May 012012
 

Мен учун авволо, адолат учун курашаётган дўстларнинг
ҳаммасига  самимий ташаккур билдираман.
Дилмурод Саййид  29 апрел 2012й

Эьтироф
Азизлар! Бугун ўзбек  журналистикасининг жабрдийда вакили Дилмурод
Саййид куни кеча 50 ёшга  тўлди. У билин учрашувда бўлган яқинлари
Дилмурод Саййиднинг айни  чоғдаги ҳолатидан қаттиқ ташвишланиб,
тегишли масъулларга ёзма мурожат қилдилар. ,, Дилмурод Саййид
олдингидан анча озган, қаттиқ толиқиши сезилиб турибди. Айниқса,
кейинги  бир ярим ой давомида қонунга зид узлуксиз талаблар асабини
анча толиқтирганлигии айтди” , – дейди  Дилмуроднинг яқинлари.
Бундай ғайри инсоний ва ғайри қонуний муносабатларга масьуллар (ГУИН,
прокуратура, ЖИЭМ раҳбарлари) эътибор  қаратишлари шарт.
Дилмурод Саййид қисматида журналистик йўналишида Убайдулла  Хўжаев,
шеьриятда Усмон Носир, илмийликдa Фитрат қисматларини кўргандек
бўламиз. Зеро, унинг ўзи ёзганидек:
,,…Баьзан  таскин; қаранг қисматда –
Жадидлардек қамалдим, шукр!”
Бу ўринда изоҳ ортиқча!!! Миллат учун жонкуярлиги ўз моҳияти билан
Нелсон Мандела фаолиятига яқин, дейиш мумкин. Чунки инсон ҳуқуқлари
учун кураш  моҳиятан битта яхлит тушунчалар!

Саид  Камол

——————————————

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига
Нусхаси:                              1.Ўзбекистон Республикаси ИИБ ЖИЭББ (гуин)га
2. Жаҳон ИҲҲҚ  ташкилотларига

Илтимоснома
Ҳозирда 36-сонли ЖИЭК да сақланаётган Саидов Дилмурод Эгамбердиевичга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси конституцияси 26-моддаси таькидлари,
қийноқлар қарши  Конвеция тамойиллари, Ўзбекистон Республикаси ЖИК
4-,9-,48-  моддалари талабларига мутлақо зид келувчи ҳолатлар юзага
келган, деб хисоблаймиз.
Чунончи:
А) ҳар куни бир неча мартадан  ҳарбийча (строевой шаг) юриши;
Б) оддий ҳаракатланганда ҳам югуриб юриши;
В) ҳак тўланмайдиган  ишларга кунига бир неча соатдан мажбурий жалб қилиниши;
Г) ҳатто ўзига тегишли озиқ-овқат маҳсулотлари истеьмол қилиши ҳамда
чекиши турли баҳоналар билан мунтазам чекланиши;
Д) кундузиги  дам олиш соати асоссиз қисқартирилиши.
Юқоридаги ҳолатларни, аввало,  Саидов Дилмуродга нисбатан
,, руҳий ва жисмоний қийнок”,
,, соғлиғи учун ҳавфли ҳолатлар “,  деб биламиз.
Ушбу юзасидан зудлик билан қонун доирасида чоралар белгиланишини сўраймиз.

Дилмурод Саидовнинг оила аъзолари

Sorry, the comment form is closed at this time.