Sep 032012
 

Жиззах аҳолисида норозиликлар бор…

Жиззах шаҳар Тошлоқ махалласи Ш.Рашидов шоҳ кўчасида истиқомад қилувчи аҳолига 2012 йил март ойининг охирларида уйларини бузиш учун хокимият томонидан топшириқ бўлган.

У ерда яшаётган аҳоли ўз яшаётган уйларини бузишади, масалан Жиззах шаҳар Тошлоқ махалласи Ш.Рашидов шоҳ кўчасида истиқомад қилувчи Каримов Ўктам ёшлари 70 ларда Турмуш ўртоқи Каримова Баҳринсо пенсионер.

Чолу-кампир уйларини ўзлари бузишларидан олдин 15 миллион сўм пул хокимият томонидан олишади, текислаб бузиб бўлгандан сўнг қолган пулларингни оласанлар деб хокимият вакиллари айтишган.

Уйларингни қуриб битказганларингча вақтинча квартирага чиқиб яшаб туринглар ижара пулларингни давлат томонидан тўланади деб сўз беришган хокимият вакиллари. 5 ойдан бери квартирада туришган бўлсада ижара пуллари берилмаган, сўрашса хокимият идораси пул йўқ деб жавоб берган.

Хокимият буйруғи билан ўз уйини бузган 70 ёшли У.Каримов хокимиятга учаскасини қонуний тартибда ўлчаб беришини, қолган пулларини сўраб, 4 ойдан буён қатнайвериб сарсон саргардон бўлган.

Бу ҳам етмагандай 70 ёшли У.Каримовнинг оиласи билан вақтинча туришган квартирасидан эгаси чиқариб юборган.

Охир оқибат пичоқ суякка қадалгандан сўнг У.Каримов 2012 йил 30-август куни соат эрталаб 9.00 ларда авто улов ўтадиган шоҳ (сентралний) кўчага туникалар билан тўсиб, йўлни бир томонини ёпиб қўйиб чолу-кампир йўлни ўртасига стул қўйиб ўтиришиб олишади. Хокимни чақир деб фанерга ёзилган ёзувни йўлга қаратиб икки невараси икки томонда туришади.

Орадан 10 минут ўтмай ИИБ, МХХ ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб келишади.

Чолу-кампирга ИИБ ходимлари йўлдан қочинглар деб куч ишлатиб чекага тортишган. У.Каримовнининг 41 ёшли ўғли Каримов Шуҳрат ИИБ ходимларига қўлларингизни тортинглар хоким келсин деб бақирган.

Неваралари ИИб ходимларнинг ҳаракатларини видео суёмка қилганлар, бир неварасининг қўлидан суёмка қилаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан тортиб олинган.

У.Каримовни келини сабри тулган Фарогат ИИБ ходимларини кулларидан тишлаб олади.
Шахар хокими Асрор Кобилов зудлик билан вокеа жойига етиб келади ва чолу-кампирга йулдан кочинглар деб буйрук берган, угли Ш.Каримов хеч каёка утмайди деб жавоб беради.

Хокимга сизларнинг гапларингизга ишониб, яшаб турган уйимизни буздик, энди колган пулни ва жойни конуний улчаб беришларингизни, вактинча яшаб туриш учун квартира беринглар деб талаб килган.

Ш.Каримов хоким А.Кобиловга, мени, оиламни йук килиб юбораман деб уйламанглар мен хаммасини видео суёмка килганман деб такидлади.

Хоким А.Кобилов квартира билан таминлаган хамда квартира пулини тулашни буйнига олган. Жойларини улчаб беришни, колган пулларини байрамдан кейин беришини айтган.

Шаҳар бош архитектори А.Бурханов, уйларингиз яна бузиладиган бўлса мен ўз ёнимдан тўлайман деган, тилҳат ҳам ёзиб берган 70 ёшли чолга.

Мажора 1 соатга чўзилган.

Я. Рўзиев,

Жиззах.

 

http://zamondosh.blogspot.ie/2012/09/blog-post_9482.html#more

 Posted by at 12:00