Apr 292012
 

Қарши шаҳар Аэропорт худудидаги водопровод тармоғидан бугун -29 апрель
куни сувга қўшилиб чувалчанг ҳам оқди.Бу чувалчангларнинг одатдаги
ерни бойитувчи чувалчангга ҳеч ҳам алоқаси йўқ. Яъни, ушбу чувалчангнинг
қалинлиги сочнинг толасидан бир оз йўғон ва узунлиги 3-4 см лар
келади. Кўпчилигининг ранги қора бўлсада, аммо қизғиш-сарғишлари ҳам
бор.қизиғи шу қизғиш ва қора чувалчанглар думлари билан бир-бирига
ёпишиб,гажак ҳолатга келиб олади (сволочлар ман ичадиган сатилда тўшак
ўйин қилишиб ётишибди). Шунингдек агар сув чайқалса ҳам ғужанак бўлиб
олади ва сув тинчиганидан кейин яна аста-секин ёйила бошлайди. Ушбу
чувалчангларнинг қайси турга мансублигини билмадиму, аммо Қашқадарё
вилоят сув-оқова ташкилотлари эпидемияга қарши сувни тозалашни ё
унутишганга ёки атайлаб шундай қилаётганларига ўхшашади(афтидан ўтган
йилги гемморрагик безгак эпидемия операциялари унчалик омадли
чиқмаганлиги сабаб, тажрибани яна қайтаришмоқчи).

 

29-апрель, 2012- йил.
Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.