод қилишда ёрдам сўралади..

Бу Мурожаатга имкон қадар кўпроқ имзо тўплаш жуда мўҳим ишдир. Шу сабабдан бу Баёнот махсус, кўпчилик кўрадиган сайтга(http://www.causes.com/actions/1701475?recruiter_id=180041295&utm_campaign=invite&utm_medium=wall&utm_source=fb ) қўйилди.

Мана 4 кун ўтди. Имзо қўйганлар сони бор йўғи 18 кишини ташкил қилди. Ҳолбуки бу руйхатларда барчага таниш 33 одамни номи бўлишига қарамасдан, айрим раҳбарларнинг укаси, бошқаларининг курашда елкадош дўстларининг, бошқаларнинг эса улар танийдиган ва ҳурмат қиладиган инсонларнинг номлари ҳам бўлишига қарамасдан на солиҳчилар, на пўлатовчилар, на Тожибоева ёки Чориев гуруҳларидан бирорта одам имзо чеккани йўқ.

Ўзларини Ўзбекистоннинг ягона мухолифат ташкилоти деб атайдиган Бирлик партияси(пўлатовчилар гуруҳи)дан ҳам бирорта одам ҳам имзо чеккани йўқ.

“Ўтюраклар клуби”(Муътабар Тожибоева гуруҳи)дан ҳам бирорта имзо тушгани йўқ.

Ўзларини фақат тижорат ва яна қандайдир бошқа ишларга қаратган “Андижон Адолат” ташкилотидан хам бирорта одам имзо қўйгани йўқ.

Қачонки ўзларини “Ўзбекистонда адолат ва озодлик учун курашувчилар” деб атайдиганларнинг ахволи шу бўлгач бошқалар хақида нима хам дейиш мумкин?


Бу Баёнот тўсатдан янги бир нарсани, яьни ким хақиқатан Ватан ва унинг асл фарзандлари учун ўзининг шахсий адоватларини унутиб хақиқатан хам қайғўришини кашф қилмоқда.

Қуйида мен яна бир бор шу Мурожаат ва Баёнотни келтираман ва умид қиламанки мен танқид қилган инсонлар бу танқидни тўғри қабўл қиладилар ва 10 000лар сафига қўшиладилар.

 

Агар бу Мурожаат ва Баёнот уларга ёқмаса мархамат қилиб ўзларини ана шунга ўхшаган Баёнотларини чиқарсинлар. Аммо шундай мўхим ишларда кин, адоват, ўзибўларчилик каби нарсаларни унутсинлар.


———————————————————————————————————————–
Эҳ аҳли мусулмон! Дунёнинг турли жойларида яшаб юрган ватандошлар! Қамоқларда хўрланиб ётган биродарларингизни унутманг. Бу 33 маҳбусни озод қилиш ҳақида ёзилган БАЁНОТНИ имзоланг. Бу 33 инсонлар мутлақо айбсиз инсонлардир. Ислом Каримовнинг шафқатсиз Ҳукумати уларни тиканли симлар ва баланд деворлар билан ўралган қамоқхоналарида йўқ қилиб юборишни ният қилган. Ҳолбуки улар Ватан учун, оддий инсонларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиши учун, мамлакатда демократик ислоҳотлар бўлиши учун курашиб ўз жонларини хавф остига қўйдилар. Энди сизлардан уларнинг азиз ҳаётларини қутқариш учун кичик бир савоб иш қилиш сўралганда жим турманглар. Акс ҳолда, жиноятни кўра била туриб ҳеч нарса қилмаслик, бир ёки бир неча ночор аҳволда қолган одамни аҳволини кўра била туриб, кичик савоб қилиш имкони бўла туриб ҳам уни қилмаслик инсонларни оғир гуноҳга ботишига сабабчи бўлиши мумкин. Шуни унутманг.

Имзолаганлар:
Ҳазратқул Худойберди
Рафаел Бриганти
Сафар Бекжон
Нафиса Бранд
Åsa Harryson
Monica Pernroth
Embla Diser
Rabbimov Kamoliddin
Mirrakhmat Muminov
Ravshan Shams
Anonymous
Zamondosh Sayti
Hamid Ismailov
Abdujalil Boymatov
Peje Michaelsson
Salomatoy Boymatova
Муҳаммадсаад Али

 

ПЕТИЦИЯ

http://www.causes.com/actions/1701475?recruiter_id=180041295&utm_campaign=invite&utm_medium=wall&utm_source=fb