Sep 162012
 

Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқдами?

Ўзбекистон Республикаси конституцияси ва қонунларида «фуқароларнинг
хуқуқлари давлат тарафидан кафолатланади» деб ёзилган.
Бу ташқи кўринишда шундай , лекин жуда кўп холларда фуқароларининг
ҳуқуқлари баъзи махаллий рахбарлар томонидан бузиляпганлигини кузатиш
мумкин. Айниқса фуқароларнинг истеъмол қилаётган газ тўлиқ
берилмаяпди.


Газ бошқармаси мутасаддилари газнинг пасайишини оммавий ахборот
воситаларида тушунтириб бериш ўрнига , кўп қаватли бинолардаги газни
пасайтириб қонунларни назар писанд қилмаябдилар.
Хонадонлардаги фуқаролар газ идораларига шикоят билан ариза қилиб,
боришганда газ мутасаддилари – Ҳозирги кунда барча микрорайон
худудларида қишга тайёргарлик бўлябди, эскирган трубалар
янгиланмоқда-деб айтишмоқда.

 

Шуни айтиб ўтишимиз керакки, кейинги
пайтда одамлар орасида турли хил миш-мишлар авж олган. Эмишки қиш
мавсумида қишлоқларда умуман газ берилмас эмиш. Фақат микрорайон
худудларидаги кўп қаватли биноларда газ берилиши мумкин эмиш.  Баъзи
бир кузатувчилар газнинг паст келиши, қишлоқларда  умуман  газ
бўлмаслигини Ўзбекистон газини Хитой  ва Россияга экспорт қилиниши
билан изохлашмоқда. Одамларга  қишга  кўмир  заҳирасини  ғамлаш
ҳақидаги  рекламалар  ҳам  газ  етишмаслигини  кўрсатиб  турибди.
Кўмир  ҳовлиларда  ёқилади. Кўп  қаватли  уйларда  эса кўмирдан
фойдаланишнинг  иложи  йўқ. Ҳўш,  бундай  фуқаролар  нима
қилишлари  мумкин?

16 сентябрь, 2012 йил.

 

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти
Наманган вилояти бўлими раиси.