Jul 062012
 

  Наманган шаҳрида ўтган йили барча хусусий Нексия русумли автомобилларга сариқ рангга бўяш ҳақида Янги қарор кучга кирганидан сўнг баъзи Нексия автомобиль эгалари сариқка, баъзилар бўямай яширинча киракашлик килишди. Аммо бу эса асосийси эмас, ҳамма муаммо шуки, бизга келган хабарларга кўра ҳозирги кунда Нексия русумли хусусий автомобиль эгаларини вилоят ИИБга қарашли Йўл Харакати хавфсизлиги идораси(яъни ГАИ)да ихтиёрий-мажбурий равишда кечки навбатчиликда туришмоқда экан.

 

  Ўз исмини айтмаслик шарти билан бизга мурожаат қилган бир киракашнинг айтишича , илгарилари ҳам шунга ўхшаш ҳоллар бўлганлигини билдириб, унда «Дамас», «Форд» русумли микроавтобусларни жалб қилишганлигини маълум қилди.

  Биз бу киракашга нима учун шундай кечки навбатчиликка жалб қилинган, бу ҳар бир киракаш таксичига мажбурийми?- деб айтганимизда у бизнинг саволимизга қуйидагича жавоб қилди:

  «Бу ҳолат 1996- 97 йилларидан бери ҳозиргача давом этмоқда, эскиларда мақол бор “ўрмонга ўт кетса хўлу қуруқ ёнади”, хаммани ихтиёрий-мажбурий равишда жалб қилишган,асосий сабабларидан бири хусусий автомобиль эгалари тунги навбатчиликка йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун ЖАРИМА ўрнига тунги навбатчиликда туришади.

 

  Биз расмий (ГАИ) йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимидан ушбу муаммолар юзасидан мурожаат қилганимизда у қуйидагича маълум қилди:

-аҳолини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида,

-ҳар бир маҳаллада турли хил жиноятларни олдини олиш учун,

-автомобиль ўғирлаш холлари,

-жиноятлар бўлмаслигини таъминлаш мақсадида,

– хусусий автомобилларни жалб қилганмиз.

  Бу хусусий автомобиль эгаларини тунги навбатчиликка жалб қилишимизни боиси шуки, кейинги пайтларда қўпол қилиб айтганда Отасининг пулига ўқиганлар кўпайиб кетди, шуларнинг касрига турли ҳил йўл ҳаракати бузилишлари, турли хил авариялар содир бўлмоқда, биз уларга жазо сифатида маъмурий чора кўриб , ЙҲХ идорасида тунги навбатчиликка жалб қилганмиз.

Ўзбекистон Республикасининг қонунда кўрсатилган нормаларига зиддир. Яъни “эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш”.

.

6-июль, 2012-йил.

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

Sorry, the comment form is closed at this time.