Sep 062012
 

Жиззахлик талабалар 5 сентябр куни пахтага жўнатилди

06.09.12 16:41

Жиззах талабалари пахтага жўнатилди

Жиззахдаги педагогика ва политехника институти талабалари 5 сентябр куни вилоятнинг Дўстлик туманига пахта теримига юборилди.

Жўнатишдан олдин Жиззахдаги педагогика ва политехника институти ҳудуди автобус ва ЗИЛ юк машиналари билан тўлдирилган.

Уларнинг ëнида кийимлари, озиқ-овқатлари ва кўрпа-тўшаклари кўтарган талабалар жамланди.

Олий ўқув юртлари раҳбарияти буйруғи билан улар ўқиш жиойидан 70 километр узоқда жойлашган Дўстлик туманига пахта теримига йўл олишди.

Талабаларни жўнатиш милиция ходимларининг фаол иштирокида амалга оширилди.

Йўл инспекцияси олий ўқув юртлари ҳудудини хусусий транспортлардан тозалади, кейин пахта

Пахта терими муддати ҳақида болаларга ҳеч нарса айтилмади

теримчилари миндирилган транспорт колоннасини айтилган жойгача кузатиб боришди.

Жиззах вилоятида талабаларгача коллеж ўқувчилари далага жўнатилди.

Уларнинг пахта теримига жалб қилиниши Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëевнинг мактаб ëшидаги болаларни пахтага олиб чиқишни ман қилувчи буйруғига зид.

Ўзбекистонда 10 йиллик мактаб бекор қилинган, ўқувчилар 9-синфни битиргандан кейин ўз ҳунарларини танлаб мамлакат бўйлаб очилган коллеж ва лицейларга киришлари керак.

16 яшар ëшларнинг коллежга ўтказилиши Ўзбекистон ҳукуматига мактабнинг катта синф ўқувчилари ëрдамида оммавий тарзда пахтани термоқда деган фактни яширишга ëрдам беради.

Ўзбекистон жаҳондаги пахта ишлаб чиқарувчилар бешлигига киради. Нархи ошиб бораëтган қиммат хом-ашë мамлакат ҳукуматига ҳар йил катта миқдорда фойда келтиради.

Uzbek-German Forum ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган йил Ўзбекистон 1 миллиард 365 миллион доллар фойда кўрган, бу 2010 йилга нисбатан 25 фоизга кўп.

Uznews.net

 

http://www.uznews.net/news_single.php?lng=uz&sub=hot&cid=2&nid=20714

 Posted by at 14:56