Jul 062012
 

Тоғ-тоғ билан учрашмас эмиш,  аммо инсон-инсон билан учрашаркан.
Қадимдан айтилган бу гапда жон борлигига ҳеч шубҳам йўқ! Бундай
дейишимга сабаб эса яқинда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг
фаоли Ғайбулло Жалиловнинг турмуш ўртоғи Муқаддас Темирова  Навоий
вилояти 64/48 сонли колонияга ташриф буюриб келгани бўлди. Май ойида
бу хабарни етказишнинг сира иложи бўлмади.  Халқаро жамоатчиликга
маьлум сабаблардан бири, яьни менга нисбатан уюштирилган
провокациялардир. Шу сабаб ўз вақтида маьлум қила олмадим.

Ҳуқуқбоннинг рафиқаси айтганига кўра, Ғайбулло Жалилов айни дамларда
ғишт заводида карам шўрвани шулдиратиб, пишиқ ғишт ишлаб чиқариш билан
овора экан. Албатта турма онасининг уйи эмас тансиқ таом берадиган,
тўғрими?

“Хуллас Ғайбулло Жалиловнинг бир қулоғи оғирлигини ва анча озиб
кетганини ҳисобга олмасак қолгани яхши”, – дейди Муқаддас Темирова.
Карам шўрвани еб шишиб кетиши керакмиди? Карам парҳез таом ҳисобланиб
одатда уни парҳезда бўлганлар учун шифокорлар ҳам тавсия этади.
Қамоқхона маьмурияти кимнинг тавсиясига биноан маҳкумларни бу таом
билан сийлашлари бизга маьлум эмас.

Муқаддас Темирова икки кун  Ғайбулло Жалилов билан учрашиб қайтганини билдирди.
Ғайбулло Жалилов учрашув давомида анча – мунча воқеаларни ҳам қистириб ўтибди
Мақолани сарлахасини бежизга бундай атамадик. Нега дейсизми? Гапни
индаоллосии эшитинг.  Ғайбулло Жалиловни суд қилиб анча срок бериб
юборган судъялардан бири билан қамоқхонада бирга ўтириб қолишган экан.
Қозини ҳам режим аямабди. Уни ўзини ҳам қамоқ жазосига ҳукм этилибди.
Агар тахмин қилиб қарайдиган бўлсак, судъялар одатда  пора олишда
айбланишади. Тошкентдаги судъялар ва куч ишлатар тизимлари учун махсус
барпо этилган колонияда жой етишмай қолган шекиллик, бу судъя оддий
“қароллар” қамоқхонасидан жой олган.

Ғайбулло Жалилов бу судъяни  таниб қолган. “Сиз ҳам келдингизми”- деган
экан, судъя ҳам бош ирғаб ”Ҳа” деган жавобни берибди. “Қилмиш-қидирмиш”
дейишади қадимдан. Навоий қамоқхонасининг бошлиғи эса Ғайбулло
Жалиловдан Нодир ким, Гулшан ким деган саволларни бераверар экан.

“Айтиб қўй уларингга сени тинч қўйишсин, акс ҳолда ўзинг кўрдинг.
Бўйнинга срок илиб қўйдик. Яна  илинишини хоҳласанг сени тарафингни
олаверишсин” деб огоҳлантирилди у.

Ҳа, бугун бу режим арқонни ташлаб қўйган. Арқонини бир учи “Жума
номозига” борадиган диндорлар учун бўлса, тағин бошқа учи эса
инсон-хуқуқ фаолларига, мустақил журналистларга ва мухолифачиларга
ташлаган. Ҳукумат истаган вақтида арқонни йиғиштириб олиши ҳам
мумкин. Шундай бир замонда яшаяпмизки, бу замона зўрники аммо
пулдорники эмас…. Мана шунақа гаплар бўлибди Ғайбулла Жалилов билан
ўтказилган икки кунлик учрашувда.

 

6-июль , 2012-йил.

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.

Sorry, the comment form is closed at this time.