Sep 102012
 

10 сенябрь кунидан эьтиборан Қарши шаҳрида ва Қашқадарё вилояти бўйича
ҳамма бирваракайига пахта йиғим- теримига сафарбар қилинди.
Биринчи навбатда тиббиёт билим юрти талабалари, Саньат колледжи,  Қарши
шаҳар пединститут(ҳозирги университет) талабалари ва ҳакозолар…
-“Тиббиёт колледж талабалари Миришкор туманининг 39 совхозига олиб
бориладиган бўлди”-дейди ўз исмини ошкор этишни истамаган  аёл.
-“ Фарзандингизни пахтадан олиб қолишни иложи йўқмиди”-саволга тутаман мен.
“- Пахтадан олиб қолиш учун 300 доллар топиб беришим керак, бунча пул
қаёқда менда”-дейди манба.
Қашқадарё вилоятида пахта йиғим –теримига сафарбарлик бу йил анча кечикди.
Бунинг сабабини эса туманларнинг бирида истиқомат қилувчи манба шундай
тушунтиради.
“-Пахталар ҳали тўлиқ очилмаган,шунга бироз кечикишга сабаб бўлган”-дейди у.


Янги бозорда савдо қилувчи савдогарларга тушдан сўнг савдо
қилишларига рухсат этилган. Бу ҳақда савдогарлардан бири маьлум қилди.
Бугун пахтанинг илк биринчи куни.
Ҳали олдинда анча мунча кунлар турибди.
Ёғингарчилик бўлиб қолмасин-да, хукуматга ҳам,ёрдамчиларга ҳам жуда
қийин бўлади унда.

 

10 сентябрь,2012 йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси.