Sep 102012
 

ЎЗБЕКИСТОН:“БИРДАМЛИК” ЕТАКЧИСИ ЖИННИГА ЧИҚАРИЛМОҚДА

Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Фарғона вилояти етакчиси Гулҳаё Бобожонова,амалдаги ҳукумат  таъбири билан айтганда,мухолифатга “ўралашиб” қолганлиги ва Ўзбекистоннинг ички муаммосига оид воқеликни ҳорижга “дўмбира” қилиб чертаётганлиги сабабли 5 кунга қамоққа олинган эди. Шу йилнинг 8 августь куни кечга яқин участка нозирининг кузатувида Жиноят ишлари  бўйича Фарғона  шаҳар суди биносига олиб борилган Гулҳаё Бобожонова гап нима ҳиқида бораётганлигини англолмай карахт ҳолга келганди. Боисики,мазкур суд томошасида қозикалонлар унга “хизмат вазифасини бажараётган участка нозирини ҳақорат қилганлиги учун” деган “унвон”ни ёпиштириб,“Бирдамлик” фаолини  шу ернинг ўзидаёқ қамоққа олишга фато беришганди.

Кўргулик экан, нафақат мухолифатчи,балки маҳалла маслаҳатчиси Гулҳаё Бобожонова “замонанинг зўри” билан кўрмаган жойларини кўриб келишга тўғри келди. Муаммо шу билан ҳал бўлиб қўяқолса кошки эди. Ана энди мустабид тузумнинг қабих режасига кўра,Гулҳаё аста-секинлик билан ёмон отлиққа чиқарилиши,батамом бадном этилиб,элдан айро қилиниши керак эди. Ҳа,тўғриси-да,ўзбекнинг ишонувчан одамлари Гулҳаёнинг ортидан эргашиб кетишсинми энди? Бу ҳол Ҳукуматга қанчалар қимматга тушишини биласизми? Ана шундай йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимият Гулҳаёга нисбатан қуролсиз “ўт очишга” киришди. Маънавий ҳужум,руҳий хуруж эди Ҳукумат томонидан бошланган бу “уруш-уруш” ўйинининг оти!

–                      Узур-а,опа,беш кун ўтириб чиққанимдан кейин оиламнинг тинчлигини,болаларимнинг хавфсизлигини ўйлаб,сиз билан боғланишга қўрқиб юргандим. Бугун сизга қайта мурожаат қилишга уларнинг ўзлари мажбур қилишмоқда,–деб қолди кутилмаганда сим қоққан  Гулҳаё Бобожонова,–У ёқдан қайтганимдан кейин ҳаммаси бошида яхшидек эди. Биласизку,мен 4-5 ойдан буён Фарғона шаҳридаги мана шу ўзимизнинг 18- маҳаллада маҳалла маслаҳатчиси бўлиб  ишлаб келаётгандим. Нима бўлди-ю,маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғафур ака Мирзаев тўнини тескари кийиб олди.  Нафас олишимга ҳам қўймаяпти. Маҳалла идорасига бирор  бир юмуш билан келган маҳалладошларимга “Ана у Гулҳаёнинг маслаҳатларига қулоқ солманглар. У хотин жинни бўлиб қолган. Ақлдан озган. У ўтирган хонага бош ҳам суқманглар. Нимаики дардларинг бўлса,мана,менга айтинглар У билан гаплашиб,балога гирифтор бўлманглар!” деб очиқдан-очиқ мени таҳқирламоқда.  Хабарингиз бор,мен адолатпарвар бўлганлигим учун маҳалламиздаги бола пулини ололмаётган,моддий кўмакка муҳтож аксарият оилаларга беминнат кўмак берардим. Маҳалла раисимиз Ғафур ака эса маҳалла аҳлини менга қарши қайрамоқда.  Энг ёмони,Мирзаев барча гапларини менинг эшитишим учун баланд-баланд овозда гапирадилар. Асабларимни эговлаб ташлади бу одам. Нима қилишга ҳам ҳайронман. Менинг бор-йўқ гуноҳим фарзандлик бурчимни бажарганлигим,отам Эргаш Бобожоновни ҳимоя қилиб,сайтларда мақола берганлигим. Мана шу маҳалла раисимиз Ғафур Мирзаев илгари ҳам бир неча йиллар маҳаллани бошқариб,молиявий қаллобликка қўл урганлиги учун шармандаларча ишдан олинганди. Бироқ кейинги сайловда маҳалламизнинг обрули одамларини,шахсан мени ҳам ишга солганди. Ялиниб-ёлвориб,тавба-тазаррулар билан  маҳалламизга қайта раис бўлиб сайланмагунча,уйқу билмаганди.  Бугун эса менга тиш қайраб ўтирибди. Бу одамга қандай ёмонлик қилган эканман,билолмай,ҳайронман”, –   дея изтироб билан сўзига хотима ясади суҳбатдошим.

Гулҳаёнинг қўнғироғидан кейин ўзимча мушоҳада-ю мулоҳаза қилишга тушиб кетаман:  Аслида,18- маҳалла фуқаролар йиғини раиси  Ғафур ака деганлари шахмат столидаги шунчаки оддий бир пиёда. Мамлакатда кечаётган “шахмат ўйини”нинг ўз шоҳлари,суворийлари бор. Улар тўғридан-тўғри ўзларини эл орасига урмайдилар. Ўзларини ўтга отмайдилар.  Балога қолган мана шу Ғафур акага ўхшаган шўрлик “пиёдалар”. Биласизми,нега Ғафур Мирзаев э йўқ,бе йўқ,бирданига  “Бирдамлик”  етакчисининг асабларини арралагиси келиб қолган?  Ҳеч бир қуюшқонга сиғмайдиган қилиқлари билан бу “пиёда”,сафнинг олдида “от сураётган” “қахрамонимиз”   Гулҳаёнинг асабларини эговлаб,“портлатмоқчи”! Унга худди ана шу нарса керак. У маҳалла маслаҳатчиси Г. Бобожонованинг  жазавага тушишини,алал оқибат,Ғафур Мирзаевнинг,яъни ўзининг ёқасидан олишини кутмоқда. Бу ҳол содир бўлгудек бўлса,ё “Тез ёрдам” машинасини чақириб,уни жиннихонага тиқмоқчи, ё аёлнинг “ақлдан озиб қолганлиги” хусусида “АКТ”лаштириб қўймоқчи!  (“Бирдамлик” етакчисини маҳалладан  хамирдан қил суғургандек осонлик билан бадарға қилишда  энг асосий кўмакчи-да бу далолатнома деганлари!) Ёхуд нари борса, “Мана,кўрдингларми? Ақлдан озган дегандим. Ҳақ эканманми?” деб ўзининг ҳақлигини,Гулҳаёнинг “томи кетиб қолганлигини”  омма олдида “исботлаб” қўймоқчи у Ғафур ака деганлари!… Мана,унинг гарданига нечоғлик  “муҳим” топшириқ юклатилган,аслида!

Юқоридаги фикрларим билан мен Колумболикга даъво қилмоқчи эмасман. Бундай ниятим ҳам йўқ.   Аслида,“қитъани қашф қилишга даъвогарлар”  ўзгалар,Ўзбекистон ҳукуматининг ҳоқонлари. Ҳа,нима,арзимабдими?  Ўз ҳақ-ҳуқуқини оз бўлса-да тушуниб қолган,ноҳақликка қарши бош кўтарган кишини жисман эмас,руҳан йўқ қилиш,мурдага айлантиришнинг минг бир усулини ўйлаб топиш Американи кашф қилишдан-да мушкулроқ,мен сизга айтсам. Худди мана шу усул ҳалқимизнинг турмуш тарзини тубдан ўзгартиришга қодир юзлаб юртпарварларнинг бошига етган,ахир! Худди мана шу усул манфур режим умрузорлигининг кафолати,агар билсангиз! Ўзбекистон расмийлари талабалик йилларида,деҳқоннинг ўрнига дала кезиб,ғўза ниҳолини «чеканка» қилишнинг кўп ва хўп ҳаддини олган арбоблар-ку? Оқ-қорани таниб,зулматни офтобдан ажратиб,эндигина қуёш томон бўй чўзаётган омма вакилини  гўзадек каллаклаш,“бошини олиш” ҳам иш бўптими бу каззобларга? Энг ёмони шундаки,бу арбоблар  элнинг асл фарзандлари юзига тинмай тарсаки тортадилар.  Тортадилару,алам қиладиган жиҳати,ҳақпарварларнинг бетига ўзларининг эмас,ўзганинг,  айнан халқ вакилининг қўли билан шапалоқ урадилар.  Бунинг учун ҳув Фарғона шаҳридаги 18-маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғафур ака Мирзаев каби гумроҳлар ҳам топилиб қолганига нима дейсиз?

Қиссадан ҳисса шуки, куни тоборо тугаб бораётганини   кўриб,қўрққанидан тинмай  умрбоқийликка даъво қилаётган амалдаги режим кўпроқ яшаб қолишга тиш тирноғи билан ёпишмоқда.  Ҳукуматнинг узоқ умр кўриш йўлидаги ҳаракати эса халқнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш,иқтисодни барқарорлаштиришга қаратилган эмас,аксинча,  ҳақиқат жарчиларини руҳан “синдириш”,шу усул орқали халқни қўрқувда ушалб туришдангина иборат бўлиб қолмоқда. Буни “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Фарғона вилояти бўлими етакчиси Гулҳаё Бобожонованинг тақдири мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Афсуски,Гулҳаёга қилинаётган руҳий хуружлар,бу ҳали бошланиши…

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Ўзбекиcтон бўлими етакчиси

 http://birdamlik.info/?p=23765#more-23765

ОММАВИЙ ШОДЛИК” АКЦИЯСИ ОХИРЛАБ БОРМОҚДА

Ўзбекистоннинг диктатор президенти  Ислом Каримовнинг алмисоқдан қолган бир гапи бор,кўп эшитгансиз:“Янгисини қурмасдан туриб,эскисини бузма?” Биз,“Бирдамлик”чилар ул “уломо”нинг бу фикрларига қўшилаолмаймииз. Нега? Сабаб шундаки,  дўппини бошдан олиб,юқоридаги ибораларни,аввало,атрофлича бир таҳлил қилайлик,мушоҳада этиб қўрайликчи:  Бу билан Каримов “жаноби олийлари” нимага ишорат қилмоқчилар?! Янги Ҳукумат тузмасдан туриб,менинг Ҳокимиятимга ҳамла қилма,“тил теккизма!”  деганлари эмасми,мабодо? Ана,энди,ўзингиз ўйлаб   қўрингчи,Каримов  тамал тошини қўйган диктаторлик биносига барҳам бермай туриб,қандай қилиб,ҳурлик ва озодликни,инсон ҳуқуқларини кафолатловчи ўз иморатимизни бунёд қилишимиз мумкин? Ана шу нуқтаи назардан биз Каримовнинг “фалсафаси”ни пучга чиқаришга,инкор қилишга мажбурмиз.

Бизга аёнки,Каримов тўдаси коммунистик режимнинг тарафдорлари,маддоҳлари бўлишган.  Бугун собиқ тузумнинг ўша малайлари ватан озодлиги ва эрки учун курашга отланган юзлаб ватанпарварларни чиқинди каби чиқитга чиқариб юбрди. Элпарвар инсонлар ўрнини эса Каримовнинг фатвоси билан собиқ СССРнинг маддоҳлари,бир ҳовуч тўда эгалладики,улар 20 йилдан буён ўзбек халқини бепичоқ буғизлаб,қонини ичиб келмоқда.

Уларнинг ноғарасига ўйнашдан бош тортганларни,йўриғига йўрғаламаган мард,жасур халқ вакилларини эса азобламоқда,қамамоқда,бошларига ит кунини солмоқда,оқибат,ҳам руҳан,ҳам жисмонан топташга,йўқ қилишга уриниб келмоқда,ва маълум манода бу каби қабих мақсадларига эришмоқдалар ҳам.

Ҳалиям кеч эмас. Биз,ўзбек халқи дунё диктатор деб тан олган Каримовнинг салтанатига барҳам бермоғимиз ва ўз танлаган эзгу йўлимиздан дадил ва шахдам одим отмоғимиз шарт.

Биз нечоғлик истамайлик,Каримов “кашф”  этган,ҳур фикрли инсонларни янчишга,элни эзишга асосланган  ҳақсизлик машинасини  издан чиқариш учун кенг қамровли буйсунмаслик ҳаракатларини олиб бориш осон кечмаслигини жуда яхши тушунамиз. Аммо шуни унутмангки,шоир лут қилганидек,“Болам дея яшайди ўзбек!”. Бас шундай экан,зурриёдларимизнинг эртаси,порлоқ келажаги учун сизу биз бугун ҳаётимизни хатарга қўйишга-да мажбурмиз. Буюк орзулар йўлида бирлашишимиз,қўлни-қўлга бериб,бирга-бирга олға босмоғимиз шарт. Ана шундагина Каримов бунёд этган ёвузлик салтанатига барҳам бера олишимиз мумкин.

Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати томонидан ташкил этилган “Оммавий Шодлик” марафони сиз,азиз ватандошларимизни ҳамжиҳат,ҳамфикир  бўлишга чақиради.

Орангизда элнинг эртасини,дилбандининг ҳурлигини ҳоҳловчилар бўлса,у ҳолда,аввало,ҳашарга,“Оммавий Шодлик”га,ОШ  марафонига марҳамат!

Огоҳ бўлинг,Оммавий Шодликнинг якунига атиги 2 кун қолди!

Каримов тузумига бўлган ўз норозилигингизни оқ либослар орқали ошкор қилишдан чўчиманг! Чунки сизни эртага нурафшон кунлар,порлоқ кечалар,қўйингчи,мунаввар келажак кутмоқда.   Ва яна бир нарса,Оммавий Шодлик марафонининг мукофоти ҳам сизга илҳақ. Шундай экан,ўз суратларингизни тақдим этишдан толманг,ҳечам чарчаманг,иккиланиш,қўрқув нима,билманг!  Токи сизнинг келбатингиздан Каримов деганлари қўрқувга тушсин!

Танлов танижаларига кўра,тез кунда молиявий рағбатлар ўз эгасини топади. Бунга саноқли кунлар қолди,холос.

Ва яна шуни ҳам севинч билан қистириб ўтишни истардикки,тадбиркору ишбилармонларимиз орасида ҳам Каримов  режимини ёқламайдиган юртдошларимиз талайгина экан.  Айни кунда Каримов салтанатини дарз кетказиш илинжида марафонни молиялаштиришга баҳоли қудрат ўз кўмакларини қўшаётган элпарвар юртдошларимиз сони 22 нафарга етди. Улар  томонидан берилган молиявий қувватлов миқдори эса 1520 АҚШ долларни ташкил қилмоқда.

8 сентябрь куни wester union кўмагида икки нафар  россиялик юртдошимизнинг ҳар биридан ҳисоб рақамимизга   50 АҚШ долларидан,100 АҚШ доллари келиб тушди.   Шунингдек,яна бир ватандошимиз  томонидан http://paylal.com  воситасида бош қароргоҳимиз манзилига 35 АҚШ доллари миқдорида молиявий қўллов юборилган.  Навбатдаги ватандошимиз эса Money order орқали    75 АҚШ доллари тортиқ этган.

Халқ ва миллатнинг мунаввар кунлари учун моли ва жонини  тикишга ҳам шай юртдошлар! “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати барча-барчангизга ўз ташаккурини изҳор этади!

Навбат кутиб турган олийҳиммат юртдошларимизга  эслатма:       бизнинг АҚШдаги Бош қароргоҳимизнинг манзили Birdamlik Movement ,1813 Peach St.,Sant Peters,MO 63376 USA.

Банк реквизитлари ва электрон йўлловларимиз:

– Cheek,Money order,Wester Union,Moneygram учун

– Birdamlik Movement га 1813 Peach St.,Sant Peters,MO 63376 USA

– Banklar orqali o’tqazmalar uchun

– Bank of America

– Account # 354004944339

– Routing # 081000032 Or 026009593

– For Internetional

– Account # 354004944339

– Routing #BOFAU53N

– Internet orqali Visa,MasterCard va boshqa turdagi debit,kredit kartochkalardan to’lash uchun quyidagi rasmni bosing:

– http://birdamlik.info/?page_id=3684

Атиги 2 кундан кейин “Оммавий Шодлик” марафони якун топади. Демакки,омадингизни синаб кўришга ҳали икки кун ватқингиз бор! ОШ марафонида иштирок этинг ва ғолибликни қўлга киритинг!  Барчангизга омад  ёр бўлсин!

15 сентябрь куни аксия шоҳсупасига муносиб деб топилган юртдошларимиз билан таниши имкониятига эга бўласиз.

Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Матбуот хизмати

http://birdamlik.info/?p=23774