Jun 092012
 


  7 июнь куни биз Нодир Ахатов иккимиз Британия элчихонаси таклифига биноан Тошкентга сафар қилиш мақсадида йўлга чиқдик.
Киракаш таксиларнинг бирига гаплашиб миндик.
“Сафаримиз бехатар бўлсин” дея қўлимизни дуога очдик.
Машина қўзғалди. Қашқадарё худудидан унча узоқлашмаган эдик.
Машина ойнасидан қарасам,ёруқ 2та катта шарсимон,бир нарса биз томонга
яқинлашиб келаётган эди.
Кўзимга кўриндимикан-дея ўйловга тушиб тургандим.
Машина ҳайдовчиси ҳам кўрган экан.
Машинани тўхтатдик,ҳамма машинадан тушди.Ёруқ шарсимон нарса, тикилиб
қараб туравердик.


Фотоаппаратим ёдимга тушди,дарҳол фотаппаратни кўлимга олиб расмга
туширишга тушдим.
Ишонасизларми ёки йўқми ҳеч нарса фотоаппаратга тушмади.Видоесини
ёқдим,унда ҳам ҳеч нарса кўринмади.
“Оллоҳнинг мўжизасани тушириб олиш менга насиб қилмади” деб хафа бўлдим. Фотоаппаратимнинг вақти бўйича 10.58 экан.Бу дегани 22.58 дегани.
Бугунги кунгача ҳам фақат ўйловим шунда бўлиб қолди.
Худо  томонидан юборилдими ёки бирон кор хол бўлганми?
Агар худо томонидан юборилган бўлса,унда у нимадан огоҳлантираяпти?
Бунақа сир саноатларни ўзга инсондан эшитгнимда эди, ишонмаган бўлардим.
Буни ўз кўзларимиз билан кўрдик!
Менга айни дамда шуни тушунтириб бера оладиган инсон борми,шу қизиқтираяпти.
Буни кимдан сўрасам бўлади? Нега энди айнан Қашқадарёда бундай ҳолга дуч келдик.
Менинг назаримда, худонинг ҳам қаҳри келаяпти, ноҳақчилик -адолатсизлик
жудаям кўпайиб кетган бизда!
“Эртага ер ёрилиб, ерга кириб кетмас эдик” деган ўй сира  менга тинчлик
бермаяпти!
Ҳамма нарсанинг ҳам ҳисоби бор!

 

9-июнь, 2012-йил.

Гулшан Қораева

Sorry, the comment form is closed at this time.