Oct 112012
 

 

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Джорж Кролл 11- октябрь куни Наманган шаҳридаги “Истиқлол” меҳмонҳонасида, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Фарғона водийси бўйича координатори Носир Зокир ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раҳбари Зоҳиджон Зокировлар билан учрашди. Жаноб Кролл “Бирдамлик” ҳаракати фаолларининг водийдаги бугунги шароити, сиёсий – иқтисодий вазият, инсон ҳуқуқлари, маориф, медицина соҳаларининг бугунги аҳволи билан қизиқди. Н. Зокир элчи жанобларининг барча саволларига батафсил жавоб қайтарди. З. Зокиров вилоятдаги инсон ҳуқуқлари борасидаги айрим муаммолар ҳақида гапириб берди. Учрашувда Ўзбекистон ва Россия муносабатлари ҳамда Ўзбекистон АҚШ муносабатлари ҳам кенг муҳокама этилди. Жаноб Кролл муҳолифат билан ҳукумат орасидаги муносабатларга ҳам эътибор қаратди. Элчи жаноблари шундай учрашув бўлиб ўтганидан фаҳрланишини айтиб, “Бирдамлик” ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти фаолларининг ишларига муваффақиятлар тилади. Учрашувда АҚШ элчиҳонасининг сиёсий масалалар бўйича ҳодими Мемет Аскеров ҳам иштирок этди. Учрашув ўта самимий вазиятда ўтди.

 

11 октябрь , 2012 йил.

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти
Наманган вилояти бўлими раиси.