Sep 042012
 

Бирдамлик керак!

 

Мевазор боғни яратмоқ учун бирдамлик керак,
Виқорли тоғни қулатмок учун бирдамлик керак,
Камбағалликдан қутилмок учун бирдамлик керак,
Бошни баланд кўтармоқ учун бирдамлик керак,
Бахтли ҳаёт кечирмоқ учун бирдамлик керак,
Болалар роҳатин кўрмоқ учун бирдамлик керак,
Юртга эътибор қаратмоқ учун бирдамлик керак,
Эркин жамият яратмоқ учун бирдамлик керак,
Ўзинг инсон деб ҳис қилмоқ учун бирдамлик керак,
Диктатор билан курашмоқ учун Бирдамлик керак!

 

Баҳодир Узоқов

 

http://birdamlik.info/?p=23705

 

 

 

ОММАВИЙ ШОДЛИК” – ОШ МАРАФОНИ ҚИЗҒИН КЕЧМОҚДА….

Маълумки,бугун “Бирдамлик” Халқ Ҳаракатининг чақириғига асосан ташкил этилган “Оммавий – Шодлик” – ОШ тадбирининг 4 куни. Ҳаракат ташаббусига кўра Ўзбекистонлик ватандошларимиз расмий Мустақиллик куни арафасида 10 кун давомида Каримовнинг зўрлик ва зўравонликга асосланган тузумига қарши нозўравон усул билан ўз нарозиликларини намойиш этишга бел боғлашган.

Нафақат пойтахт Тошкнетда,балки Республиканинг турли вилоятларида Ҳаракат аъзолари,ҳуқуқ фаоллари,Ўзбекистон фуқаролари уйлари,иш  ва жамоат жойларида порлоқ ва нурафшон кунлар рамзи – оқ либос кийиб юриш орқали мавжуд ҳукуматнинг зулмкор режимини лаънатлашмоқда. Ўз навбатида,“Оммавий Шодлик” – ОШ марафонининг танлов ҳайъатига тақдим этилаётган оппоқ либосдаги юртдошларимиз акс этган суратлар сони кундан кунга кўпаймоқда. Албатта,“Бирдамлик” халқ демократик Ҳаракати ўз мурожаатини қўллаб-қувватлаётган,ҳур ва озод кунларга интилаётган,порлоқ келажак сари интилаётган ва буни амалда исбот қилаётган юртдошларимизни олқишлайди ва ўз миннаддорчилигини билдиради.

Ўз навбатида шуни ҳам таъкидлашни истардикки,“Оммайи Шодлик” марафонининг танлов якунларини эълон қилинишига ҳам ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Ҳаракатимиз ваъда қилганидек,тез орада ОШ тадбири ўз ғолибини аниқлайди. Режага мувофиқ,ўзининг сермазмун сурати билан 1-ўринга миносиб деб топилган иштирокчимиз ватандошларимиз томонидан марафон ҳисоб рақамига келиб тушаётган маблағнинг 50 фоизи миқдоридаги мукофотни қўлга киритади. Сармоянинг 25  фоизи эса 2- ўрин соҳибига армуғон этилади.  3- ўринни қўлга киритган 3 нафар  юртдошларимиз ҳам рағбатлантирувчи мукофотдан бебаҳри қолмайдилар.

Матбуот хизмати ходамлари марафони ҳисоб рақамига келиб тушаётган молиявий қўлловларнинг миқдори хусусида сиз азиз иштирокчиларга аниқ маълумотларни мунтазам равишда етказиб бориш мақсадида  молиявий ишлар бўлими билан доимий боғланишда.

Қўлимиздаги аниқ рақамларга таяниб,шуни маълум қилишимиз мумкинки,юртдошларимиз томонидан марафонга берилаётган молиявий қўлловлар миқдори 625 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Шу кеча кундузга қадар ҳиммат кўрсатувчилар сони 6 нафарга етган.    Юқоридаги рақамлар  молиявий ишлар бўлимининг  3 сентябрь куни АҚШ вақти билан кундуз соат 12.00 га қадар бўлган ҳисоботи асосида очиқланмоқда.

– Ҳатто Россия мамлакатида ҳам “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатининг ташаббусни қўллаб-қувватловчилар борлиги бизни жуда қувонтирди,–дейди Ҳаракатнинг молиявий ишлар  бўйича бўлим муттасаддиси биз билан телефон орқали бўлган мулоқотда,-  Масалан,  бугун ҳисоб рақамимизга  “Wester Union” пул ўтказмаси орқали Россияда истиқомат қилаётган бир ватандошимиздан 50 АҚШ доллари келиб тушди. http://paypal.com орқали кўрсатилган 75 АҚШ доллари миқдоридаги молиявий кўмак эса АҚШдан қўним топган Ўзбекистонлик элдошимиздан келган.

Биз орамизда яна моддий жиҳатдан қўллаб қувватловчилар борлигига ишонамиз. Мана шундай эзгу ниятли юртдошларимиз учун  бизнинг Банк реквизитларимиз ва электрон йўлловлари:

–  Cheek,Money  order,Wester Union,Moneygram учун

–          Birdamlik Movement га    1813 Peach St.,Sant Peters,MO 63376 USA

–          Banklar orqali o’tqazmalar uchun

–          Bank of America

–          Account # 354004944339

–          Routing # 081000032 Or 026009593

–          For Internetional

–          Account # 354004944339

–          Routing #BOFAU53N

–          Internet orqali Visa,MasterCard va boshqa turdagi debit,kredit kartochkalardan to’lash uchun quyidagi rasmni bosing:

–          ЁКИ

–          http://birdamlik.info/?page_id=3684

Матбуот хизмати яна шуни қўшимча қилишни истардики,«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракатининг “Оммавий Шодлик” – ОШ марафонини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи турли ташкилотларда Ўзбекистон халқининг эртаси,келажаги,ёруғ кунлари учун тер тўкаётган,заҳмат чекаётган  дўстларимиз ҳам ситқидилдан қўллаб қувватлашмоқда.

Жасур ва фидойи ҳуқуқ ҳимоячиси Саломатой Бойматова ва Елена Урлаеваларни дўтсга кўмак қўлини чўзувчи ана шундай самимий,қалби дарё инсонлар қаторига қўшиш мумкин.

Ўз навбатида,“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати  юқорида номлари зикир этилган ҳуқуқ фаолларига  чексиз миннаддорчилик билдириб қолади.

Эслатама:“Оммавий Шодлик” марафони 10 сентябрга қадар давом этиши кўзда тутилган.  Танлови натижаларини 15 сентябр куни эълон қилиш режалаштирилган.

Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Матбуот хизмати

 

http://birdamlik.info/?p=23701

 

КЎПРИК ЁҲУД ОППОҚ ТОНГ ОРЗУСИ

Бахтиёр МАҲМУД

(Модерн ҳикоя)

Лаънатилар! Темирюраклар! Мени ўтказмай нимагаям эришардинглар! Наҳотки,бу дунёга келиб,шу бир кўприкдан ўтолмасам? Унда яшадим нима-ю,яшамадим нима?! Ахир мени нариги тарафда оппоқ тонг ва қафасдаги булбул кутаяпти. Оқ тонгни кўриб,булбулни қафасдан чиқариб юборишим керак. Булбул ана шундагина сайрай бошлайди” – дея ўйлади бошдан оёқ оқ кийинган,оқкўнгиллиги юзидан сезилиб турган йигит ўзини ҳозиргина силтаб ташлаган ҳарбийча кийинган бақалоқ кўприк қоровули ва энсиз кўприк узра қатор тизилган бошқа соқчиларга нафратомуз тикилиб.

– Мени ўтказиб юборинглар! Оппоқ тонгни кўриш ва булбулни қутқариш – олий мақсадим. Рости,қутқараману қайтаман. – У соқчиларга яна тирғалди. Энди бақалоққа кўприкнинг нариги томонида турган қилтириқ соқчи ҳам кўмаклашиб юборди.

– Қайт-э,тентак! Ана бошқалар тинчгина юришибди. Кўприк борлигига эътибор ҳам беришмайди. Сен бўлсанг нуқул тирғалаверасан. Кўприкдан бошқа дардинг,ташвишинг йўқми? Биз ўтказсак ҳам анави бир қадам наридагилар сени ўтказишмайди. Билдингми? – деди қилтириқ,йўл берклигини билдирадиган тўсиқни тўғрилаб қўяркан.

– Нима бу сенга Сирот кўпригими? У ёқда Жаннат бор деб ўйлаяпсанми? Агар билсанг,кўприкнинг у томони дўзахдан баттар. Сен бу ёқда чидамабсанми,у ёқда ҳам яшолмайсан. Шунинг учун бор,тошингни тер,–деди бақалоқ беписанд илжайиб.

– Ҳой,бу ёққа қаранглар! Сизлар тушунасизларми ўзи? Менга Жаннат ҳам,бошқаси ҳам керк эмас. Ҳатто ҳаётимдан ҳам кечишга тайёрман. Оқ тонгни кўриб,булбулни қафасдан чиқарсам бас,муродим ҳосил бўлади қўяди…

– Шунақами? Унда ақлдан озибсан. Ҳозир ақлингни киритиб қўямиз…

Уни дўппослаб-дўппослаб,кўприкдан узоқроққа – бемаъно кўзли одамлар орасига,тупроғи сарғайиб ётган майдонга олиб бориб ташладилар. Хушига келгач,ўрнидан туриб,гандираклаганича кўприкнинг ўнг томонига қараб кетди. Лекин йўлнинг ярмига етмасданоқ,уни яна сариқ рангли тупроқ устига келтириб ташладилар.  Нима қилса экан? Ҳа,мана чап томондан кетади. Йўқ,мақсад амалга ошмади. Яна ўша ҳол…

– Барибир кўприкдан ўтаман,мақсадимга етаман,–деди ўзига ўзи ва ерни қазий бошлади. Кўприк остидаги ер ости йўлига етганида икки нафар ҳарбий кийимдаги улкан термит икки қўлидан ушлаб,оёғини ерга теккизмай,олдинги манзилиги элтиб,михлаб қўйди.

Ҳаво шарига осилиб,фалак қўйнида “Ана,оз қолди,тамом вассалом,булбулни қутқараман” – дея фикрлаб,суюнишга чоғланаётганида икки баҳайбат ҳарбий бургут ҳар томонидан чангал солиб,шувв эттириб,сариқ тупроқ устига тушириб қўйди.

Энди нима қиламан? Бошқа чора-а-ам қо-олмади! – Унинг кўз ёшлари дарёдек оқиб,юзини юварди. Шунда ғойибдан бир овоз келди:

– Мақсадингга етишни истасанг,кўприкка қўшил. Шунда ҳеч ким сени орқага қайтаролмайди. Шунда оқ тонгни кўрасан ва булбулингни кўприкнинг қўли билан озод қиласан.

У шундоқ кўприкнинг бўсағасига бош қўйди. Тани-бадани эриб кўприкка қўшила бошлади. Бу оддий қўшилиш эмасди. Роҳатланаётган вужуднинг муштдеккина қисми ҳам кўз илғамайдиган жуда майда зарраларга бўлиниб,кўприкнинг у ёғидан бу ёғигача оппоққина юпқа пардадек ёйилиб кетарди. Вазифасини сидқидилдан бажараётганидан мағрур соқчилар оёқлари остидан оппоқ зарралар ғир-ғир ўтаётганини мутлақо пайқамай,қотиб туравердилар. Ана тамом. У энди одам эмас,кўприкка айланди. Оппоқ тонг юз кўрсатди,дарахт тагидаги супачага маҳкамланган қафас эшиги шарақ этиб очилиб,ундан учиб чиққан булбул пурвиқор гужум барглари орасига яшириниб,сайрай бошлади. Унинг ёқимли овози оламни тутди.

Бироқ… …яна бир неча супачалар устида қафасдаги булбуллар сайрамай,у ёқдан бу ёққа юрар,нариги томондаги соқчиларга эса оқ кийимдаги саноқсиз одам ўтиш учун тирғалишиб турарди…

 

 

http://birdamlik.info/?p=23698#more-23698