May 242012
 

-Қирғизистонда содир этилган ўзбеклар қирғинига икки йил бўлди. Бироқ ҳамон Қирғизистонда истиқомат қилаётган ўзбекларни хўрлаш,таҳқирлаш,ҳуқуқларини паймол қилиш ҳолатларга барҳам топган эмас.

-Биз,ўзбек миллатининг бугуни,эртаси ҳақида жон куйдираётган,қайғураётган фидоийлар сифатида бу каби хунрезликларга жим қараб,бир четда кузатувчи бўлиб тура олмаймиз,–дейди “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Ўзбекиcтон бўлими етакчиси Малоҳат Эшонқулова,–Қирғизистонлик миллатдошларимиз ҳаётининг ҳимояси талқини сифатида 2012 йилнинг 12 июнь куни соат 11.00 да Қирғизистон элчихонаси олдида Ҳаракатнинг бир  қатор фаоллари иштирокида норозилик пикети ўтказишга қарор қилдик. Бу борада Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли тартибда маълум қилинди,рухсат сўралди. Пикет ўтказишдан муддаомиз,  Қирғизистон ҳукуматидан ўзбекларга нисбатан бўлаётган босим ва камситишларга,қийноқларга зудлик билан барҳам берилишини талаб қилишдан иборат. Ушбу ҳаракатимиз Қирғизистондаги миллатдошларимизнинг осойишталиги,хотиржам ҳаёти йўлида амалга оширишимиз мумкин бўлган дастлабки қадам  бўлади. Ва бўлажак пикетда кўтарилиши кўзда тутилган талабларимиз беиз кетмайди,деб умид қиламан,–дея ҳаракатнинг Ўзбекистон бўлими етакчиси ўз сўзларига якун ясади.

  “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Ўзбекистон бўлими Матбуот маркази

http://birdamlik.info/?p=22168

Sorry, the comment form is closed at this time.