Apr 292012
 

Икки фаол курашмоқда.

 

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг фаоли Нурали Кўлобов ва “Эзгулик” жамиятининг фаоли Абдумурот Норбоевлар уларни нега  10 -15 суткага нохақ қамашганларини илгари суриб, дадил қадамлар билан курашни давом этишмоқда. Куни кеча телефон орқалик Нурали Кўлобов баьзи бир оламшумул янгиликлардан бохабар қилди. Қашқадарёда бундай воқеалар ҳамиша ва ҳар сонияда учраб турадиган ҳолат. Эсингизда бўлса бу икки фаол ўтган 2011 йилнинг 8 декабрь кунида Чироқчи туманида чироқ ва газ сўраш ниятида халқ билан бирга пикет қилиб чиқишмоқчи бўлишганди. Ҳукуматимиз нима қилди? Провокация уюштириб уларнинг ҳар бирини зах бетонлар ортида 10 суткадан 15 суткагача  бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилди.


Кўриниб турибдики, ҳукуматимиздан сўраш мумкин эмас, аммо режим истаганича талаб қилиши ва керак бўлса олиши ҳам мумкин! Натижа, икки фаол қишнинг изғиринида бетонлар орасида ўтириб чиқишга мажбур бўлишди. Яшаворсин хукуматимиз, мана шу бизнинг ички ишлар ходимларимиз! Ахир уларни ҳурмат қилмай бўларканми? Газ, электр қувватлари бўлмасада, ҳар қалай устиларида формалари бор!  Газсиз, электр қувватисиз бўлишсада, устиларидаги формалари ечиб олинса нонини улар қаердан топиб ейишаркин?
Қулоқсиз икки фаолни жазолаб қўйишмаса бўлмасди-да!


Қашқадарё вилоят жиноий ишлар бўйича суди март ойида уларни оқлаб чиққан эди. Хақиатанам уят, қачонки электр қуввати ва газ талаби билан чиқганларни “провокация” уюштириб юборишса, олиб бориб қамашса! Қанақадир ғалвачи аёлларни ёллашса! Ҳуқуқбонлик фаоллари ҳам қизиқда. Уларга нисбатан қонунга зид ҳаракат олиб борган мансабдорларни жавобгарликга тортишмоқчи бўлишган.  Яккабоғ тумани прокуратурараси апрель ойида фаолларга нисбатан огоҳлантириш бериб
юборишса!


Нурали Кўлобов  лолу, ҳайрон. Нима сабабдан уларга  огохлашнтириш  беришди?
Режим бераверадиям, қайтиб ҳам олаверади! Нурали Кўлобовни билдиришича кураш давом этаверса, режим янгидан янги провокациялар уюштириши ҳам мумкин. Кураш давом этаяпти! Ҳукумат ҳам нима қилсин,
кулоқларини чўзиб жазо тайинлаганди? Тағин ўзлари иложсиз қолиб,  оқлаб ҳам беришди. Ўзбекистонда адолат бўлганда эди, русча қилиб айтадиган бўлсак ”целый состав” ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, судъя ва прокурорлар ишидан ажралиши ёки жуда бўлмаса бўлмаса қонун доирасида жавобгарликка тортилишлари лозим эди. Бутун бир Чироқчи тумани ички ишлар
ходимларисиз,
судъясиз ва прокурорсиз қолиб кетишлари  тайин эди.


Тушимизни бориб сувга айтишимиз керак, Ўзбекистонда адолатнинг илдизини айни дамда “интерпол” ҳам излаб топа олмайди! Чунки у йўқ! Шундай қилиб, айни дамда икки фаол курашни давом эттиришмоқда. Бу манзарани кузатишда давом этамиз.

29-апрель, 2012-йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.